Илмий тадқиқот тушунчаси
Билиш инсон фаолиятини таркибий қисми сифатида. Ихтисослашмаган ва ихтисослашган билиш. Илмий билиш тушунчаси. Илмий билиш ва тадқиқот фаолияти. Илмий тадқиқот тушунчаси. Цивилизациялар тарихида илмий тадқиқотнинг илк кўринишлари. Тадқиқотда илмийлик мезонлари. Илмий тадқиқот турлари. Илмий тадқиқот структураси.
Илмий билиш даражалари ва шакллари. Эмпирик тадқиқот ва унинг хусусиятлари. Назария билиш даражаси: моҳият ва намоён бўлиши. Илмий билиш шакллари: муаммо, ғоя, гипотеза ва назария.
Илмий тадқиқот мавзуларини асослаш методологияси
Фаннинг структуравий бирликлари тушунчаси. Фанда соҳавий бўлиниш. Илмий изланиш тармоқлари. Тадқиқотнинг тизимли-структуравий унсурлари: илмий йўналиш, мақсадли-дастурий изланиш комплекси, муаммо ва мавзу.
Илмий муаммо тушунчаси. Муаммо ва муаммоли вазият. Илмий муаммони тавсифлаш. Муаммони тавсифлашда қўлланиладиган меъёрий талаблар. Муаммони ишланганлик даражаси.
Мавзу муаммони таркибий қисми сифатида. Мавзу тушунчасини таҳлили. Мавзуни асослашга қаратилган методологик қоидалар. Тадқиқот мавзуси самарадорлиги. Тадқиқот самарадорлигини аниқловчи иқтисодий кўрсаткич. Фундаментал ва назарий тадқиқот самарадорлигини хусусиятлари.
Тадқиқотда изланиш босқичлари. Тадқиқот мақсади ва вазифларини белгилаш. Илмий тадқиқот ишлари босқичини стандарт модели.
Илмий тадқиқотда ахборо излаш ва қайта ишлаш
Ахборот тушунчаси. Ахборот ва билиш, уларни нисбати муаммоси. Ахборот тизимлари, технологияси ва воситалари. Информатика, унинг предмети ва функциялари.
Ахборотни излаш методологик муаммо сифатида. Ахборотни излашни услубий қоидалари. Ахборот маҳсулоти ва манбалари. Бирламчи ва иккиламчи ахборот манбалари.
Ахборот ва факт. Факт тушунчаси. Илмий фактнинг сифат белгилари. Фактни тўплаш ва қайта ишлаш. Фактларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш.
Илмий адабиёт билан ишлаш. Илмий адабиётни ўқиш технологияси. Адабиётда берилган ғоя ва концепцияларни изчиллиги, исбот мантиғи ва асосланганлигига эътибор бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |