Аукцион, қ., Кимошди савдо
136
.
Кимошди савдо –оммавий ўзига хос савдо; белгиланган жойда савдога
қўйилган товар ѐки мулк мижоз томонидан энг юқори нархда сотиб олинади.
Савдога танқис моллар ва ноѐб ѐдгорлик буюмлари қўйилади
137
.
Кўринадики, аукцион ва кимошди савдо терминларига турли
луғатларда берилган изоҳлар ифода услуби жиҳатидангина фарқ қилади,
мазмунан эса деярли тенг.
Шунингдек, ―Иқтисод банк изоҳли луғати‖да ―ажио” терминининг
синоними сифатида ―лаж” сўзи берилади. Бундан ташқари аванс – бўнак,
акционер – ҳиссадор, маржа – спред, маклер – брокер – даллол, пеня –
ўсим каби терминларнинг маънолари бир деб изоҳланади
138
.
Ўзбек тили банк-молия терминологик тизимида синонимик
қаторларнинг кўпайишига олиб келувчи яна бир омил ўзаро синоним бўлган
элементларга бошқа компонентни қўшиб бирикмали терминларнинг
ясалишидир. Масалан, ―товар” терминининг ўзбек тилидаги таржима
варианти ва айни даврдаги синоними бўлган ―мол” терминларига
айирбошлаш сўзини қўшиш орқали ўзаро синоним сифатида қўлланаѐтган
―товар айирбошлаш‖ ва ―мол айирбошлаш‖ терминлари ҳосил қилинган. Бу
терминлар ҳам ўз навбатида бартер (француз тилидаги ―barater‖ сўзидан
134
Благодаткин А., Лозовский Л., Райзберг Б. Финансовый словарь. – Москва: ИНФРА-М, 2006. – С.26.
135
Азрильян А.Н. Краткий экономический словарь. – Москва: Институт экономики, 2005. – С.43.
136
Ҳайдар М. Иқтисод-банк изоҳли луғат: монография. – Тошкент: Минҳож, 1996. – Б.5.
137
Ҳайдар М. Кўрсатилган манба. – Б.17.
138
Қаранг. Ҳайдар М. Кўрсатилган манба – Б.4, 9, 20, 23.
84
олинган
139
; рус тили орқали кириб келган) термини билан бир синонимик
қаторни ҳосил қилади: бартер, мол айирбошлаш, товар айирбошлаш,
Do'stlaringiz bilan baham: |