Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet56/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

Яна бир марта қайтарамиз!

  1. Назарий тадқиқот усуллари бевосита кузатиб бўлмайдиган сифат, алоқа, хосса ва боғланишларни аниқлаш ва тушунтириш имкониятини беради.

  2. Объектларга хос шундай сабабий боғланиш ва қонуниятлар мавжудки, уларни фақат назарий таҳлил, мавҳумлаштириш ва синтезни амалга ошириш йўли билан ўрганиш мумкин.

  3. Анализ объектни қисмларга бўлиш ва уларни ҳар бирини алоҳида-алоҳида ўрганиш усулидир.

  4. Анализда объект унсурлари, уларнинг хоссалари ва миқдорий ўлчамлари аниқланди, унсурларга хос фарқ қилувчи умумий белгилар ажратилади. Тадқиқот материаллари синтез (умумлаштириш) учун тайёрланади.

  5. Анализ қилинган фактлар ва материалларни таққослаш, бирлаштириш ва умумлаштириш жараёнида синтез амалга оширилади.

  6. Синтез-таҳлил қилинган фактларни, ҳосил бўлган тасаввурлар ва тушунчаларни бир-бирига боғлаб бир-бутун мазмунга эга бўлган ғоя тушунча ва назарияни ишлаб чиқиш усулидир.

  7. Аналогия объектлар ўртасида мавжуд бўлган ўхшашликни ўрганиб,бир объектга хос булган белгилар шу турдаги бошқа объектда ҳам бўлиши мумкинлигини асослайдиган усулдир.

  8. Аналогия усулида тадқиқ қилиш предметлардаги хоссалар,структуралар ва муносабатлар бўйича амалга оширилади.

  9. Аниқлик жиҳатидан қатъий, қатъий бўлмаган ва янглиш(ночин) аналогиялар фарқланади.

  10. Аналогия усулидан фойдаланганда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак: 1) кўпроқ ўхшаш элементларни аниқлаб олиш; 2) таққосланаётган хоссаларни муҳимларини ажратиб олиш;3)асл объектда қандай унсурлараро боғланиш бўлса, ўрганилаётган объектда ҳам шундай боғланишларни борлигига эътибор қаратиш лозим.

  11. Чекланган фактлар асосида объектнинг хосса ва қонуниятлари хусусида илмий фараз қилиш,асосланиши керак бўлган ғояни олға суриш гипотетик усулдан фойдаланишни билдиради.

  12. Тушунтириш кўлами,қамраб олинган объектлар миқёсига қараб,гипотеза умумий,жузъий ва якка бўлиши мумкин.

  13. Формаллаштириш усули– бу объект хоссаларини символлар (белгилар) билан ифдалаб, кейинчалик шу символлар билан ишлаш йўли ва қоидалари тизимидир.Формаллаштириш усулидан фойдаланишнинг ёрқин мисоли иқтисодий жараёнларни матрицали моделлаштириш аппарати ёрдамида тадқиқ қилишдир.

  14. Тадқиқот учун зарур бўлган тушунчаларни ҳосил қилиш, шакллантириш, уларни мазмунини бойитишда мавҳумлаштириш ва умумлаштириш усуллари катта роль ўйнайди.

  15. Объектнинг ўрганилаётган хоссаларини фикрда ажратиб олиш, уларни таҳлил қилиш ва мавжуд ёки янги тушунчаларда ифодалаш мавҳумлаштириш усулидан фойдаланишни билдиради.

  16. Умумлаштириш – бу таҳлил қилинган хоссалар учун умумий бўлган белги ва томонлар хусусида образ ва тасаввурлар ҳосил қилиш, тафаккурда уларни бирлаштириб, умумий мазмунга эга бўлган тушунча, ғоя ёки қоидани ишлаб чиқиш усулидир.




Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling