Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Терминлашиш илмий ва соҳавий тушунчани ифодалаш учун тилдаги 
умумистеъмол сўзларнинг ишлатилишидир. Умумистеъмол сўзи терминга 
айланишидан олдин у махсус контекстда қўлланилиши натижасида семантик 
махсуслашишга дучор бўлади
71

Терминлашиш жараѐни (рус 
тилшунослигида мазкур жараѐнни ѐритишга бағишланган махсус тадқиқот 
мавжуд)
72
жамият ҳаѐтининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда 
бир қатор кўринишларда ифодаланади. Банк-молия терминологик тизимида 
ҳам терминлашиш жараѐнини бошдан кечирган ҳолда тизим таркибидан 
мустаҳкам ўрин эгаллаган терминлар талайгинадир. Масалан ―Ўзбек 
тилининг 5 томлик изоҳли луғати‖да муомала [арабча - ўзаро муносабат
68
Қаранг. Абдуллаева Ч.С. Русско-узбекские параллели в современной экономической терминологии: дисс. 
канд... филол. наук. – Ташкент, 2000. – С. 194. 
69
Қаранг. Исмаилов Ғ.М. Ўзбек тили терминологик тизимларида семантик усулда термин ҳосил бўлиши: 
филол.фан.ном... дисс. – Тошкент, 2011.
70
Татаринов В.А. Теория терминовидения: В 3 т. – Т.1. Теория термина: история и современное состояние. –
Москва: Московский лицей, 1996.
71
Кайтукова Е. Г. Способы образования и пути развития турецкой экономической терминологии: 60-90 гг. 
XX в.: дисс... канд.филол.наук. – Москва, 2007. – С.95.
72
Косова М.В. Терминологизация как процесс переосмысления русской общеупотребительной лексики: 
дис... док.филол.наук. – Волгоград, 2004. 


47 
алоқа] сўзининг 3 хил маъноси берилади. Шу маъноларнинг учинчисида у 
иқтисодий тушунча сифатида берилган: 
муомаладаги пул - Айни пайтда юриб, ишлатилиб, айланиб турган 
пул
73

Асли умумистеъмол сўзи бўлиб, айни вақтда денежное обращение 
терминини калька усули билан ўзлаштириш орқали пул муомаласи тарзида 
банк-молия терминлари қаторидан ўрин эгаллаган. Бугунги кунда мазкур 
терминнинг умумистеъмол функцияси ҳам сақланган ҳолда иқтисодиѐт, 
молия соҳасида ушбу компонент иштирокида ҳосил қилинган бир қатор 
терминларни учратиш мумкин.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling