.
Ушбу термин Ш.Раҳматуллаевнинг ―Ўзбек тили омонимларининг
изоҳли луғати‖да омоним сўз сифатида изоҳланади
79
. Қолаверса, соҳавий
мулоқотда фаол бўлган актив сўзи яна бир қатор луғатларда қуйидагича
изоҳланган:
Актив (лотин тилидаги сўзидан олинган; инг. asset, assets; фр. аctif;
рус. Актив (действенный)
80
; ўзб. Актив ( ҳаракатчан, фаол):
Актив
1
–(от, нарса-буюм оти) ҳисобиѐт (бухгалтерия) балансининг бир
қисми бўлиб, мазкур корхона ѐки муассасага қарашли моддий бойликларни
уларнинг таркиби ва жойлашуви нуқтаи назаридан пул (пул маблағлари,
бошқа ташкилотларга қарз талабномалари ва ҳ.к.) кўринишида ифодалайди.
Терси: пассив
81
. Масалан: Банк активларининг қиймати ва улардан
олинадиган фойда ўзгариб туриши мумкин
82
(банк-молия термини);
Актив
2
– (от, киши (шахс) оти) бирор коллективнинг илғор, етакчи,
фаол қисми. Масалан: Маҳалла активлари (ижтимоий термин);
Актив
3
– (сифат) серҳаракат, серғайрат, фаол. Масалан: Музокарада
фаол иштирок этмоқ (ижтимоий термин).
Демак, терминлашиш жараѐнининг натижасида терминологик
бирликлар ва умумистеъмол сўзлари орасида омонимия, полисемия сингари
муносабатлар юзага келиши мумкин.
Умумистеъмол сўзи терминга айлана олгани каби муайян соҳа
терминлари бошқа бир соҳа терминологик системаси бирлигига айлана олади.
78
Ўзбек тилининг 5 томлик изоҳли луғати. 1-том. Б.64.
www.ziyouz.com
кутубхонаси.
79
Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тили омонимларининг изоҳли луғати. –Тошкент: Ўқитувчи, 1984. -Б.18.
80
Финансовый словарь. А. Благодаткин, Л.Лозовский, Б.Райзберг. –Москва : ИНФРА-М, 2006. –С.10.
81
Ҳайдар М. Иқтисод банк изоҳли луғат: монография. –Тошкент: Минҳож, 1996. –Б.4.
82
Жуманиязов М. Молиявий ҳисоботларни такомиллаштириш йўллари.//― Ўзбекистон Республикаси банк ва
молия тизимларида ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммолари‖ мавзуидаги халқаро илмий-амалий
конференция масалалари. –Тошкент: Молия, 2005. –Б.436.
49
Бундай жараѐн транстерминлашиш
83
Do'stlaringiz bilan baham: |