Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
Яна бир марта қайтарамиз!
1.Объектнинг қайси томонларини ўрганиш мақсад қилиб қўйилганига қараб,изланиш эмпирик ва назарий тадқиқот турларига бўлинади. 2.Эмпирик тадқиқотда объектнинг ташқи, ўзгарувчан, бевосита ёки приборларда кузатса бўладиган, фактларда қайд қилинадиган белгилар ва хоссалар ўрганилади. 3.Назарий тадқиқотда айнрим хосса ёки ўзгаришларни келтириб чиқарадиган, ўзларини бевосита кузатиб бўлмайдиган, лекин ҳодисаларнинг ўзгариши ва йўналишини бошқарадиган сабабий боғланишлар, қийматлар, қонуниятлар очилади,уларнинг моҳияти тушунтирилади. 4.Назарий тадқиқотнинг асосий қуроли таҳлил қилиш, мавҳумлаштириш, тафаккурда фактлар ва образларни таққослаш ва умумлаштиришдир. Шу жараёнда объектни тушунтирадиган дастлабки тасаввурлар ва ғоялар шаклланади. 5.Назарий тадқиқот маълум тартибда амалга оширилади: -эмпирик тадқиқот натижаларнини таҳлил қилиш; -очилган хосса ёки боғланишларни ифодалайдиган тушунчаларни шакллантириш; -хоссаларнинг мавжудлиги ва ўзгаришини белгилаб берадиган сабаб, асос ва қонуниятларни очиш, тушунтириб бериш, тегишли ғоя ёки назарияни ишлаб чиқиш. 6.Ҳар қандай назарий тадқиқот режалаштирилади, амалга ошириладиган тадбирлар конкретлаштирилади, тадқиқот олдига қўйилган мақсад, вазифа, фойдаланиладиган восита ва усуллар белгиланади. 7.Назарий тадқиқотнинг самарали натижаси ўрганилаётган огбъект ҳақида бир-бутун тасаввур берадиган, айрим ҳолларда уларни башорат қила оладиган назарияни ишлаб чиқишдир.Бунга А.Эйнштейннинг нисбийлик назарияси яққол мисол бўлиши мумкин. 8.Ишлаб чиқилган назария кейинги эмпирик ва назарий тадқиқотларни ўтказиш, технологик ва ижтимоий лойиҳаларни яратиш,уларни амалиётга татбиқ қилиш учу насос бўлиб хизмат қилади. 9.Кенг ва тор маънода ишлатиладиган назариялар мавжуд бўлиб,улар бир-биридан ички концептуал тузилиши, тушунтириш ва башорат қилиш миқёси, ғоя ва тамойилларини аниқлиги, етуклиги билан фарқланади. 10.Ижтимоий-гуманитар фанларда тадқиқот объекти хусусияти, тадбиқ қилинаётган тушунчалар ва тамойиллар мазмунидаги аниқлик даражаси, ижтимоий ҳаёт қонуниятларини қанчалик тўла қамраб олишига қараб билимлар назария ёки таълимот кўринишига эга бўладилар. 11.Етук холатга эришган назария 3-та функцияни –тавсифлаш,тушунтириш ва башорат қилиш вазифаларини бажаради. 12.Назарий тадқиқотлар асосини фактлар ташкил қилади. Факт объект ҳақида маълум аниқлик даражасида ахборот беради. Ахборотни ўрганиш, фактларни таққослаш ва умумлаштиш жараёнида назарий умумлашмалар,хулосалар ва ғоялар ишлаб чиқилади. 13.Факт ва назарияни бир-биридан фарқи: факт ахборот беради,ечимни тасдиқлайди, назария эса тавсифлайди, объектга доир хосса ва қонуниятларни тушунтиради,унинг бир-бутун тасвирини беради. 14.Назарий тадқиқот ўзаро фарқланадиган даврий босқичларга эга. Россиялик олим В.П.Бранскийнинг фикрича булар: -эмпирик изланиш; -бирламчи назарий тадқиқот; -мушоҳадали назарий тадқиқот; -фундаментал назарий тадқиқот босқичларидан иборат. Шу босқичлардан ўтган тадқиқот кашфиёт, объектнинг моҳиятини тушунтирадиган назарияни ишлаб чиқиш билан якунланади. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling