Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


илова Илмий тадқиқот методологияси фани ўқув дастури


Download 1.91 Mb.
bet69/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

илова

Илмий тадқиқот методологияси фани ўқув дастури
Фанни ўқитишдан мақсад ва вазифалар
Жамиятимизни ҳозирги тараққиёт босқичида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёж тобора кучайиб бормоқда. Буни юртимизда ўтказилаётган кенг қамровли иқтисодий, ижтимоий, хўжалик, технологик ислоҳотлар билан бирга фан-техникада содир бўлаётган инқилобий ўзгаришлар ва янгиланишлар тақазо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлда эълон қилинган «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» фар монида илғор жаҳон тажрибаси ва илмий кадрларни аттестациядан ўтказишнинг халқаро стандартларини ҳисобга олган ҳолда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, шунингдек, диссертация тадқиқотларининг сифатини, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш, ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиш бўйича муҳим вазифалар жумласига умум қабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ юқори малакали магистрларни тайёрлаш киради.
Илмий тадқиқот олиб бориш малакасини шакллантиришда магистрантлар томонидан «Илмий тадқиқот методологияси» фани, унинг асосий тушунчалари, қоидалари ва талабларини ўрганиш катта аҳамиятга эгадир. Шундан келиб чиққан ҳолда бу фаннинг концептуал унсурлари, структураси, илмий билиш методологиясига оид таянч тушунчалар ва тамойиллари мазкур ў қув дастурда ўзи ифодасини топган.
Дастурда магистрантларда тадқиқот олиб бориш малакасини шакллантириш учун зарур бўлган билимларни бериш, долзарб илмий муаммоларни мустақил таҳлил қилиш, замонавий тадқиқот усулларини ўрганиш, изланиш самарадорлигини оширишга қаратилган саволлар ўрин олган. Ўқув дастур илмий тадқиқот ишлари натижаларини расмийлаштириш ва жорий қилиш масалаларини кўриб чиқиш қисми билан якунланади.


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Ўқув фанининг мақсади: тадқиқот олиб бориш технологияси, янги билимга эришиш йўллари ва усуллари, эмпирик ва назарий тадқиқот методологияси, олинган натижалардан назарий ва амалий йўналишларда фойдаланиш ҳақида билим бериш, тадқиқотчилик кўникмасини такомиллаштиришдан иборат.

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling