Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet54/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

3. Формаллаштириш усули


Объектдаги хоссалар, миқдорий қийматлар ва структуравий шаклларни символлар (белгилар) билан ифодалаб, шу символлар билан ишлаш, улар орқали маълум тузилиш, муносабат ва моделларни тадқиқ қилиш мумкин. Символлар, уларнинг тузилмалари билан объектни хоссалари ва томонларини ифодалаб, кейин фақат шу символлар билан ишлаш формаллаштириш усулини ташкил қилаид.
Символлар қатори тартиблаштирилганда шакл ҳосил бўлади. Предметда мазмунни билдирадиган унсурлар мавжуд бўлади. Шакл тузилганда унсурлар символлар билан алмаштирилади. Шу тарзда мазмунни ифодалайдиган формулалар, тенгламалар, белгилардан тузилган шакллар ишлаб чиқилади.
Формаллаштириш усулидан фойдаланиш асосида барқарор холатда турган мазмундан ажратиб олинган шаклни символларда белгилаш, символлар тизимида берилган математик, лингвистик ва шаклий ифодалар билан ишлаш ётади. Мазмун ўзгарган тақдирда тизимга янги символлар киритилади, тадқиқот давом этади.
Формаллаштиришнинг биринчи тарихий кўриниши математик ифодаларни қўллашда, математик амалларни бажаришда намоён бўлди.
Формаллаштириш усулидан фойдаланишда, қайд қилинганидек, символлар тузилмасидан иборат бўлган шаклий тизим ишлатилади. Мантиқда қўлланиладиган силлогистик фигуралар (масалан, <А^Б – С >), математикада ифодалаш воситаси бўлган дифференциал тенгламалар, структуравий лингвистикада тилнинг символик модели, компьютер технологиясида алгоритм ва дастурлар шаклий тизимлар намунасини билдиради.
Тадқиқот объектини ифодалайдиган (ёки моделлаштирадиган) шаклий тизимни ишлаб чиқиш учун қуйидагиларга эътибор бериш керак:

      1. маълум белгилардан иборат бўлган алфавитни тузиш;

      2. белгилардан «сўзлар» ва «формулалар» тузиш учун қоидалар ишлаб чиқиш;

      3. бир турдаги ифода ва формуллардан бошқа ифодалар ва формулаларга ўтиш имкониятини берадиган қоидаларни ишлаб чиқиш

Кенг татбиқ қилиш соҳасига эга бўлган формаллаштиришни тури мантиқий формаллаштириш бўлиб, бу усул тафаккур мазмунини мантиқий шаклларида ифодалаш имкониятини беради. Сунъий тил ва сунъий интеллект мантиқий шаклни намоён бўлишидир.
Тафаккурни моделлаштириш, унинг бир кўриниши бўлган экспертлар тизимини тузиш формаллаштириш усулини ниҳоятда самарали татбиқ қилинган соҳаси ҳисобланади.
Тўғри, формаллаштириш усулидан фойдаланиш мутлоқ мазмунни тўла қамраб олиш имкониятига эга эмас. Буни социологияда шаклий мактаб намоёндалари олиб борган тадқиқотларда кўриш мумкин. Мазкур йўналиш доирасида хукмдорлик ва бошқа ижтимоий жараёнларни формаллаштириш иши олиб борилди. Лекин, бундай фаолият қайд қилса бўладиган натижага олиб келмади. Динамик ижтимоий жараёнлар билан соф шакллар ўртасидаги фарқни, зиддиятни бартараф қилиб бўлмайди. Шаклий социологияни ишлаб чиқиш лойиҳаси амалга ошмади.
Формаллаштириш усулидан фойдаланиш соҳасида учраб турадиган айрим камчиликларга қарамасдан унинг умумилмий самараси ва ижодий имконияти шубҳа ўйғотмайдиган фактдир.

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling