Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Семантик усул. Тилнинг луғат таркибида янги сўзларнинг пайдо 
бўлишида семантик усул анча фаол саналади. Ижтимоий алоқа қуроли 
бўлган тил, унинг асосий ифода шакли сўз ва унинг маъноси (семантикаси)да 
содир бўладиган ўзгаришлар қадим замонларданоқ ўз даврининг зукко 
кишилари томонидан англанган. Хусусан, қадимги юнон олимларидан 
Аристотельнинг сўз маъносидаги ўзгариш метафора воситасида рўй бериши 


59 
ҳақида фикр билдиргани, шу каби фикрлар Атоуллоҳ Ҳусайний 
изланишларида ҳам у ѐки бу даражада ўз ифодасини топгани тўғрисида 
маълумотлар мавжуд
105

XIX асрнинг ўрталари ва ХХ асрнинг бошларида маънони кўчириш 
йўли билан янгидан-янги тушунчаларни ифодалаш масаласига жиддий 
эътибор берила бошланди. Кейинчалик тилда мавжуд бўлган бирор 
лексемада қўшимча маъно ҳосил бўлиши билан янги луғавий бирликни ҳосил 
қилиш борасида Л.А.Булаховский, А.А.Реформатский, Н.М.Шанский каби 
тилшунослар муҳим фикрлар билдириб ўтишган. 
Ўзбек тилшунослигида ҳам мазкур муаммо махсус тадқиқотларнинг 
текшириш объектига айланди
106
. Семантик усул билан терминларнинг ҳосил 
бўла олиши илмда ўз тасдиғини топган масалалардан бири. Янги термин 
ҳосил бўлишининг асосий воситаси, сўзнинг семантик тараққиѐти бўлган 
мазкур усул ўзида икки хил ҳолатни мужассамлаштиради: терминлашиш ва 
транстерминлашиш (Юқорида мазкур жараѐнлар шарҳланган). 
М.Абдиевнинг ишида семантик усулнинг икки тури: соф семантик 
усул ва семантик-синтактик усул кабилар мавжудлиги қайд қилинади. 
Тадқиқотимизда 
тилшуносларнинг 
мулоҳазалари 
ва 
банк-молия 
терминларининг таҳлилини амалга ошириш жараѐнида семантик усулнинг 
дастлаб икки тури терминлашиш ва транстерминлашишни ажратдик. 
Терминлашиш жараѐнининг ўзини соф терминлашиш ҳамда синтактик 
конструкциялардаги терминлашиш ҳамда транстерминлашишни ҳам соф 
транстерминлашиш 
ва 
синтактик 
конструкциялар 
воситасидаги 
транстерминлашишга ажратишни маъқул деб ҳисобладик. Буни қуйидаги 
чизмада ҳам акс эттириш мумкин (Қаранг. 3-расм). 
 
105
Абдиев М. Соҳавий лексиканинг систем таҳлили (Самарқанд вилояти касб-ҳунарлари материаллари 
асосида): филол.фан.док... дисс. – Тошкент, 2005. – Б.142. 
106
Қаранг. Исмаилов Ғ.М. Ўзбек тили терминологик тизимларида семантик усулда термин ҳосил бўлиши: 
филол.фан.ном... дисс. – Тошкент, 2011.


60 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling