Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Дастур «Илмий тадқиқот методологияси» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Download 1.91 Mb.
bet71/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

Дастур
«Илмий тадқиқот методологияси» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари

Билиш ва илмий билиш тушунчалари. Коллеж ва бакалавриат босқичларида ўзлаштирилган билимларни хусусияти. Магистратурада ўзлаштириладиган билимларни муаммоли ва ижодий характерга эга бўлиши. Фан тушунчаси. Фан ижитмоий институт сифатида. Фаннинг ташкилий структураси. Илмий тадқиқот ва унинг методологияси. Матодологик фикрлаш ва услубий аниқлик тушунчалари. «Илмий тадқиқот методологияси» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.




Тадқиқотчи фаолияти ва унга қўйиладиган малакавий талаблар
Илмий иш сифати. Касбий малака тушунчаси. Касбий малака учун зарур бўлган сифат ва хислатлар. Илмий тадқиқот мотивацияси. Касбий малаканинг маънавий-руҳий асослари. Илмий мактаб ва унинг анъаналари.
Тадқиқотда кетма-кетлик ва мантиқий изчиллик. «Илмий тадқиқот методологияси» тушунчаси. Тадқиқот технологияси илмийлик стандартини таъминлайдиган талаблар тизими сифатида. Тадқиқот технологиясига оид асосий талаблар.
Зеҳн тадқиқотчининг интеллектуал қуроли сифатида. Зеҳн тушунчаси. Зеҳн кучини ўстирадиган руҳий-эмоционал омиллар. Ишчанлик ва тиришқоқлик изланиш самарадорлигини оширадиган руҳий-энергетик захира сифатида. Илмий меҳнат гигиенаси.
Тадқиқот самарадорлигини таъминлаш. Фанда меҳнат самарадорлигига эришишни объектив ва субъекти омиллари. Тадқиқот индивидуал ва жамоавий илмий меҳнат бирлигидир. Тадқиқотда илмий анъана ва ворисликни давом эттириш – маънавий ва методологик қонуният сифатида.


Фанда ижод қилиш
Ижодиёт тушунчаси. Ижодий тафаккур ва ижтимоий-ижодий фаолият. Ижодиёт турлари. Илмий ижодиёт. «Кашфиёт» ва «ихтиро» тушунчалари. Илмий тадқиқотда ижодий жараён. Тафккур теранлиги ва ижодиёт. Тадқиқотнинг барча босқичларида намоён бўладиган ижодий жараёнлар.
Тадқиқотда илмий рационаллик нормалари. Мантиқийлик ва рационаллик (оқилоналик) – тушниш ва тушунтиришда асослаш ва исботлаш воситалари сифатида.
Зиддиятли муаммолар соҳасида рационаллик нормаларини чекланганлиги. «Норационаллик» тушунчаси. Норационаллик ақл назорат қилмайдиган хислат сифатида. Руҳиятда онг ости қатлами. Норационалликни турлари. «Интуиция» тушунчаси.
Тадқиқотда янгилик яратиш босқичлари. Янги ғояни вужудга келишни инкубацион даври. Билиш инсайти (ғояни ногаҳон, тўла ёришиши). Илмий ижодиётнинг циклик (даврий) қонуниятлари.

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling