Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

банк фоиз ставкасини ошириш ва бошқа йўллар билан муомаладаги 
ортиқча пул массасини сунъий равишда қисман қайтариб олиш 
122

Мазкур терминни семантик таҳлил қиладиган бўлсак, унинг таркибидаги энг 
фаол сема бу - муомаладаги ортиқча пул массасини сунъий равишда 
қисман қайтариб олиш. Қоида бўйича мазкур сема дефляция терминининг 
молия тизими мавзуий гуруҳига мансублигини таъминлайди. Бироқ, яна бир 
муҳим жиҳати терминнинг семантик таркибида қимматли қоғозларни сотиш,
валютани тартибга солишни кучайтириш семаси мавжуд бўлиб, у 
терминнинг қимматбаҳо қоғозлар мавзуий гуруҳи билан, банк фоиз 
ставкасини ошириш семаси эса унинг банк иши мавзуий гуруҳи билан 
алоқадорлигини таъминлайди. Қолаверса, шу каби терминларнинг 
мавжудлиги, қимматбаҳо қоғозлар, банк иши каби мавзуий гуруҳларнинг, 
аслида, молиявий фаолият эканлиги ва мазкур мавзуий гуруҳларнинг молия 
тизими гуруҳига нисбатан кичикроқ эканлиги билан изоҳланади.
Юқорида таҳлилга тортилган дефляция терминида эса мазкур гуруҳга 
мансубликни таъминловчи сема доминанта даражасига кўтарилганлиги боис 
бу ҳол аниқроқ намоѐн бўлган. Бу ҳолат алоҳида ажратиб олинган 
терминларнинг гуруҳланишини асослашга хизмат қилади. Луғатларда 
121
Шодиев Ҳ., Ҳамроев М. Кўрсатилган манба. – Б.262. 
122
Шодиев Ҳ., Ҳамроев М. Кўрсатилган манба. – Б.265. 


75 
алифбо тартибида берилган терминларни гуруҳлаш жараѐни маълум бир 
формулаларни ишлаб чиқишни тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, қуйидаги 
формулалар ҳавола қилинади: 
Шаклий умумийликка эга бўлган, яъни структур таркибида умумий 
компонент мавжуд бўлган терминларни гуруҳлаш учун (биринчи мезонга 
мувофиқ) 1У.К (1 та умумий компонент) формуласидан фойдаланамиз. 
Бундай формулада умумий компонент бир сўздан иборат бўлади, бошқа 
компонентларнинг сони аҳамиятсиз: валюта бозори, валюта конверсияси, 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling