Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
микроиқтисод микро экономика – макро
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- САБ –ДАБ
- АБ – а+АБ , АС –БС ҳамда САБ –ДАБ
- Ўзбек тили банк-молия терминлари полисемияси.
микроиқтисод
микро экономика – макроиқтисод макро экономика ...). 158 Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тили антонимларининг изоҳли луғати. – Тошкент: Ўқитувчи, 1980. – Б.67. 90 Кўп компонентли антонимотерминларни шакллантирувчи қуйидаги моделлар мавжуд: 1. АБ – а+АБ, бу ерда ―А‖ ва ―Б‖лар ҳар иккала компонентда такрорланувчи бир хил терминлар; ―а‖эса иккинчи жуфтликнинг биринчи компонентига қўшилувчи префикс бўлиб, айнан у антонимияни ҳосил қилади. Масалан: текис А талаб Б – но а +текис А талаб Б , жорий активлар – ножорий активлар, моддий активлар – номоддий активлар... 2. АС –БС, бунда жуфтлик қисмларининг биринчи компонентлари орасидаги антонимия (А – Б) бирикмали терминлар антонимиясини юзага келтирган: кам А тўламоқ С – ортиқча Б тўламоқ С , тўланган А капитал С – тўланмаган Б капитал С , дебет А қолдиқ С – кредит Б қолдиқ С ,олдинги А назорат С – кейинги Б назорат С ... 2. САБ –ДАБ , бунда АБлар жуфтликнинг ҳар иккала қисмида такрорланиб, антонимияни ўзаро қарама – қарши маъноли С –Д лар ҳосил қилади: ички С яроқсиз А маҳсулот Б – ташқи Д яроқсиз А маҳсулот Б, ... АБ – а+АБ , АС –БС ҳамда САБ –ДАБ модел компонентлари, яъни А – Б, А – С, Б – С орасидаги муносабатларни ўрганиш натижасида уларнинг аксарият қисми (кам тўламоқ – ортиқча тўламоқ кабилар бундан мустасно) ўзаро сифатловчи ва сифатланмиш муносабатида эканликлари аниқланди. М: жорий қандай? активлар нималар? , тўланган қандай? капитал нима? ... Банк-молия терминлари антонимияси ўрганилганда уларнинг тузилиши ва ҳосил бўлиш жараѐнлари бошқа парадигматик муносабатларга нисбатан анча мураккаб эканлиги аниқланди. Ўзбек тили банк-молия терминлари полисемияси. Тилшунос олим Будаговнинг фикрича, термин бу қатъий белгиланган маъноли сўз. Қоида бўйича терминда битта маъно бўлади. Аниқроғи термин бир маънолиликка (моносемия) интилади. Шунга яқин хулосани ўзбек тилшуноси С.Усмоновда ҳам кўришимиз мумкин: ―Термин ҳамма вақт – гапда ҳам, гапдан ташқарида ҳам бир маъноли бўлади. Унинг бир маъноли бўлиши маълум фан ѐки махсус 91 соҳадагина қўлланиш хусусияти орқали юзага келади‖ 159 . Бу борада Д.С.Лотте биринчи терминолог олимлардан бири сифатида ҳар бир термин бир маънони ифодалаб, бир маъноли бўлиши лозимлигини айтиб ўтган. Банк- молия терминларини таҳлил қилиш жараѐнида мазкур соҳа терминлари учун полисемия ҳодисаси хослиги аниқланди. Масалан, абандон [фр. Abandon; англ. Abandonment; рус. отказ; ўзб. (...-дан воз кечмоқ)] терминининг бир нечта маъноси мавжуд: 1) қарз мажбуриятларидан воз кечиш; 2) шахсий мулкка эгалик қилишдан воз кечиш; 3) келишув, битимдан жаримани тўлаш йўли билан чиқиб кетиш; 4) суғуртада: суғурталанувчи (ўз мол-мулкини суғурта қилган шахс)нинг мол-мулкка нисбатан ўз ҳуқуқларидан воз кечиши ва бу ҳуқуқларни суғурта пулини тўлиқ ундириш мақсадида суғурталовчи (давлат ѐки корхона...)га бериши 160 . Биргина терминнинг бир нечта маънога эга бўлишини айни вақтда терминологик системанинг интенсив ривожи билан изоҳлаш мумкин. Бироқ, мазкур ҳолат бир қанча ноқулайликларни келтириб чиқараѐтганлиги боис унга лоқайд қараш нотўғри. Дастлаб шу ҳолатни юзага келтирган омилларни аниқлаб оламиз. Биринчидан, абандон сўзининг тўғридан-тўғри таржимаси бирор нарсадан воз кечмоқ демакдир. Молия тизимида эса кўриб ўтилганидек воз кечилиши мумкин бўлган нарса ва жараѐнлар бир қанча. Эътибор берадиган бўлсак, термин семантикасидаги ҳар бир маънони ифодаловчи бирикмаларнинг ядроси воз кечмоқ феълидир. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling