Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
валюта курси, валюта операцияси, валюта позицияси, валюта тизими,
валюта трансферти... . Мазкур терминларнинг структурасидаги умумий бўлган валюта компоненти мазкур терминларнинг барчасида интеграл белги бўлиб, ушбу сўз семантикасида ифодаланувчи халқаро ҳисоб-китобларда фойдаланиладиган мамлакатнинг пул бирлиги 123 семаси шу компонент иштирок этувчи барча терминларнинг қимматбаҳо қоғозлар гуруҳига мансублигини таъминлайди. Натижада, биринчи мезонга асосланиб мавзуий гуруҳларга ажратишда терминларнинг структураси етакчи мавқега эгалигига қарамасдан гуруҳга бирлашиш терминнинг таркибидаги семаларга боғлиқлиги маълум бўлади. Яъни, дастлаб умумий компонентли терминлар териб олинади, сўнгра уларнинг қайси гуруҳга мансублиги умумий компонент семасини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади. Иккинчи мезон асосидаги тасниф формулалари сон жиҳатдан кўпроқ ва ранг-баранг: 1. У.А.С (умумий асосий сема)+Х.Қ.С (хусусий қўшимча сема). Бунда терминларнинг битта умумий семаси ва бир нечта хусусий қўшимча семалари мавжуд бўлади. Семантик мансублик мезони асосида бир мавзуий гуруҳга бирлашувчи терминларнинг жуда кам қисми ушбу формула асосида бирикади. 2. У.А.С (умумий асосий сема) +У.Қ.С (умумий қўшимча сема): 123 Шодиев Ҳ., Ҳамроев М. Молия статистикаси. – Тошкент: Абу Али ибн Сино, 2002. – Б.263. 76 аудитор – қимматли қоғоз эмитетларининг молиявий ҳолатини текшириш бўйича мутахассис; аукцион – қимматли қоғозларни ѐки товарни ким ошди йўли билан сотишнинг ташкил қилиниши. Берилган мисолларда умумий асосий сема (а) ва умумий қўшимча сема (а) кўринишида ифодаланган бўлиб, гуруҳланиш умумий асосий сема асосида амалга оширилади. Мазкур мисолни гуруҳлашда уларнинг семантик таркибида мавжуд бўлган қимматли қоғоз – қўшимча хусусий сема бир оз қийинчиликларни юзага келтиради. Ҳар иккала терминда ҳам ушбу сема иштирок этишига қарамасдан мазкур терминларни қимматбаҳо қоғозлар кичик мавзуий гуруҳига кирита олмаймиз. Чунки мазкур сема доминанта вазифасини бажармаяпти, яъни термин семемасининг энг фаол компоненти эмас. Шу боис уни, гарчи, таркибида қимматбаҳо қоғозлар гуруҳига яқинлаштирувчи сема мавжуд бўлса ҳам, биринчи термин таркибида унинг умумий асосий семаси сифатида молиявий ҳолатини текшириш бўйича мутахассис, иккинчи термин таркибида эса ким ошди йўли билан сотишнинг ташкил қилиниши каби семалар иштирок этади ва терминларни Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling