Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


-расм. Банк-молия терминологиясидаги терминлашиш


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

1-расм. Банк-молия терминологиясидаги терминлашиш, 
транстерминлашиш, детерминлашиш жараѐнлари 
Кўриниб турибдики, терминлашиш ва детерминлашиш жараѐнлари 
ўзаро қарама-қарши характерга эга бўлиб, бир томондан мавжуд 
умумистеъмол сўзларининг терминлашиши ва иккинчи томондан 
терминларнинг турмушнинг турли жабҳаларига интенсив тарзда кириб 
боришини, 
яъни 
детерминлашиш 
жараѐнини 
кузатиш 
мумкин. 
Транстерминлашиш жараѐни икки томонлама хусусиятга эга, яъни соҳалар 
терминлари ўзаро бир-бирига ўтиши мумкин. Диаграммадан кўриниб 
турибдики, банк-молия терминларида детерминлашиш жараѐнлари ҳам 
кузатилади.
Ч.Абдуллаеванинг ―Ҳозирги иқтисодиѐт терминологиясидаги русча-
ўзбекча параллеллар‖ деб номланувчи номзодлик диссертациясида 
терминлар 
ҳосил 
бўлишининг 
терминлашиш, 
битерминлашиш, 
Умумистеъмол 
сўзлари 
Банк-молия 
терминлари 
Бошқа соҳалар 
терминлари 
Умумистеъмол сўзларининг 
терминлашиши 
Терминларнинг 
транстерминлашиши 
Бошқа соҳа терминларининг 
детерминлашиши 
Банк-молия терминларининг 
детерминлашиши 


46 
ретерминлашиш каби усуллари ҳақида фикр юритилади
68
. Ғ.Исмаиловнинг 
―Ўзбек тилининг терминологик тизимларида семантик усулда термин ҳосил 
бўлиши‖ мавзусидаги номзодлик диссертациясида транстерминлашувнинг 
ўзбек тили терминологик системалардаги фаоллиги масалалари ѐритиб 
берилади
69

В.А.Татаринов ҳам умумистеъмол сўзининг махсус 
терминологик маънода қўлланилиши (терминлашиш), ѐки бошқа 
терминологик система терминларининг яна бошқа бир терминологик 
тизимда қўлланилиши (транстерминлашиш)ни ўз ишларида қайд қилиб 
ўтади
70

Юқорида айтилган барча ҳолатларда бевосита умумистеъмол сўзлари 
иштирокида янги терминологик бирликлар ҳосил бўлади. Бироқ қайд 
қилганимиздек, умумистеъмол сўзлари ва терминлар орасидаги ўзаро 
бирликлар алмашинув жараѐни асосан терминлашиш ва детерминлашиш 
усулларида яққол намоѐн бўлади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling