Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Илмий тадқиқотда бахс ва дискуссия
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
3. Илмий тадқиқотда бахс ва дискуссияҚарама-қарши фикр ва мулоҳазаларни асослаш шакли, масалани ҳал қилишнинг оқилона йўли сифатида бахс инсониятни моддий замонларида пайдо бўлган. Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган бахслар айниқса маънавият соҳасида кўп содир бўлган. Қадимги Ҳиндистонда турли диний мазхаб кохинлари ўзларини таълиммотларини устунлги, ҳақлиги борасида бахслар олиб боришган. Қадимг Юнонистонда бахсларни хусусияти ўзгарди. Уларни доирасига дунёвий, жумладан, ҳуқуқуий, сиёсий, илмий, фалсафий муаммолар кира бошлади. бахслар хилма-хиллигини замини-антик демократия эди. Эркинлиги, ҳуқуқлари ҳимояланган фуқаро ҳар қандай мавзуда бахс олиб бориш имкониятига эга бўлган. Милоддан олдин V-IV асрларда бир томондан софистлар Протагор, Горгий, Антифонт, иккинчи томонидан Платон ва Аристотель ўткир бахслар олиб боришган. Ҳар иккила томон мантиқий мулоҳаза юртиш қоидаларига, уларни тартибга келтиришга катта эътибор беришди, бахс санъатига доир дастлабки кўрсатмаларни ишлаб чиқишди, шаклий мантиқ илми вужудга келди. Софистлар кучи кам бўлган аргументни кучли аргументдан устун қиладиган бахс олиб бориш қоидаларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилишди. Протагорнинг «Бахс илми» асари бахсни ташкил қилиш ва олиб боришга бағишланган дастлабки рисолалардан бири бўлди. Аристотель «Софистик раддиялар хусусияда» асарни ёзиб, унда бахслар устида олиб борилган кузатишларни умумлштиради. Ўрта аср ва янги замонда ҳам бахс санъати диққат марказида бўлган. Ўрта аср ва янги замонда ҳам бахс санъати диққат марказида бўлган. Хусусан Ўрта ва Европа университетларида қадимги юнонлар ишлаб чиққан бахс либ бориш тактикаси ўрганилган, илмий, мантиқий ва фалсафий мунозаларда татбиқ қилинган. Мусулмон шарқида фалсафа, космология физика масалаларига бағишлаб Беруний ва Ибн Синони бир-бирларига ёзган хатлари илмий ва фалсафий бахсни яққол намунаси бўлиб қолди. Ҳозирги замон билиш назарияси ва методологияда бахс дискуссия (лот. дискуссио-кўриб чиқиш, тадқиқ қилиш) деб аталади. Бизни бевосита илмий дискуссия қизиқтиради. Илмий дискуссия турли қарашлар ва нуқтаи назарларни олға суриш, бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва танқидий мулоҳаза юритиш орқали бирон-бир муаммо ечимини биргаликда излаш воситасидир. Дискуссияда ижодий билиш фаолиятини жамоавий хаарктери намоён бўлади. Ўз табиатига кўра дискуссия мулоқотни бир кўринишидир. Турли назарий ва методологик мавхуларда турган тадқиқотчиларнинг мулоқот ва бахслар муаммони аниқлаш, олинган натижаларни танқидий баҳолаш, гипотезалар ва назарияларни текшириш ва такомиллаштириш имкониятини беради. Айниқса фан парадигмаси алмашиши, тадқиқотларда мураккаб муаммоли вазият ва назариий ноаниқликлар (парадигма инқирози) пайдо бўлганда дискуссия илмий изланишни самарали воситаси бўлиб хизмат қилади. Дискуссия турли шакл ва кўринишда амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга мантиқ ва фан методологиясида унинг оқилона модели ишлаб чиқилган. Бу моделга кўра: - муҳокамани предмети ва мақсади аниқланади; - ҳимоя қилинадиган ва асосланадиган тезислар келтирилади; - тезис исботининг танқидий таҳлили, икки томондан келтирилган тезисларни таққослаш, уларни қарама-қарши қўйиш амалга оширилади; - изланаётган ҳақиқат аниқланади; - дискуссия натижалари муҳокама қилинади, баҳоланади, ечилмаган муаммолар ва тадқиқотни кейинги вазифалари белгиланади. Дискуссия асосан икки хил жаарённи – исбот ва раддияни амалга оширишни билдиради. Бунда бир қатор қоидаларга риоя қилиш лозим; - масалани тўғри белгилаш, бахс предметини аниқ ифодалаб бериш; - муҳокама қилинаётган муаммо хусусида кенг миқёсда маълумот ва тасаввурга эга бўлиш; - олға сурилаётган ғояни тегишли тезислар билан ифодалаганда маъно ма мантиқий изчиллигига эътибор бериш; - мухолифни (оппонентни) қарашларини адекват (тўла, аниқ) қабул қилиш; - исбот ва раддиянинг мантиқий қоидаларини билиш. Дискуссияни олиб боришда толератлик (лот. tolrrantia-бардош, саб-тоқат) тамойилига таяниш муҳим аҳамиятга эга. Бу тамойилга кўра бошқаларни фикрларини холисона қабул қилиш, оппонетга ҳурмат билдириш, мухолиф нуқтаи назарни тўғрилигини танлай билиш, ўзини ғоясини асосли танқиддан кейин ўзгартиришга тайёр бўлиш каби хислатларга эга бўлиш лозим. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling