79
субъектлардан солиқ ва йиғинларни
ундириш вазифасини бажарувчи, бир
бутунликни ташкил қилувчи бир жинсли элементлар йиғиндисини намоѐн
этади. Солиқ тизими мавжудлиги боис айнан мана шу тизим учун хос бўлган
банк-молия терминлари мавжуд бўлиб, улар тизим номига мувофиқ солиқ
терминлари мавзуий гуруҳига бирлаштирилди. Мазкур гуруҳ терминлари
ҳам юқорида белгиланган шаклий умумийлик ва
семантик умумийлик
тамойиллари асосида; бевосита ѐ стуктураси, ѐ
семантикасида доминанта
сифатида
солиқ семасининг иштирок этиши шарт, деган қатъий
чегарага
мувофиқ ажратилди.
5.
Ҳисобиѐт терминлари ҳам банк-молия тизими гуруҳларидан бири
бўлиб, бугунги кунда барча ташкилот ва муассасаларда молиявий ҳисоб-
китобларни
амалга
оширадиган
ҳисобиѐт
(айрим
ташкилотларда
бухгалтерия, молия-режа бўлими) фаолият кўрсатмоқда. Мазкур мавзуий
гуруҳ ҳам юқоридаги гуруҳлар терминлари бўйсунувчи қонуниятга
таяниб
ажратилади.
6.
Суғурта терминлари ҳам банк-молия терминологик қатламининг
ўзига хос мавзуий гуруҳларидан биридир. Суғурта ҳам молиявий
муносабатлар замирида амалга оширилганлиги боис уни мавзуий гуруҳ
сифатида ажратдик.
Қолаверса, бундай ажратилишнинг яна бир муҳим
асоси миллий
қонунчилигимизда
яратилувчи
ҳуқуқий
ҳужжатлар
мана
шундай
тоифаланиш асосида қабул қилинмоқда (Қаранг. Диссертациянинг 1.1-
фаслида келтирилган lex.uz қонун ҳужжатлари).
Do'stlaringiz bilan baham: