Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аккредитив
- Арбитраж ( фр. arbitrage )
Ависта (итал. a vista; рус.по предявлении; ўзб. тақдим қилинганда),
маънолари: 1) фаолият юритувчига бериладиган, тўлов муддати кўрсатилмаган, тўловга исталган вақтда тақдим қилиниши мумкин бўлган қимматбаҳо қоғоз; 159 Усмонов С. Ўзбек терминологиясининг баъзи масалалари. – Тошкент: Ўқитувчи, 1968. – Б.7. 160 Благодаткин А., Лозовский Л., Райзберг Б. Финансовый словарь. – Москва: ИНФРА-М, 2006. Изоҳ: матнда берилган таржима шахсий. 92 2) исталган муддатда тақдим қилинганда ѐки тақдим қилинган муддати ўтиб бўлганда, тўлов амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида вексель ѐки қимматбаҳо қоғозга киритилган ѐзув. Ажио ( лот. ―aggio’’сўзидан олинган; инг.agio; рус.превышение; ўзб. кўтарилиш ) маънолари: 1) валюталар курсидаги фарқ; 2) қоғоз пулларни танга пулларга ѐки кучсиз валютани кучли валютага айирбошлаганлик учун ундириб олинадиган воситачилик ҳақи 161 . Аккредитив (лот. Accreditivus; фр. akkreditif ; нем. Akkreditiv; рус. доверительный; 162 ўзб. ишончли) маънолари: 1) банк ҳисобининг бир тури. А. келишувчига аккредитив топшириғида кўрсатилган шартларда товар, ишлар ва хизматлар учун мажбурият бажарилиши заҳоти тўлов олиш имконини беради; 2) А. номланган қимматли қоғоз бўлиб, унда номи ѐзилган шахсга кўрсатилган миқдордаги пулни банкдан ѐки омонат кассадан олиш ҳуқуқини беради 163 . Арбитраж ( фр. arbitrage): 1) чет эл валютаси, қимматли қоғоз ѐки молларни бир бозорда бир вақтнинг ўзида харид қилиш ва бошқа бозорда (юқорироқ нархда) сотиш; 2) нархнинг, фоиз ставкаларининг ва бошқа молиявий кўрсаткичларнинг турли даражасидан турли биржа марказларида фойдаланиш билан бўладиган манфаатли биржа битими 164 ; 3) мунозараларни ҳал этиш усули бўлиб, унга кўра баҳслашаѐтган томонларнинг бошқа, вазиятга алоқадор бўлмаган, мустақил арбитрларга мурожаат қиладилар ва улар эксперт-судья вазифасини бажарадилар; 161 Ҳайдар М. Иқтисод банк изоҳли луғат: монография. –Тошкент: Минҳож, 1996. – Б.3. 162 Азрильян А.Н. Краткий экономический словарь. – Москва: Институт экономики, 2005. – С.20. 163 Ҳайдар М. Иқтисод-банк изоҳли луғат: монография. – Тошкент: Минҳож, 1996. – Б.3. 164 Ҳайдар М. Кўрсатилган манба. – Б. 5. 93 4) ташкилот, корхона ва муассасалараро мол-мулк масаласидаги мунозараларни ҳамда битимдаги шартлар бажарилмагандаги каби ҳолатларни ҳал қилувчи давлат органи; 5) молия бозорларида амалга ошириладиган олди-сотди операцияларининг хилма-хиллиги 165 . Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling