Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Назарий тадқиқот: хусусияти, мақсади ва вазифалари
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
1. Назарий тадқиқот: хусусияти, мақсади ва вазифалариЭмпирик тадқиқотда олинган маълумотлар ва фактлар назарий тадқиқот,яъни мантиқий таҳлил, мавҳумлаштириш, умумлаштириш, хаёлий эксперимент ўтказиш, асослаб бериш доирасига киритилади, изланиш предметига айланди. Эмпирик ва назарий тадқиқот изланишнинг ўзига хос типлари бўлиб, улар тадқиқот предмети бўйича фарқланадилар: эмпирик тадқиқотлар ҳодисаларни бевосита, қандай кузатилса, приборларда қайд қилинса, шундайлигича ўрганишга қаратилган; назарий тадқиқотда эса ҳодисаларни ортида бўлган, бевосита идрок қилиб бўлмайдиган, лекин кузатилган ҳодисаларни ҳаракатида намоён бўладиган хоссалар, боғланишлар, қонуниятлар тадқиқ қилинади. Хоссаларни намоён этадиган ҳодисалар,ўзгаришлар фактларда қайд қилинади. Назарий тафаккур даражасида фактлар таҳлил қилинади,умумлаштирилади ,шу асосда объектнинг хоссалари ва қонуниятлари тушунтрилади . Шундай қилиб, назарий тадқиқот вазифаларидан бири эмпирик тадқиқо тда қўлга киритилган фактларни тушунтиришдир. Айтиш керак-ки, ҳодиса ва хоссаларни боғлайдиган алоқа ва муносабатлар на кузатишда, на приборлар ёрдамида тавсифлаб бўлмайди, уларни мавжуд бўлиш ва ўзгариш қонуниятларини очиш, тушуниш ва тушунтиришга интилиш назарий муаммони келтириб чиқаради. Назарий муаммони ҳал қилиш учун мавҳумлаштириш йўли билан хоссаларни объектдан фикрда ажратиб олиш, таҳлил қилиш, янги тушунчаларни шакллантириш керак. Хоссалар ўртасидаги ўхшашлик ва алоқадорликни аниқлаш мантиқий таҳлил,таққослаш, умумлаштириш, доимий боғланиш ва бир-бутун сифатни ифодалайдиган тушунча ва тамойилларни ишлаб чиқишни тақозо қилади. Бундай назарий билиш жараёни сабабий асос ва қонуниятни кашф қилиш, уларни тушунтирадиган назарияни яратиш билан якунланади. Шу йўл билан К.Дарвиннинг эволюцион назарияси, А.Эйнштейннинг нисбийлик назарияси, Дж.Кейнснинг макроиқтисодий тараққиёт назарияси ишлаб чиқилган. Яратилган назария, бир томондан, кейинги эмпирик ва назарий тадқиқотларни ўтказиш, технологик лойиҳаларни ишлаб чиқиш, иккинчи томондан, жамиятда ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Назариянинг бундай хислати унинг асос ва қурол сифатида яратувчанлик кучини намойиш қилади. Ҳар қандай тадқиқот конкрет ифодаланган мақсадга эга. Назарий тадқиқот мақсади қуйидагилардан иборат: Эмпирик тадқиқотда қўлга киритилган натижаларни таҳлил қилиш. Ўрганилаётган объект тавсифини бериш. Объектнинг муҳим хоссалари ва томонларини тушуниш имкониятини берадиган ғоя ва тушунчаларни шакллантириш. Объектнинг мавжудлигини белгилаб берадиган сабаб, асос ва қонуниятларни очиш, тушунтириб бериш. Объектнинг хоссалари ва қонуниятларини тушунтириб берадиган, шу орқали башорат қилиш имкониятига эга бўлган назарияни ишлаб чиқиш. Тадқиқот олдига қўйилган мақсад изланишни биринчи босқичида ишлаб чиқилган режада конкретлаштирилади. Режада қайд этилган тадбирларни методологик йўналиши ва мазмуни тадқиқот олдига қўйилган вазифаларда белгиланади. Булар асосан қуйидагилардир: - объект хусусида ўзида фактуал ва мантиқий зиддиятни сақламаган тавсифни амалга ошириш; - объектга хос сабабий боғланиш ва қонуниятларни ифодалайдиган қоида аксиома ва тамойилларни ишлаб чиқиш; - объектнинг хоссаси, структураси ва функционал ўзгаришларини тушунтириб берадиган концентуал тизим ёки назарияни яратиш; - тадқиқот натижалари ва умумлашмаларини бошқа, лекин шу турдаги объектларни ўрганишга татбиқ қилиш; - олинган назарий хулосаларни экспериментал тадқиқотда тасдиқлаш, натижаларни ишончли бўлишини асослаш. Кўриниб турибдики, назарий тадқиқотлар фанда изланиш жараёнини ҳал қилувчи бўғинини ташкил қилади,унинг асосий унсури эса назарияни ишлаб чиқиш, амалиёт ва технологияга тадбиқ қилишдан иборатдир. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling