Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

-лаш, -ш, -иш аффикслари от асосдан аванслаш, ассигнациялаш, 
мукофотлаш, дисконтлаш, инвестициялаш, кредитлаш, лимитлаш, 
лицезиялаш, патентлаш, молиялаш, баҳолаш ва ҳ.к. феъл туркумига оид 
(феълнинг ҳаракат номи шаклидаги) банк-молия терминларини ясайди. 
Уларни ўз навбатида фаолият-жараѐн отларига кўчган дейиш мумкин. 
-лик: 
 
ликвидлик, 
рентабеллик, 
стабиллик, 
банкротлик, 
дилерлик ...(сифатдан ва отдан от ясалган). 
- чи: сотувчи, таъминотчи, бюджет олувчи, қарз олувчи ...(отдан 
(жумладан, фаолият-жараѐн отларидан) от ясалган). 


58 
 Жумладан, -ий, -вий аффикслари ѐрдамида молиявий инқироз, 
молиявий-иқтисодий назорат, ноэмиссиявий қимматли қоғозлар, маҳаллий 
бюджет, ҳудудий банк, хусусий мулк, шахсий мулк каби бирикмали 
терминларнинг тобе компоненти (аниқловчиси) ҳосил қилинган. 
Аванслаш, автоматлаштириш, агентлик, агентликлар, акцептчи, 
альтернативлик 
(муқобиллик), 
антидаталаш 
(антисаналаш),
антрепренерлик (тадбиркорлик), арбитражлаш, кредитлаш, ликвидлик , 
молиялаштириш, ғазначилик сингари терминлар ҳосил бўлишида ҳам айнан -
лаш, -лик, -чи каби от ва феъл ясовчи аффикслар фаолдир. 
Композиция усули. Мазкур усулнинг аффиксация усулидан фарқи 
шундаки, композиция усули ѐрдамида ясалган қўшма сўзлар аффикслар 
орқали ифодаланувчи, уларни ясовчи асосдан фарқловчи категориал маънога 
эга бўлмайди. Қўшма сўзнинг маъноси уни ҳосил қилаѐтган ясовчи 
асосларнинг 
маъноси 
йиғиндисидан 
келиб 
чиқади. 
Банк-молия 
терминологиясида композиция усули сўзларнинг қўшилиши ва жуфтлашиши 
каби кўринишларда намоѐн бўлади. 
Миқдор жиҳатдан бир мунча оз бўлишига қарамасдан молиявий 
муносабатлар соҳасида агробанк каби аффиксоидлар ѐрдамида ҳосил бўлган 
терминлар (гиперинфляция термини ҳам шу қонуният асосида ҳосил бўлган, 
аммо мазкур термин ўзга тилдан тайѐр ҳолатда ўзлашган ва ўзбек тилининг 
аффиксоидлар воситасида сўз ясалиш қолипига мос келган), банк-молия, 
савдо-сотиқ, олди-берди, ажио-конто сингари жуфт ҳамда аббревиацияга 
учраган ОАЖ (очиқ акциядорлик жамияти), МЧЖ (масъулияти чекланган 
жамият) каби терминларни учратиш мумкин.  

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling