Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

1-боб бўйича хулосалар 
1. 
Терминологияни ўрганиш умумилмий аҳамият касб этади. Зеро, 
тараққий этган терминологик системалар ривожланган адабий тилларнинг 
муҳим белгиларидандир. Тилнинг соҳавий тагсистемаси ўз ривожланиши ва 
тараққиѐти баробарида умумтил системаси таркибига сингиб кетиб, унинг 
ажралмас қисмига айланиб боради. Илмий-соҳавий тушунчалар сўзлар, сўз 
бирикмалари, синтактик конструкцияларда намоѐн бщла бориши натижасида 
терминлар юзага келади. 
2. 
Терминологик система, ўз навбатида, ички мавзуий гуруҳларга 
бўлинувчи, мазкур майдонлар ва уларнинг элементлари ўртасида турли 
парадигматик муносабатлар: синонимия, омонимия, антонимия, паронимия
гипер-гипонимия (жинс-тур) ва ҳ.к. мавжуд бўлган очиқ, барқарор, мустақил, 
айни вақтда тилга нисбатан микро, ўз семантик гуруҳларига нисбатан 
макросистемадир.
3. 
Ҳеч бир соҳа мутлақ дахлсизликда тараққий эта олмайди. Зеро 
жамиятдаги ҳар бир жабҳа вертикал ва горизонтал йўналишда ўзаро 
бириккан, яхлит ижтимоий тизим занжири таркибидаги бир бўғиндир. Демак, 
ҳар қандай соҳа терминологияси ҳам ушбу ижтимой тизимни инъикос 
эттирувчи лисоний тизим занжиридаги бир бўғин сифатида бошқа соҳалар 
терминологияси билан параллел равишда тараққий этади, улар билан муайян 
муносабатларга киришади. Баъзан бу муносабат шу қадар жипслашиб 
кетадики, айрим терминларнинг бир нечта соҳа доирасида бирдек 
фаоллигини кузатиш мумкин. 
4. 
Банк-молия теминологияси тилшунослик учун муҳим тадқиқот 
объектидир. Зеро XXI асрнинг дастлабки ўн йиллигининг ўзидаѐқ рус 
тилшунослигида 40 га яқин банк, молия, иқтисодиѐт каби соҳалар 
Международные отношения, 2005; Найденова Н.С. Терминологический словарь по банковскому делу и 
финансам 4-х языках: русско-англо-французко-испанский. – Москва: Академкнига, 2005; Россик Е.Я. 
Толковый словарь экономических терминов и понятий. – Ростов-на-Дону: Феникс, 2006; Прокопьева Н.Н, 
Плисов Е.В. Немецко-русский и русско-немецкий экономический словарь. – Москва: Центрополиграф, 
2007; Гордеева Е.В. Словарь экономических терминов. – Пермь: Поницаа, 2007; Полвон М. Словарь 
современного бизнесмена: (русско-узбекский)= Замонавий ишбилармон луғати. – Ташкент: Адолат, 2008. 


31 
терминологиясининг хилма-хил жиҳатларига турли аспектларда аҳамият 
қаратган ҳолда тадқиқотлар амалга оширилган. 
5. 
Банк-молия терминологияси тизим сифатида ўзбек тилида анча 
шаклланиб бўлган, аммо ўзбек тилшунослигида унинг щз ечимини кутаѐтган 
долзарб муаммолари ҳам йўқ эмас.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling