Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


-МАВЗУ: ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ


Download 1.91 Mb.
bet66/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

14-МАВЗУ: ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ




1. Илмий тадқиқот натижаларини расмийлаштириш


Илмий тадқиқотнинг масуълиятли босқичини олинган натижаларни расмийлаштириш ташкил қилади. Катта фанга қадам ташлаган ёш тадқиқотчи қўлга киритган изланиш натижаларини Олий таълим муассаси ҳукмига тақдим қилишдан олдин илмий ишларни расмийлаштириш қонун-қоидалари билан батафсил танишиб чиқиши ва уларни ўзини фаолиятида татбиқ қилиш лозим.
Бажарилган тадқиқот, унинг натижалари давлат аттестацияси тўғрисидаги Низом, қабул қилинган стандарт ва қоидалар асосида расмийлаштирилгандан кейинг мутасадди ташкилотлар томонидан тан олинади.
Расмийлаштирилган иш ижтимоий қадрият ва интеллектуал мулкка айланади.
Илмий тадқиқот натижалари дастлаб қўлёзма ҳуқуқида бўлган ҳисобот шаклида тайёрланади.
Кейинчалик ҳисобот материаллари турли матбуот органларида чоп қилинади.
Амалий ва назарий жиҳатдан муҳим ҳисобланган, ўзида янгиликни сақлаган илмий натижалар монография, илмий мақола, илмий ва илмий-амалий анжуман материаллари шаклида чоп этилади.
Бунда бир қатор услубий талабларга риоя қилиш лозим. Хусусан, материални баён этиш аниқ, изчил ва тизимли бўлиши керак.
Қўлёзма матни абзацларга бўлинади. Абзац сатр боши бўлиб, у 5 та ҳарф жойи ташлангандан кейин бошланади. Ҳар бир абзац бир ёки бир нечта ҳукмларда ифодаланган мустақил фикрни ўз ичига олади. Бир бутун абзац стилистик ва мантиқий изчилликни таъминлайди, ўқишни осонлаштиради.
Матнда қайтаришлар бўлмаслиги лозим, фақат бир фикр тугаллангандан кейин бошқа маънога эга бўлган фикрга ўтилади.
Жумла ва иборалар қисқа, тушунарли ва аниқ тарзда ёзилади. Тадқиқот предметига оид мавжуд нуқтаи назарлар танқидий таҳлил асосида холисона кўриб чиқилади.
Матнни рақамли ва ихтибослар билан тўлдириб юбориш тавсия этилмайди, бу диққатни асосий масаладан четга тортади. Ихтибос (матнда келтирилган асос) адабиёти ва манбаи аниқ кўрсатилади.
Сўз қисқартмалари стандарт символлар орқали берилади. Масалан, 10 тонна 10 тн ёки 10 т. эмас, фақат 10 т (нуқтасиз) шаклида ёзилади. Бундай стандарт иборалар ва қисқартмалар ҳақидаги маълумот барча қомусий ва ихтисослашган луғатларда мавжуд.
Ҳар қандай тугалланган илмий иш натижаларини матнга тушириш маълум композиция (тузилма) асосида амалга оширилади. Бунда биринчи навбатда мантиқий изчиллик ва структуравий кетма-кетликка эътибор бериш керак.
Ҳисобот, рисола ёки мақола ёзишда қуйидаги структурага риоя қилинади.
Олдин ишни номи белгиланади. Ишни номи сар варақ ҳисобланган 1-бетга олиб чиқилади. Шу бетда муаллиф ёки муаллифлар фамилиялари, лавозими, вақт, муассаса ва шаҳар номлари ёзилади. Ишни номи имконият даражасида қисқа, аниқ бўлиши ва бажарилган иш мазмунига мос келиши керак.
Сар варақдан кейин мундарижа жойлаштирилади. Мундарижада ишнинг барча бўлимлари ва қисмлари (боблар, параграфлар, рақамлар билан ифодаланган саҳияалар), уларнинг номлари белгиланади.
Ишни кириш қисмида танланган мавзу долзарблиги, белгиланган вазифаларни мақсад ва мазмуни асосланади, тадқиқот объекти ва предмети, изланишнинг методологик базаси, шу соҳадаги етакчи олимлар қўлга киритган натижалар, ахборот манбалари кўрсатилади.
Ишни асосий қисмида қўлга кирилган натижалар баёни, хусусан, материаллар таҳлили, тезислар, ммулоҳазалар, янги ғоя ёки ёндашув ва талқинни асослайдиган фактлар ва аргементлар, умумлашма ва хулосалар келтирилади.
Тадқиқот жараёнида жадваллар ва график моделлардан фойдаланишга тўғри келади. Ҳар бир жадвал ёки расмни номи ва тартиб рақами берилади.
Ишни охирида хулоса тузилиб, у қўлга киритилган якуний натижаларнинг мантиқий умумлашмасини ташкил қилади. Хулосада қўлга киритилган янги натижаларни асосланганлиги кўрсатилади, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар ва истиқболий муаммолар белгиланади.
Илмий иш салоҳиятини намойиш этадиган белгилардан бири унинг библиографик (адабиётлардан фойдаланиш) аппаратидир. Библиографик аппаратга қараб, муаллифнинг ўрганилаётган муаммо бўйича касбий малакаси ва маҳорати хусусида маълум фикрга келиш мумкин.
Библиографик аппаратнинг муҳим унсурини фойдаланилган адабиётлар рўйхати ташкил қилади. Адабиётлар рўйхатини бир нечта тури - муаллифлар фамилиялари ёки боблар, мавзулар, нашрлар тартиби бўйича, иш мазмунини хусусиятига қараб; аралаш тузилмалар ва бошқа кўринишларда мавжуд .
Рўйхатда келтирилган адабиётларни қайд қилиш қоидаси: муаллиф фамилияси, исми-шарифи, ишни номи, шаҳар, нашриёт, нашр этилган йил, ишни ҳажми, агар тўплам бўлса, бўлим ҳажми келтирилади.
Бажарилган иш юзасидан аннотация ва реферат тузишга тўғри келади.
Аннотация бажарилган ишни мазмуни, вазифаси, шакли ҳақидаги қисқача маълумотдир. Аннотация ахборот функциясини бажариб, мазкур ишда нима ҳақида мулоҳаза юритилаяпти, деган саволга жавоб беради.
Реферат илмий ишни қисқартирилган баёнидир. Унда фактик маълумотлар, мулоҳазалар ва хулосанинг қисқача баён берилади. Муаллиф магистрлик ёки докторлик диссертациясига реферат ёзса, унда у авторефератга айланади.
Реферат ва авторифератда мавзу, муаммо объекти ва прдмети, ишни характери ва мақсади, тадқиқотни услубий асослари, боб ва параграфлар мазмуни, қўлга киритилган натижалар тавсиялар акс этилади.
Қўлёзма устида ишлашни муҳим томонини таҳрир ташкил қилади. Таҳрир қилишдан мақсад асарда келтирилган мулоҳазаларни жамият ва ўқувчи манфаатлари нуқтаи назардан танқидий баҳолаш ва такомиллаштиришдир. Бу ерда биринчи навбатда муаллифни ўзи ўз асарига муҳаррирлик қилиши лозим.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling