Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
Ўзбек тили банк-молия терминологиясининг тараққиѐти
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
2.2. Ўзбек тили банк-молия терминологиясининг тараққиѐти
Сўнгги ўн йилликда ўзбек тилида, айниқса, унинг энг фаол қисми – луғавий қатламда сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда. Лексемаларнинг бир луғавий қатламдан бошқасига кўчиши фаоллашган. Мазкур жараѐнларнинг ўта жадаллик билан кечиши фаолиятнинг турли жабҳалари инсоният ҳаѐтига тобора яқинлашиб бораѐтганлиги билан чамбарчас боғлиқ. Иқтисодиѐтнинг маданий саводхонлик компонентларидан бирига айланиши – луғавий бирликларнинг кўчиши, яъни терминологик бирликларнинг умумистеъмол сўзлари доирасига ўтиши ва, аксинча, умумистеъмол сўзларининг терминологик тизим таркибига сингиб кетишининг муҳим омилидир. Умумистеъмол сўзлари ва терминлар орасидаги алоқадорликни аниқлаб 44 олиш учун таҳлилга тортилган луғавий қатламнинг чегарасини белгилаб олиш муҳим. Луғавий бирликлар қатор белгиларга кўра бир-бирига қарама-қарши қўйилади: келиб чиқиши, экспрессив-стилистик хусусиятлари, фаол ѐки пассив луғатга мансублиги, қўлланиш соҳаси. Охирги белги асосида чегаралаш энг самарали усуллардан биридир 67 . Биринчилари барчага тушунарли бўлса, иккинчилари у ѐки бу жамоа доирасидагина ишлатилади. Шу тариқа тилнинг луғавий қатлами икки йирик гуруҳга ажралиб қолади: умумистеъмол сўзлари ва терминлар (қўлланиши чегараланган лексика). Қўлланиши чегараланган лексика деганда касбий-терминологик бирликлар, фан соҳаларига оид терминлар назарда тутиладида. Терминологик бирликларни таҳлил қилиш жараѐнида мазкур қатламлар орасида доимий равишда элементлар алмашинуви содир бўлишини инобатга олиш зарур. Адабий тил чегараларининг шаффофлиги қатламлараро муносабатларни таҳлил қилишни бироз мураккаблаштиради. Маълумки, миллий ўзбек тили икки йирик қатлам: ўзбек адабий тили ва шевалардан иборат бўлиб, адабий, китобий, бадиий, публицистик, сўзлашув, илмий услубларда реаллашади. Тилнинг коммуникатив, эмотив, аккумулятив каби функциялари билан бир қаторда унинг махсус мақсадларни ифодалаш учун дефинитив (махсус тушунчаларни ифодалаш), специфик, яъни эвристик (янги билимларни очиш) ва компенсацияланганлик (махсус билимни концентрациялаш) функциялари мавжудлигини қайд қилиб ўтиш жоиз. Касбий мулоқот тилининг эса қайд қилинганлардан ташқари касбий доирадаги мулоқотни таъминловчи ахборотни узатиш ва қабул қилиш вазифаси ҳам мавжуд. Мазкур вазифа қўлланиши чегараланган махсус лексика, яъни терминлардан адабий тил бирликларидан фарқли ўлароқ кўпроқ аниқлик ва юқори ахборотлиликни талаб этади. Шу жиҳатдан у асосан илмий услубга яқин туради. Таъкидлаш 67 Акинин Ю.В. Детерминологизация английской экономической терминологии (лингвокультурный и функциональный аспект): дисс... канд. филол. наук. – Самара, 2010. 45 жоизки, ҳар бир услуб ўзининг махсус қўлланиш чегарасига эга бўлиш билан бир қаторда уларнинг ҳеч бири алоҳида тараққий этмайди ва маълум даражада бир-бири билан ўзаро таъсирга киришиб, умумий кесишув ҳудудига эга бўлади. Банк-молия терминологиясидаги терминлашиш, транстерминлашиш, детерминлашиш жараѐнлари қуйидаги диаграммада яққол ифодаланади (Қаранг. 1-расм). Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling