3.3. Ўзбек тили банк-молия терминларининг структур
хусусиятлари
Тилда мавжуд сўзлар турли нуқтаи назардан таҳлилга тортилади.
Терминнинг тилда узоқ вақт мавжуд бўлиши, тил фойдаланувчилари
томонидан кенг қўлланишида семантик хусусиятлари қанчалик аҳамиятга эга
бўлса, структур хусусиятлар ҳам шу қадар муҳимдир. Тадқиқотимиз
давомида терминологик тизимларга хос универсал хусусиятлар сифатида
терминларнинг конкрет маъно ифодалаши лозимлиги қайд қилинади. Бунинг
учун термин ихчам тузилишга, имкон қадар қисқа ифода шаклига эга бўлиши
мақсадга мувофиқ. Изланишлар давомида банк-молия терминлари ўрганилиб,
таҳлил қилинганда улар орасида турли тузилишга эга бўлган терминлар
мавжудлиги аниқланди.
Бир компонентли банк-молия терминлари. Бир компонентли банк-
молия терминлари ўз навбатида бир компонентли туб ва бир компонентли
ясама терминларга ажратилади.
Бир компонентли туб банк-молия терминлари: абандон,
абонемент, абонент, абекор, аваль, аванс, актив, акцепт, акциз, акция,
амортизация, баланс, банк, банкнота, бюджет, валюта, вексель,
дивиденлар, депозитлар, депонент, дисконт, дотация, жамғарма (фонд),
инвестор, кредит, ликвидлар, лот, молия, нарх, номиналлар, облигация,
омонат, паритет, пул, солиқлар, ссуда, субвенция, субсидия, тафтиш,
трансферт, чартер, чек, эмитент...
Таъкидлаш жоизки, таҳлилга тортилган юқоридаги юздан ортиқ бир
компонентли туб терминнинг маълум қисми ўзлашма терминлар бўлиб, ўзга
тил учун ясама бўлган терминлар ўзбек тилига айнан шу кўринишда
ўзлашгани, терминларнинг ясовчи аффикси ўзбек тилида мавжуд эмаслиги
107
сабабли уларни ўзбек тили нуқтаи назаридан бир компонентли туб термин
тарзида талқин қилинди. Мазкур терминлар бир қанча ясама банк-молия
терминлари учун ясовчи асос ва бирикма типидаги банк-молия
терминларининг тобе ѐки ҳоким қисми сифатида анча фаол қўлланилади.
Мазкур ҳолатда биз ўзбек тилига хос ясовчи аффиксларни қабул қилган
қуйидаги банк-молия терминларинигина бир компонентли ясама банк-молия
терминлари сифатида эътироф этишни жоиз топдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |