Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
Ўзбек тили банк-молия терминлари ўртасидаги парадигматик
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
3.2. Ўзбек тили банк-молия терминлари ўртасидаги парадигматик
муносабатлар Тил ўзининг таркибидаги турли тагсистемаларга нисбатан макросистема сифатида ички микросистемаларнинг ривожи ва ўзаро муносабатлари асосида тараққий этади. Тилшунос Р.Расулов қайд қилиб 80 ўтганидек, ―Тил системалари таркибидаги моддий-коммуникатив бирликлар муайян қоидалар асосида ўзаро зарурий алоқага, муносабатга киришадилар, муайян гуруҳларни (парадигмаларни) тузадилар, нутқ бирликлари – ҳосилаларини яратадилар. Бу алоқа, муносабатлар мутлақо мантиқий, объектив, ижтимоий бўлиб, икки йўналишда – парадигматик ва синтагматик боғланишларда кузатилади, реаллашади, ушбу аспектларда тадқиқ ва таҳлил қилинади, ўрганилади‖ 125 . Тилшунос Мирзакуловнинг таъкидлашича, тил бирликлари орасидаги парадигматик ва синтагматик муносабатлар тушунчалари тилшунослик назариясига тилшунослик тарихида янги даврни бошлаб берган Ф.ДеСоссюр томонидан киритилган. ... Де Соссюр томонидан ассоциатив деб номланган муносабат кейинчалик Л. Ельмслев томонидан парадигматик муносабат деб номланган 126 . Юқорида банк-молия терминологияси система эканлигини асосланган эди. Зеро, банк-молия терминологияси система бўлса, демак, унда юқорида қайд этилган системаларга хос бўлган парадигматик муносабатлар мавжуд. Парадигматика тил бирликларини тил системасининг элементлари ҳамда структурал бирликларнинг жами сифатида текшириш аспектидир 127 . Банк-молия терминологияси ўзида жамиятда кечувчи иқтисодий жараѐнлар, пул муносабатлари, давлат бюджети билан алоқадор тушунчаларни акс эттирар экан бевосита ҳар бир даврдаги молиявий сиѐсат унинг таркибий асосларига, мазкур терминология соҳасида қандай терминлар фаол бўлишини белгилаб беради. Зеро, замонавий араб тилида иқтисод терминологиясининг шаклланишини тадқиқ қилган тилшунос Д.Адиханов таъкидлаганидек, иқтисод терминологияси тарихий тараққиѐт маҳсули 128 бўлиб, жамият тараққиѐтининг муайян босқичларини акс эттиргани каби, иқтисодиѐт фанининг ривожланишини ҳам инъикос этади. Олим қайд қилиб 125 Расулов Р. Умумий тилшунослик . – Тошкент: Фан ва технология, 2007. – Б.238. 126 Мирзақулов Т.Ў. Ўзбек тили морфем парадигматикаси ва синтагматикаси масалалари: филол.фан.док... дисс. – Тошкент, 1994. – Б.20. 127 Ахманова О.С. Словарь лингвистических терминов. – Москва, 1969. – Б.310. 128 Лубожева Л.Н. Роль профессиональной лексики в обогащении словарного состава общеупотребительного языка (на материале экономической терминологии английского и русского языков): дисс...канд.филол. наук.– Челябинск, 2006. – 204 с. -С.83. 81 ўтганидек, шўро даври иқтисодиѐти ―молиявий пирамида‖, ―ваучер‖ сингари терминлар мавжудлиги билан характерланса, бозор иқтисодиѐтига ўтиш ва Собиқ иттифоқ таркибидан мустақил бўлиб ажралиб чиққан давлатлар иқтисодиѐтининг шаклланиши «инвестиция», «депозит», «маркетинг», «тармоқ маркетинги», «мерчандайзер» сингари махсус сўзларнинг қўлланиши билан характерланади 129 . Шуни қайд қилиш керакки, ҳеч бир соҳа мутлақ дахлсизликда тараққий эта олмайди. Зеро, жамиятдаги ҳар бир жабҳа вертикал ва горизонтал йўналишда ўзаро бириккан яхлит ижтимоий система занжири таркибидаги бир бўғиндир. Демакки, ҳар қандай соҳа терминологияси ҳам ушбу ижтимоий системани инъикос эттирувчи лисоний система занжиридаги бир бўғин сифатида бошқа соҳалар терминологияси билан параллел равишда тараққий этади, улар билан муайян муносабатларга киришади. Баъзан эса бу муносабат шу қадар жипслашиб кетадики, айрим терминларнинг бир нечта соҳа доирасида бирдек фаоллигини кузатиш мумкин. Мазкур ҳолатни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Агар юқорида таъкидлаб ўтган лисоний система занжирини ўргимчак тўри деб фараз қилсак, кўп функцияларни бажара олувчи универсал терминлар тўрлар кесишган нуқтада вужудга келадиган соҳавий терминологияларнинг шаффоф чегарасида жойлашади ва улар узра ўтувчи барча соҳаларда ахборот сақловчи ва ташувчи бирлик сифатида фаол бўлади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling