Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Ўзбек тилида банк-молия терминлари синонимияси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Ўзбек тилида банк-молия терминлари синонимияси. Маълумки, ҳар 
қандай тилнинг бойлигини белгиловчи омиллардан бири бу – унда 
синонимия ҳодисасининг кенг амал қилишидир. Буни Навоийнинг 
―Муҳокамат-ул луғатайин‖ асарида турк тилининг форс тилидан 
қолишмаслигини унда мавжуд бўлган синонимларни келтириши орқали 
исботлашга интилиши мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 
129
Адиханов Д. Формирование экономической терминологии в современном арабском литературном языке: 
дисс... канд.фил.наук. – Ташкент, 2010. – Б.246. 


82 
Синонимия ҳодисаси тўғрисидаги маълумотларнинг инсоният 
тарихида жуда қадимдан мавжуд бўлганлигини Юнон тилшунослигининг 
фалсафий 
даври 
намоѐндалари, 
хусусан, 
Демокрит 
ва 
унинг 
тарафдорларининг қарашларида ҳам кўриш мумкинлиги, ўрта асрларга келиб 
араб лексикографиясида мазмунига кўра олти гуруҳга бўлинган луғатларнинг 
бир гуруҳи сифатида ―Синонимлар луғати‖ гавдаланганлиги, ―Девон‖да 
синонимик муносабатдаги сўзларга аниқ мисоллар келтирилгани 
Р.Расуловнинг ―Умумий тилшунослик‖дарслигида ҳам қайд қилинади
130

Тилшуносликнинг дастлабки даврларидаѐқ маълум бўлган мазкур 
ҳодиса ХХ асрга келиб ўзбек тилшунослигида ҳам Ш. Раҳматуллаев, 
А.Ҳожиев, Э.Бегматов, Ҳ.Неъматов, Ҳ.Шамсуддинов, Ҳ.Жамолхонов, 
И.А.Сиддикова сингари олимларнинг тадқиқотларида изчил тадқиқ қилинди. 
А.А.Реформатский синонимлар сирасига бир предметни айни вақтда 
ўша предметнинг турли хусусиятларини ѐритиб берувчи турли тушунчалар 
билан номловчи сўзларни киритади
131
. Мазкур таъриф лексемаларда амал 
қилса-да, терминологияда ҳам шундай, дейиш мушкул. Чунончи 
терминологияда синонимлар бир предмет ва тушунчаларни ифодалаши 
билан ўзаро мос келади, бироқ ҳар доим ҳам унинг айрим хусусиятларини 
ифодаламайди
132

В.П.Даниленко терминологияда синонимларнинг пайдо бўлиш 
сабабларини терминларни шакллантирувчи манбаларнинг хилма-хиллигида 
деб билади
133

Ушбу фикрнинг далилини банк-молия терминлари мисолида ҳам 
кўришимиз мумкин. Масалан, аукцион ва кимошди савдо терминлари ўзбек 
тилида тенг имкониятларда амал қилади. Аукцион лотин тилидаги ―auction‖ 
сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилига рус тили орқали кириб келган. Айни
130
Расулов Р. Умумий тилшунослик . – Тошкент: Фан ва технология, 2007. – Б.19.
131
Реформатский А.А. Введение в языковедение. – Москва: Просвещение, 1967. – С. 91. 
132
Абдуллаева Ч.С. Русско-узбекские параллели в современной экономической терминологии: 
дисс...канд.филол.наук. – Тошкент, 2000. – Б.77. 
133
Қаранг. Даниленко В.П. Русская терминология. Опыт лингвистического описания. – Москава.: Наука, 
1977. – С. 73.


83 
вақтда кимошди савдо терминини аукцион терминининг мазмунини тўла 
ѐритиб берувчи ўзбек тилидаги таржимаси деб баҳолаш мумкин. Таққосланг:
Аукцион –алоҳида турдаги товар(маҳсулот)ларни оммавий тарзда 
сотиш усули. У олдиндан белгиланган жой ва вақтда, маҳсулотни олдиндан 
текшириб кўриш ҳуқуқи билан ўтказилади
134
. Аукцион –оммавий савдо-
сотиқ бўлиб, унда сотилаѐтган мол-мулк энг юқори баҳони берган шахс 
томонидан қўлга киритилади
135


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling