Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet70/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

Фаннинг вазифалари: магистрант ва ёш олимларда назарий ва тажрибавий тадқиқот ўтказиш малакасини шакллантириш;
- илмий тадқиқотни ташкил қилиш, уни амалга ошириш режалари ва босқичларини ишлаб чиқишни ўрганиш;
- илмий ижод қилиш йўллари ва механизмлари ҳақида замонавий тасаввурларни ҳосил қилиш;
- илмий тадқиқот олиб бориш шарти бўлган танқидий фикрлаш қобилиятини такомиллаштириш;
- фан ва технологияда пайдо бўлаётган инновацион ғоялар ва лойиҳаларни билиб бориш ва ўзлаштириш уқувини шакллантиришдан иборат.


Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
Фанни ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магистрант:
- илмий тадқиқот олиб боришннг методологик асослари, илмий ижод қилишнинг зарурий объектив ва субъектив шарт-шароитлари, қонуниятлари ва механизмлари, илмий тадқиқотнинг мантиқий тузилмаси, илмий йўналиш ва мавзу танлаш, илмий ахборот, факт ва маълумотлар билан ишлаш, илмий иш ва диссертацияни расмийлаштириш ва жорий қилиш қоида ва талабларини билиши керак;
- ҳозирги замон постноклассик фан ва технология ютуқлари, ҳамда, энг янги фан йўналишлари методологиясини билиши лозим;
- тадқиқот самарадорлигини ошириш, тадқиқот жараёнини тавсифлаш ва таърифлаш, эмпирик ва назарий тадқиқот усулларини ўрганиш, илмий матн ёзиш ўқувини шакллантириши, олинган натижаларни амалиётга татбиқ қилиш малакасига эга бўлиши керак.


Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан кетма-кетлиги
«Илмий тадқиқот методологияси» фани тадқиқот объекти ва предметини хусусиятига кўра фан фалсафаси, фанлар тарихи, педагогика, антропология, социология, психология, инноватика, аксиология, маданиятшунослик каби фанлар билан узвий алоқидорликка эга.


Фаннинг ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
«Илмий тадқиқот методологияси» фани ўқитиш жараёнида илмий объективлик, тарихийлик, мантиқийлик, тизимли ёндашув, параллель фикрлаш (тафаккур теранлиги) тамойилларига амал қилингани ҳолда, давра суҳбати, кластер, бахс -мунозара, ақлий ҳужум, презентация (интернетдан олинган энг янги маълумотлар тақдимоти) каби замонавий педагогик технология воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling