Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


мувоза. Шу ўринда миллий илдизларга эгалигини ҳисобга олиб, бартер


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

мувоза. Шу ўринда миллий илдизларга эгалигини ҳисобга олиб, бартер 
терминининг ўрнига синонимик қатордаги мувоза сўзини қўллашни таклиф 
қилиш мумкин. 
Брокер терминининг даллол, келиштирувчи, битиштирувчи, воситачи
демпинг терминининг демпинг, арзонга сотувчи, нархни ташлаш, молни 
четга жуда паст нархда сотиш ва ҳ. тарзидаги ўзбекча эквивалентлари
аслида берилган терминларнинг дефиниция (аниқловчи, аниқлик)ларидир. 
Шу ўринда демпинг ўзлашма терминининг ўрнига арзонгаровга бериш, муфт 
сотиш тарзидаги терминни қўллашни таклиф қилиш мумкин. 
Айрим олимлар терминологик синонимияни умуман мумкин бўлмаган 
ҳолат деб ҳисоблайдилар ва инкор этадилар
140
. Ўзбек тили банк-молия 
терминларини тадқиқ қилиш жараѐнида синонимия ҳодисаси лексик 
бирликларнинг бир гуруҳи сифатида терминларга ҳам хос эканлиги 
аниқланди. Масалан: шартнома, контракт, битим, келишув, пакт. Мазкур 
синонимик қатор мисолида синонимия нафақат бир терминологик система, 
балки, турли терминологик системалар, терминологик система ва 
умумистеъмол сўзлари орасида ҳам бўлиши мумкинлиги исботланди. 
Берилган синонимик қатордаги шартнома, контракт, битим, келишув 
терминлари банк-молия терминологик тизимига мансуб, пакт термини эса 
сиѐсий термин, қолаверса келишувнинг умумистеъмол сўзи сифатидаги 
вазифаси ҳам мавжуд. Шу ўринда ушбу синонимик қатордаги шартнома 
термини айни вақтда ўзбек тилида сўзловчиларнинг миллий-маданий ҳаѐт 
тарзига мувофиқлигини ҳисобга олиб, айни вақтда тобора фаоллашаѐтганини 
эътироф этган ҳолда, уни контракт термининг ўрнида фаол қўллашни таклиф 
қилиш мумкин. 
139
Благодаткин А., Лозовский Л., Райзберг Б Финансовый словарь. – Москва: ИНФРА-М, 2006. – С.44. 
140
Абдуллаева Ч.С. Русско-узбекские параллели в современной экономической терминологии: дисс... 
канд.филол.наук. – Тошкент, 2000. – С. 79. 


85 
Мазкур масаланинг мунозарали жиҳатларидан бири шуки, баъзи 
олимлар терминологик синонимияни инкор этадилар, баъзилар эса 
синонимия ва дублетлик ҳодисаларини қарама-қарши қўядилар
141
. Энг 
аввало, термин ҳам умумтил лексик системасидаги бирлик эканлигини ва 
унга ҳам лексик-семантик ҳодисалар хослигини назарда тутиш лозим. 
Чунончи, рус тилшуноси Е.Коновалованинг қайд қилишича, терминга табиий 
тилнинг бир бирлиги сифатида янги маъноларнинг ривожланиш ва семантик 
чегараларнинг йўқолиб кетиш тенденцияси хосдир, шунинг учун 
терминлараро лексик-семантик муносабатлар ниҳоятда беқарор, улар пайдо 
бўлиши, кучайиши, сусайиши ва йўқолиб кетиши мумкин. Терминларга хос 
бир маънолилик, синонимларнинг мавжуд бўлмаслиги каби ўзига хос 
белгилар маълум маънода интилиш лозим бўлган етакчи тенденция, 
қандайдир идеал, реал мавжуд терминлар эса табиий тилнинг лексемалари 
сингари кўп маънолиликка, синонимларга ва бошқа хусусиятларга эга 
бўлиши мумкин
142

Терминологик сатҳларда кузатиладиган ҳодиса терминологик 
синонимиями ѐки терминологик дублетликми деган мунозарали масалага 
ойдинлик киритиш учун мазкур сўзларнинг луғавий маънолари ва 
таърифларига тўхталамиз.
Тил бирликлари бир хил маънога эга бўлиш ҳодисаси синонимия 
дейилади
143
. Синонимия хусусида илмий манбаларда жуда кенг ва атрофлича 
тўхталиб ўтилган бўлиб, уларнинг айримларида синонимларнинг 
идеографик, услубий, нутқий, контекстуал ҳамда абсолют синонимлар каби 
турлари мавжудлиги, абсолют синонимия лексик дублет деб аталиши 
хусусида сўз боради. Қолаверса, дублетлик сўзи (франц. doublet —
иккиланма, қўш)
144
сўзидан олингани ва мазмунан синонимия ҳодисасига 
нисбатан торроқ маъно англатишини инобатга олган ҳолда бошқа 
141
Коновалова Е.А. Деривационный потенциал и парадигматические отношения современной русской 
терминологии: дисс...канд.филол.наук. – Москва, 1998. – С.111. 
142
Қаранг. Коновалова Е.А. Кўрсатилган манба. – С. 116. 
143
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. –Б.388. 
www.ziyo.uz.com
 –миллий электрон кутубхонаси 
144
Ўзбекистон миллий энциклопедияси.–Б.388. 
www.ziyo.uz.com
 –миллий электрон кутубхонаси 


86 
терминологик 
тадқиқотлар 
анъанасига 
мувофиқ 
банк-молия 
терминологиясида воқеъ бўладиган ҳодисани терминологик синонимия деб 
аташни маъқул кўрдик.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, терминологик синонимия ҳам 
терминологик полисемия сингари терминологик тизимнинг дастлабки 
давридаги ўтиш, яъни терминларнинг табиий сараланиш босқичи билан 
изоҳланади. Тил тараққиѐти натижасида эса энг оммавий, узуал лексика 
таркибига сингган, яшовчан терминларгина ўз мавқеини йўқотмайди. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling