Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- II БОБ. ЎЗБЕК ТИЛИ БАНК-МОЛИЯ ТЕРМИНОЛОГИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ТАРАҚҚИЁТИ 2.1. Ўзбек тили банк-молия терминологиясининг шаклланиши
32 II БОБ. ЎЗБЕК ТИЛИ БАНК-МОЛИЯ ТЕРМИНОЛОГИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ТАРАҚҚИЁТИ 2.1. Ўзбек тили банк-молия терминологиясининг шаклланиши Тил ўз тараққиѐти давомида узоқ ва мураккаб эволюция жараѐнини бошдан кечиради. Ҳар бир тилнинг пайдо бўлиш ва яшаш даври, тараққиѐт жараѐнлари турличадир. Тилнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги ривожи бевосита унинг тарихига чамбарчас боғлиқ. Шу боис тилшунослик фанининг таркибида этимология, яъни сўзларнинг келиб чиқишини ўрганувчи фан тармоғи юзага келган. Тилнинг луғат таркибидан жой олган сўзлар этимологиясини ўрганиш бир қадар мураккаб жараѐн бўлиб, у тил тараққиѐтини халқларнинг турмуш тарзи, маданияти, қўшничилик алоқалари билан чамбарчас ўрганишни тақозо этади. Тил – система сифатида шаклланиш манбаларига эга бўлиш талабига жавоб беради. Шу билан бирга, у кўплаб системаларнинг йиғиндисидан таркиб топган макросистема ҳамдир. Демак, макросистема таркибидаги системалар ҳам мазкур талабга жавоб бериши лозимлиги табиий. Ўзбек тили нуқтаи назаридан баҳолаганда унинг таркибидаги системалардан бири бу – банк-молия терминологиясидир. Бутун–бўлак муносабати асосида баҳолайдиган бўлсак, банк-молия терминлари ҳам луғат таркибидан жой олган бошқа лексик бирликлар сингари ўз этимологиясига эга. Албатта, ўзбек тилининг таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллаган барча сўзларнинг келиб чиқиши ва манбалари бир хил эмас. Соҳага оид адабиѐтларда келтирилган маълумотларни таҳлил қилиш асосида хулоса қилиш мумкинки, фикр юритилаѐтган банк-молия терминологияси ўзбек тилидаги бошқа терминологик системалар бирликлари ва умумтил лексикасига нисбатан кейинроқ пайдо бўлган қатламдир. Бугунги тараққиѐт ва турмуш тарзи банк тизими фаолиятининг назарий ва амалий масалаларига, мазкур тизимнинг турли тарихий босқичлардаги 33 ривожланишини ўрганишга бўлган қизиқиш тобора кучайиб боришига сабаб бўлмоқда. Банклар фаолиятининг иқтисодий масалалари, уни тартибга солиш, банк менежментининг назарий ва амалий масалалари, банк тизимини ривожланиш жараѐнлари МДҲ мамлакатларининг иқтисодчи олимларидан А.В.Аникин, Г.Н.Анулова, П.Ю.Воронов, И.Р.Гиндин, Г.М.Гамидов, Е.Ф.Жуков, О.И.Лаврушин, У.Тимотти, В.М.Усоскин, А.Н.Шаров ва бошқаларнинг илмий ишларида ўрганилган, таҳлил қилинган. Ўзбекистонда банк тизимини ривожлантириш муаммоларига иқтисодчи олимлар ва амалиѐтчилар томонидан жиддий эътибор берилмоқда. Ўзбекистонда банк тизимининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, унинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи эса Ш.Х.Тошматов томонидан тизимли равишда тадқиқ қилинган 43 . Банк-молия тизимининг пайдо бўлиши анча мунозарали, баҳсталаб масала сифатида эътироф этилади. Иқтисодиѐтга доир аксарият адабиѐтларда 44 дастлабки банклар, XIV асрларда Италиянинг Венеция, Генуя, Милан каби савдо шаҳарларида жамоат банклари мавжуд бўлишига қарамасдан, XVII асрда Англияда мануфактура ишлаб чиқаришининг пайдо бўлиши билан вужудга келган деб ҳисоблаб келинади. Шу нуқтаи назардан, Ш.Тошматовнинг қайд қилишича, бозор иқтисодиѐтининг алоҳида институти сифатида банкнинг ташкил этилиши товар хўжалигининг ривожланиши жараѐнида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган товар-пул муносабатларининг юзага келиши билан боғлиқдир. Бу даврда йирик саноат ва бошқа корхоналар фаолиятида товар-пул капиталининг ҳаракати катта пул маблағларига эга бўлган шахсларга боғлиқ бўлиб, банк ишини йўлга қўйиш шарт-шароитлари юзага келди 45 . 43 Тошматов Ш.Х. Ўзбекистонда банк тизимининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи: иқтисод.фан.док... дисс. – Тошкент, 2006. -288 б. – Б.6-7. 44 Қаранг. Лаврушин О.И. и др. Банковское дело: учебник. – Москва: КНОРУС, 2005. – С.14-15; Тошматов Ш.Х. Ўзбекистонда банк тизимининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи: иқтисод.фан.док...дисс. – Тошкент, 2006. – Б.15. 45 Тошматов Ш.Х. Кўрсатилган манба. – Б.15. 34 Ўзбекистон ҳудудида ҳам кўп асрлар мобайнида банк-молия муносабатлари мавжуд бўлганлиги маълум. Хусусан, Ф.М.Муллажонов таҳрири остида нашр қилинган ―Ўзбекистон Республикаси банк тизими‖ китобида ―...бу ўлкада пул муомаласи воситасида товар алмашув муносабатлари ―Авесто‖ замонидан ҳам олдинроқ, яъни миллоддан аввалги II минг йилликдаѐқ мавжуд бўлган‖ 46 , дейилади. И.Тўхтиев Ўзбекистонда танга пулларнинг зарб қилиниши хусусида фикр билдира туриб, жуда қадим даврларда дастлабки ижтимоий меҳнат тақсимоти юзага келганда одамлар ўртасида ўзлари ишлаб чиққарган маҳсулотларни алмашиш натижасида айрбошлаш юзага келгани, турли маҳсулотлар танқис бўлган жойларда уларни жуда катта қийматлардаги нарсалар билан алмаштирганлари тўғрисидаги маълумотларни келтириб ўтади 47 . Қолаверса, молия муносабатлари Сомонийлар, Қорахонийлар даврида ҳам юқори даражада бўлганлиги тарихий манбалар: Наршахийнинг «Бухоро тарихи», Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг», Маҳмуд Кошғарийнинг «Девони луғотит турк» асарларида ҳам акс этган. И.Тўхтиевнинг ―Амир Темур ва темурийларнинг молия-пул сиѐсати‖ асарида ҳозирги ўзбек тилидаги ―танга‖ сўзи қадимги туркий тилдаги ―тамға‖ сўзидан келиб чиққан бўлиб, қадимда ҳукмдор ҳокимлар турли металл, олтин, кумуш ѐки мис каби турли металларга ўз тамғасини босиб муомалага чиқарганлар ва бу пуллар ―тамға‖ пул деб юритилган, кейинроқ бориб бу ―танга‖ сўзига айланиб қолган. Рус тилидаги ―деньги‖ сўзи ҳам ―танга‖ сўзидан олинган (баъзи тадқиқотчилар рус тилидаги ―копейка‖ (тийин) сўзи Марказий Осиѐда ҳукмронлик қилган Чиғатой хонларидан Кепакхон (1318- 46 Ўзбекистон Республикаси банк тизими./ Ф.М.Муллажонов таҳрири остида. – Тошкент: ―Ўзбекистон‖, 2001. – Б.6. 47 Маълумот учун: рус олими академик А.Е.Ферсманнинг ѐзишича, Африка қитъасининг туз танқис жойларида бир ҳовуч тузга бир ҳовуч тилла алмаштириш мумкин бўлган. Араб саҳроларидаги кўчманчилар учун айирбошлаш вазифасини хурмо меваси ўтаган бўлса, Мўғилистонда бир тахта хитой чойига битта қўй ѐки эчки ѐхуд 2 та мол териси, ѐ битта кигиз алмаштириш мумкин бўлганлигини Марко Поло ўз саѐҳатномасида ѐзиб қолдирган). Муаллифнинг келтиришича, қадимги туркий тилдаги мўйнаси қиммат жонзот – олмахон –―тийин‖ деб аталган. Унинг териси натурал айирбошлашда муҳим роль ўйнаганлиги учун ―тийин‖ сўзи пул қиймат бирлигини кўрсатадиган атама бўлиб қолган. 35 1326) номи билан боғлиқ деб тушунадилар) 48 сингари этимологик тахминлар келтирилади. Мазкур китобда ѐзилишича, Амир Темур даврида Молия девонининг асосий вазифалари – давлат солиқ ишларини юритиш, қишлоқ хўжалик ишларини бошқариш, давлат хазинасига турли даромад тушумларини келтириш, тангалар зарб қилиш ва солиқлар билан боғлиқ қонунбузарлик ҳамда бошқа иқтисодий муаммолар билан шуғулланиш бўлган 49 . Амир Темур ўз ―Тузуклар‖ида ҳар қандай давлат учун иқтисодиѐт устуворлиги муҳим аҳамиятга эга эканлигини, молиявий ишларни тўғрилик билан бошқариш лозимлигини таъкидлаб, ―...камолотга эришган вазир улким, давлат муаммоларини тартибга келтириб, мулкий ва молиявий ишларни тўғрилик билан, асли-насли тозалигини кўрсатиб, ажойиб тарзда бажаради...‖ 50 , деб ѐзади. Энг муҳими, ушбу китобда банк-молия тизимининг шаклланиши хусусида қатъий бир хулосани кўрамиз: ―Агар аксарият иқтисодий адабиѐтларда Европада биринчи бюджет тузилиши Англия ва Францияда XVII асрда пайдо бўлган деб қайд қилинган бўлса, мустақиллик даврида нашр қилинган илмий манбаларда келтирилишича, Амир Темур ўз давлатида ундан 3 аср аввал мамлакатни идора этишда бюджетнинг дастлабки куртакларини ишлаб чиқди ва жорий қилди‖ 51 . ―Темур тузуклари‖да ―Яна шундай амр қилдимки, сармояси қўлидан кетиб қолган савдогарга ўз сармоясини тиклаб олиши учун хазинадан етарли миқдорда олтин берилсин‖ 52 , деб таъкидланган. Назаримизда, бу бугун ҳаѐтимизда амал қилаѐтган кредит ѐки ссуданинг илк бир кўринишидир. Иқтисодиѐтга доир адабиѐтларда, хусусан, О.Ю.Рашидов, И.И.Алимов, И.Р.Тоймуҳамедов, Р.Р. Тожиевларнинг ―Пул, кредит ва банклар‖ дарслигида 48 Қаранг. Тўхтиев И. Амир Темур ва темурийларнинг молия-пул сиѐсати. – Тошкент:Ўзбекистон, 2006. – Б.12. 49 Тўхтиев И. Кўрсатилган манба. – Б.31. 50 Темур тузуклари. – Тошкент: Шарқ, 2005. – Б.90. 51 Қаранг. Тўхтиев И. Амир Темур ва темурийларнинг молия-пул сиѐсати. – Тошкент:Ўзбекистон, 2006. – Б.32. 52 Темур тузуклари. – Тошкент: Шарқ, 2005. – Б.7. 36 қайд қилинишича, ―Т ижорат банкларининг ташкил этилиши ва эркин пул маблағларининг жорий ҳисобварақаларда тўпланиши билан чек сифатидаги муомаланинг кредит воситаси пайдо бўлди‖ 53 . Маълумки, чек –бу омонатчининг тижорат ѐки марказий банкка ѐзиб берадиган ўтказма векселининг бир туридир... Юқорида ҳам қайд қилиб ўтилганидек, чеклар биринчи марта 1683 йилда Англияда пайдо бўлган, деган фаразлар мавжуд. И.Тўхтиев бу борадаги қарашларни инкор этган ҳолда Азамат Зиѐнинг ―Ўзбек давлатчилиги тарихи‖ асарида чек (чак) тушунчаси аслида европаликларга биз томондан кириб борганлиги хусусида маълумотлар келтирилганлигига ишора қилади 54 . Пул муносабатлари ва молиявий сиѐсатга алоқадор юқоридаги сингари терминлар жуда қадим даврлардаѐқ мамлакатимиз ҳудудида аждодларимиз томонидан қўллангани, айримлари ўзбек тилидан бошқа тилларга ўзлашгани ва муайян вақт ўтиб, тилимизга янгичароқ семантик моҳият касб этиб, қайта ўзлашганидан далолат беради. Маълумки, банк-молия тизимининг асосий бўғини бўлиб, кредит ва молия операцияларининг асосий қисмини ўзида гавдалантиради ва у кредит муассасаларининг энг қадимий ва кенг тарқалган гуруҳларидан бири ҳисобланади. Лекин илмий адабиѐтларда банклар шаклланиши ва ривожланишининг кўплаб тарихий-иқтисодий масалалари бўйича фикрларнинг тарқоқлиги мавжуд. Масалан, айрим тадқиқотчилар фикрича, тўловлар чоғида воситачилар сифатида банкларга нисбатан эҳтиѐжлар пайдо 53 Рашидов О.Ю., Алимов И.И., Тоймуҳамедов И.Р., Тожиев Р.Р. Пул, кредит ва банклар: дарслик. –Тошкент: ТДИУ, 2008. – Б.20-21. 54 Маълумот учун: савдогарлар йирик савдо тадбирларини амалга ошираѐтганларида ѐнларида катта маблағни олиб юрмасдан, ҳар бир шаҳарда мавжуд ишончлик саррофлар (пул майдалаб берувчилар, алмаштирувчилар)га нақд пул топшириб, шу ҳақда ҳужжат, яъни чек олганликларини, мўлжалдаги шаҳарга бориб, худди шундай саррофларга ѐки савдогарларга чекни кўрсатиб, ўз режаларини амалга оширганларини таъкидлайди. Шуниси диққатни тортадики, Маҳмуд Кошғарий луғатида чек аслида ип-газлама турларидан биридир, деб ѐзилган. Маҳмуд Кошғарий келтирган чек газлама тури билан савдо муомаласида ишлатиладиган чек ўртасидаги боғлиқликка шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Зеро, бундан минг йил бурун ѐзув объекти ўрнида қоғоз билан бир қаторда газлама парчаларидан фойдаланилган// Тўхтиев И. Амир Темур ва темурийларнинг молия-пул сиѐсати. – Тошкент: Ўзбекистон, 2006. – Б.38. 37 бўлган, аммо банк иши жуда қадимий даврда юзага келган экан 55 . Ш.Х.Ташматов ўзининг Ўзбекистонда банклар тизимининг шаклланиши ва ривожланиши тадқиқига бағишланган докторлик диссертациясида Е.Стародубцеванинг банк фаолияти ривожланишининг асосий босқичлари (4 босқич) ифодаланган жадвалини келтириб ўтади, олима томонидан таклиф қилинган даврлаштиришга ҳамфикр бўлади ва ―масалага бундай ѐндашув замонавий банк тизими шаклланишидаги узоқ тарихий жараѐннинг реал кечишини акс эттиради‖ деб ҳисоблайди 56 . Мазкур даврлаштиришга филологик ѐндашув ва миллий тарихимиз фактларини киритган ҳолда банк- молия тизимининг ривожланиш босқичларини қуйидагича даврлаштириш мумкин: 1. Илк давр – саррофлик иши (мил.ав. VII–VI асрдан милодий XII асргача бўлган жуда катта даврни ўз ичига олади). Ф.М.Муллажонов таҳрири остидаги ―Ўзбекистон Республикаси банк тизими‖ асарида 2700 йил аввал аждодларимиз томонидан яратилган ―Авесто‖даги маълумотларга кўра пул муомаласи воситасида дастлабки айрбошлаш, молиявий муносабатлар мавжуд бўлганлиги эътироф этилади 57 . Шунингдек, Э.Кленгель-Бандт томонидан келтирилган маълумотларга кўра, ―Эрамиздан 2300 йил аввал хунгарларда ссудалар бериш ва пул ўтказиш операциялари билан шуғулланувчи савдо ширкатлари мавжуд бўлган. Хитойда эрамиздан 2000 йил аввал ҳатто чек муомаласи ҳам амал қилган. Жаҳон тарихида эрамиздан аввалги VI асрда пул ва пул хўжалиги пайдо бўлиши билан бирга фоизли пул омонатларини қабул қилувчи, ѐзма мажбуриятлар орқали ҳамда турли қимматга эга бўлган нарсалар гарови остида ссудалар берувчи банклар мавжуд бўлган‖ 58 . 55 Қаранг: Лаврушин О.И. и др. Банковское дело: Учебник. – Москва: КНОРУС, 2005. – С.14-15.//Тошматов Ш.Х. Ўзбекистонда банк тизимининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи: иқтисод.фан.док...дисс. – Тошкент, 2006. – Б.15. 56 Қаранг. Ташматов Ш.Х. Ўзбекистонда банк тизимининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи: иқтисод.фан.док... дисс. – Тошкент, 2006. –Б.15. 57 Қаранг. Ўзбекистон Республикаси банк тизими./Ф.М.Муллажонов таҳрири остида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2001. – Б.6. 58 Кленгель-Бандт Э. Путешествие в Древний Вавилон. – Москва: Наука, 1979. – С.107. 38 Маълумки, миллоддан аввалги I минг йилликда ―Катта Хоразм‖ ва ―Бақтрия‖ подшоҳликлари мавжуд бўлган. Тахминан миллоддан аввалги VI асрда ушбу давлатлар Аҳмонийлар томонидан забт этилиб, у 3 сатраплик (қарам маъмурий бўлиниш) тарзида идора қилина бошлайди... Айрим манбаларда пул зарб этиш ўша даврлардан бошланган деб тахмин қилинади. Мисрда банкларнинг пайдо бўлишини олимлар Искандар Зулқарнайннинг номи билан боғлайдилар. Чунончи у ―Қирол банклари‖ни ташкил қилган ва танга пуллар зарб қилдирганлиги айтилади. Римда банк иши эрамиздан аввалги III асрда Грецияда фаолият кўрсатган банклар намунаси бўйича ташкил этилди ва у ерда банклар аргентариялар юритилар, пулни сақлаш учун қабул қилиш, ўтказиш операциялари амалга оширилиб, ссудалар бериларди 59 . Шу тариқа шарқда ҳам ғарбда ҳам пул муомаласи, савдо-сотиқ ишлари жадал суръатларда ривожланиб борди. Бу даврнинг энг муҳим жиҳати пуллар зарб этилиб, саррофлик иши йўлга қўйилганлигидадир. Шу аснода бугунги банкларимизнинг илк тамал тоши ўрнатилганди. 2. Жамоат банклари даври (1156 йилдан (Италияда дастлабки Венеция жамоат банкининг ташкил этилишидан) 1694 йилгача (Англия банкининг таъсис этилиши) бўлган давр). Европада бу даврда оммавий банкларнинг очилиши анча жадаллашди ва Ташматовнинг қайд қилишича, мазкур банкларга омонатлар қабул қилинган, лекин улардан ўз амалиѐтлари учун фойдаланиш мумкин бўлмаган 60 . Айни вақтда бу даврда Мовароуннаҳрда ҳунармандчилик, деҳқончилик, чорвачилик жадал суръатларда ривожланди, Шарқ ва Ғарбни боғлаган Буюк Ипак йўли мамлакатлари савдо-сотиқ ишлари натижасида 59 Ҳар бир сатрап ўз номидан кумуш ва мис тангалар зарб этиш ҳуқуқига эга бўлган. Ўзбекистон ҳудудида дастлабки металл тангалар миллоддан илгариги VI асрда аҳмоний шоҳ Доро I томонидан зарб этилган оғирлиги 8.4.граммни ташкил этган ―дарик‖ деб номланган тилла тангалар зарб қилдирган.// Ўзбекистон Республикаси банк тизими./ Ф.М.Муллажонов таҳрири остида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2001. – Б.7. 60 Қаранг. Тошматов Ш.Х. Ўзбекистонда банк тизимининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи: иқтисод фан.док... дисс. – Тошкент, 2006. – Б.21-22. 39 гуллаб-яшнади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Амир Темур ҳукмронлиги даври ҳам сиѐсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан тобора тараққий этди. 3. Депозит ва капиталистик банклар даври (1694 йилдан XVIII аср охиригача бўлган давр). Европада бу даврда банклар фаолияти нисбатан фаоллашди. Иқтисодиѐт жадал суръатларда ривожланди 61 . 4. Эмиссия ва акциядорлик банклари даври (XIX аср бошидан бошлаб ҳозирги вақтгача бўлган даврни қамраб олади). XIX аср бошидан банк фаолияти ривожланишининг энг хусусиятли жиҳатларидан бири шунда эдики, бу даврга келиб эмиссия банклари ташкил топди ва уларнинг асосий функцияси банкноталар чиқариш ва уларни муомалага киритишдан иборат эди. Кейинчалик банкнотлар эмиссияси функцияси монопол 62 тарзда бажарувчи марказий банклар зиммасига юкланди ва улар иқтисодиѐти ривожланган мамлакатларда кенг тарқалди. Мазкур даврлаштиришни жаҳон молия-банк тизимидаги банкларнинг ривожланиш ва тараққий этиш босқичлари деб аташ мумкин. Бироқ, қайд қилиб ўтиш жоизки, бизнинг ҳудудимизда гарчи молиявий муносабатлар Европадагидан қадимроқ замонларда вужудга келган бўлса ҳам, муайян асрлар силсиласида юртдаги сиѐсий вазият тақозоси билан бир қадар 61 Маълумот учун: Европада банк муассасалари фаолиятини шаклланиши ва ривожланиши XVII асрнинг охирига тўғри келиб, бу Англиядаги банкларнинг юзага келиши билан изоҳланади. У 1694 йилда У.Петерсон томонидан ташкил этилган ва ҳукуматнинг молиявий муаммоларини ҳал этиш учун 1,2 млн. фунт стерлинг миқдоридаги устав сармоясига эга бўлган Англия банкининг роли муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у турли шакллардаги пул ҳаракатларини амалга оширишдек ишларни бажаришга йўналтирилди. Бу даврда Европа банкларида депозит (омонат) операциялари кенг амал қила бошлади, XVIII аср бошларидан капиталистик банклар вужудга келди. Ўз навбатида банк монополияларининг вужудга келиши рақобатни юзага чиқарди. Марказий осиѐда эса бу даврда Шайбонийлар ҳукмрон бўлиб, тахт учун курашлар, парокандалик натижасида эса иқтисодий жиҳатдан оқсашлар кузатилади. 62 Маълумот учун: Банк амалиѐти бу жорий ѐки бошқа ҳисобвараққа пул қабул қилиш, фоизи билан ѐки фоизсиз кредитлар бериш, биржа топшириқларини бажариш, қимматбаҳо қоғозлар, акциялар сотаб олиш, мижозларнинг топшириқларипи бажариш, товарлар ѐки товар ҳужжатлари гарови ҳисобига ссудалар бериш, шунингдек, бошқа ҳар қандай пулли ва накд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича амалга ошириладиган жараѐнлар йиғиндисидир. У асосан пассив (кредитлаш учун ресурслар ҳосил қилиш) ва актив (фойда олиш мақсадларида бу ресурсларни ишлатиш) турларга бўлинади. Банк монополиялари – концентрациялашув натижасидаги бирор давлатдаги банк ишларининг бир неча йирик банклар қўлида тўпланиши. Молия капитали бозоридаги таклифда рақобатнинг бўлмаслиги билан тафсифланади. Масалан; 1962 йил Англияда банк капитали умумий микдорининг 90%и бешта банкка тегишли бўлган, 1968 йил АҚШда расман мустақил ҳисобланадиган 14 минг банк бўлган, лекин жами банк амалиѐтларининг 25 % 10 та йирик тажорат банки ҳиссасига тўғри келган, 1995 йилда эса АҚШдаги энг йирик ҳисобланган «Чейз оф Манхэгген» ва «Кэмикл» банклари ўзаро қўшилиб кетди. 40 оқсашлар кузатилган. Мутахассисларнинг қайд қилишича, банк фаолияти ривожланишининг фаол жараѐнлари маълум бир давргача мусулмон мамлакатлари учун хос бўлмади 63 . Дарҳақиқат, ислом динида судхўрлик ва фоиздан фойдаланиш мақсадида бериладиган ҳар қандай қарз қораланади. Натижада мусулмон мамлакатларида кредит бериш билан шуғулланувчи муассасаларнинг фаолият кўрсатишига жиддий тўсиқлар юзага келади. Кўп ҳолларда банк муассасалари бошқа динга эътиқод қилувчиларга тегишли бўлганлиги, якка шахслар томонидан бошқаларга қарз бериш ҳисобига пул маблағлари фаол ишлатилганлиги қайд қилинади. Банклар тараққий этиши билан уларнинг туб моҳиятини очиб бера оладиган изоҳлар келтириш кузатилган. Жумладан, шундай таърифлардан бири Россиянинг XIX асрга мансуб энциклопедик нашрларида берилган бўлиб, банклар «ўсиш учун сармоялар қабул қилувчи ѐки уларни ссудага берувчи давлат, жамоат ѐки хусусий муассаса» сифатида қайд қилинади, «кредит муассасаси» атамаси эса «ҳукумат томонидан пулларни фоизлар билан кўпайтириш учун уларни қабул қилиш ѐки уларни турли хилдаги гаровлар остида ссудага бериш учун таъсис этилган жой» 64 сифатида талқин этилган. XIX аср охирига келиб Россиянинг бир қатор энциклопедик нашрларида банклар қуйидагича таърифланди: «кредит воситачилигининг олий шакли ҳамда вексель ва пул муомаласининг муҳим органи»; «пул ва кредит операциялари учун муассасалар»; «кредит муассасалари ҳамда вексель ва пул муомаласининг тартибга солувчилар»дан иборат 65 . Сўнгги вақтларда банк муассасасининг тўлиқ функцияларини ўзида ифодаловчи бир қатор таърифлар мавжудлиги иқтисодчи олимлар томонидан қайд қилинган. Хусусан, Д.Полфреман ва Ф.Фордларнинг таърифи бўйича 63 Қаранг: Тошматов Ш.Х. Ўзбекистонда банк тизимининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи: иқтисод фан.док... дисс. – Тошкент, 2006. – Б.23-25. 64 Қаранг: Объяснительный словарь иностранных слов, употребляемых в русском языке. – Санкт Питербург, 1859. – С.23, 106. 65 Қаранг: Лаврушин О.И. и др. Банковское дело: Учебник. –Москва: КНОРУС, 2005. – С.14-15.//Тошматов Ш.Х. Ўзбекистонда банк тизимининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи: иқтисод.фан.док... дисс. – Тошкент, 2006. – Б.15. 41 ―Банк – бу пул маблағларини (омонатларни) тўпловчи, кредитлар (қарзлар, ссудалар) берувчи, пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи, пуллар ва қимматли қоғозларни чиқарувчи (эмиссия қилувчи), давлатлар, корхоналар, муассасалар ва алоҳида шахслар ўртасидаги ўзаро тўловлар ва ҳисоб- китобларда воситачилик қилувчи алоҳида иқтисодий институтдир‖ 66 . Алишер Навоий асарлари асосида тузилган луғатлардаги сўзларни кўздан кечирганда, уларда кунуз – хазина (НАЛ, 140-б.), маблағ – нақд пул, Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling