Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-БОБ. ТАДҚИҚОТДА АРГУМЕНТАЦИЯ УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Саволлар ва вазифалар
1.Эмпирик тадқиқот қандай хусусиятга эга? 2.Назарий тадқиқотда нима ўрганилади? 3.Назарий муаммони келиб чиқиш сабаби нимада? 4.Назарий муаммони ҳал қилишда қандай амаллар бажарилади? 5.Назарий тадқиқот мақсадини изоҳлаб беринг. 6.Назарий тадқиқот олдига қўйиладиган вазифалар. 7.Илмий тадқиқотда назарияни ўрни ва роли. 8.Назарияни самарадорлиги нимада намоён бўлади. 9.Назарияга кенг маънода берилган таъриф. 10.Назарияга тор маънода берилган таъриф. 11.Назарияни таркибига нималар киради. 12.Ижтимоий-гуманитар назария қандай хусусиятга эга. 13.Назария бажарадиган асогсий функциялар. 14.Факт нима? 15.Факт ва назария: улар ўртасидаги фарқ ва боғланиш. 16.Постноклассик фанларда факт қандай хусусияга эга бўлмоқда? 17.Тадқиқот жараёни қандай босқичлардан иборат? 13-БОБ. ТАДҚИҚОТДА АРГУМЕНТАЦИЯ УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ1. Илмий тадқиқотда аргументацияни ишлатишИлмий тадқиқотнинг муҳим томонидан олинган фактларни қайта ишлаш, олға сурилган янги ғояларни текшириб чиқиш, таҳлил қилиш ташкил қилади. Бу ишда самарали ёрдам берадиган мантиқий восита-аргументация, яъни, билдирилган фикрни асослаш ва исботлашдир. Фикрни чин ёки ночин эканлигини аниқлаш имкониятини берадиган усул, уни таркибига кирадиган қоидалар ва тамойиллар мантиқ фанида ишлаб чиқилган. Олға сурилган ғояларни, тадқиқот доирасига кирган янги тушунчаларни асослайдиган қоидаларни ишлатиш аргументация, деб аталади. «Агумент» сўзи лотинча исботни асоси маъносини билдиради. Аргументация бирон-бир фикр ёки ғояни асослаш учун чин ҳукмни келтириш жараёнидир. Бунда ҳукм аргумент (асослаш, исботлаш) ролини ўйнаб, бошқа фикрни чинлигини асослайди. Аргумент – бу чинлиги тажрибада ёки аниқ фактлар билан текширилиб исботланган фикр бўлиб, бошқа фикр ёки ҳукмни асослаш учун келтирилади. Аргумент сифатида маълум назарий тизимда қабул қилинган аксиомалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Аргумент ҳар қандай исботни таркибий қисмини ташкил қилади. Табиий-ки, аргумент ишлатилишидан олдин исботланган бўилиши лозим. Ҳукм аргумент бўлиши учун 2 та талабни қондириш лозим: исботланиши лозим бўлган фикр учун етарли асос бўлиши; чинлиги мустақил исботланган, исботланиши керак бўлган фикрга боғлиқ бўлмаслиги. Мантиқ қоидаларига зид келган фикр аргумент сифатида ишлатилмайди. Аргументда бу қатор хислатлар мавжуд: чинлик, исботланганлик, ишончли бўлиши, бир маънога эга бўлиши. Аргументация тарқиқотнинг барча босқичларида ижодий топилма ёки бирон-бир тасаввурни асослашда катта роль ўйнайди. Айтайлик, илмий муаммони қўйиш ва ва тавсифлашда маълум ғоя туртки бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ўз навбатида чекланган, лекин аргумент сифатида қабул қилинган фактуал ҳукм (тажрибавий маълумот) объектнинг маълум томондан номаълум томонга ўтиш, яъни изланишга оид масалаларни аниқлаш, тадқиқот предметини белгилаш имкониятини беради. Муаммо тавсифлангандан кейин изланиш жарёнида объект хоссасини тушуниш ёки тушунтиришга қаратилган гипотеза олға сурилади. Илмий фараз асосланган, тажрибада тасдиқланган тушунчалар ва фактлар ёрдамида, яъни, аргументациялаш жараёнида текширилади. Назарий таҳлил амалга оширилгандан кейин илмий фараз таркибига янги аниқланган тасаввурлар, қоидалар, тамойиллар қўшилади. Натижада мавжуд ишчи гипотеза назарий тизим ёки таълимот даражасига кўтарилади. Хосил бўлган назарий тизим мантиқий аргументациялаштириш қонун-қоидалари асосида қайта кўриб чиқилади. Мана шу тарзда фанда янги назария вужудга келади. Аргументациялаштириш амали аслида мулоҳаза юритганда исботлашнинг қоидалари, йўллари ва усулларидан фойдаланишни билдиради. Мана шу амални мантиқий механизмини кўриб чиқамиз. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling