Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


-расм. Структур хусусиятлари нуқтаи назаридан банк-


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

5-расм. Структур хусусиятлари нуқтаи назаридан банк-
молия терминларининг миқдорий нисбати 
Содда банк-молия 
терминлари - 29.7% 
Икки компонентли банк-
молия терминлари - 37.3%
Уч компонентли банк-
молия терминлари - 16,08 
%
Тўрт ва ундан ортиқ 
компонентли банк-молия 
терминлари - 17,07% 


110 
 
 
3-боб бўйича хулосалар 
1. 
Терминологик система ўз навбатида ички мавзуий гуруҳларга 
бўлинувчи, мазкур майдонлар ва уларнинг элементлари ўртасида турли 
парадигматик муносабатлар: синонимия, омонимия, антонимия, паронимия, 
гипер-гипонимия ва ҳ. мавжуд бўлган очиқ, барқарор, мустақил айни вақтда 
тилга нисбатан микро ўз семантик гуруҳларига нисбатан макросистемадир.
2. 
Структур ва семантик хусусиятлари ҳамда қўлланиш кўлами 
асосида банк-молия терминларини гуруҳларга ажратиш мезонлари ишлаб 
чиқилган бўлиб, шаклий мансублик мезони асосида терминларни гуруҳлаш 
семантик мансублик мезони асосида гуруҳлашдан осонроқ.
3. 
Ўзбек 
тили 
банк-молия 
терминлари 
“Молия 
тизими 
терминлари”, 
“Банк 
иши 
терминлари”, 
“Қимматбаҳо 
қоғозлар 
терминлари”, “Солиқ тизими терминлари”, “Ҳисобиѐт терминлари”, 
“Суғурта терминлари” сингари мавзуий гуруҳларга ажратилиши мумкин. 
4. 
Ўзбек тили банк-молия терминологик тизимида синонимик 
қаторларнинг кўпайишига олиб келувчи омил ўзаро синоним бўлган 
элементларга бошқа компонентни қўшиб, бирикмали терминларнинг 
ясалишидир.
5. 
Банк-молия 
терминлари 
структур 
табиатига кўра 
бир 
компонентли ва кўп компонентли терминларга бўлинади. 
6. 
Таҳлилга тортилган юқоридаги юздан ортиқ терминнинг аксарият 
қисми ўзлашма терминлар бўлиб, уларнинг катта қисми ўзга 
(ўзлаштирилувчи асос тил) тилда ясама термин бўлиб, ўзбек тилига ушбу 
терминлар айнан шу кўринишда ўзлашган. Бу терминларнинг ясовчи 
аффикси ўзбек тилида мавжуд эмас, шунинг учун улар ўзбек тили нуқтаи 
назаридан бир компонентли туб термин тарзида талқин қилинди. 
7. 
Бир компонентли терминлар орасида туб ва ясама терминлар 
мавжуд. 


111 
8. 
Банк-молия 
терминларининг 
энг 
катта 
қисмини 
икки 
компонентли банк-молия терминлари ва содда банк-молия терминлари 
ташкил этади. Уч компонентли, тўрт ва ундан ортиқ компонентли терминлар 
миқдори биргаликда умумий терминларнинг 1/3 қисмини ташкил этади. Бу 
эса терминлар учун жуда катта кўрсаткич бўлиб, мазкур ҳолат банк-молия 
терминларининг соҳа вакиллари ва тил соҳиблари томонидан қўлланилишида 
қийинчиликларни юзага келтириши мумкин. 
9. 
Икки компонентли банк молия терминларининг аксарият қисми 
аниқловчи аниқланмиш муносабатидаги сўз бирикмаларидир. Аксарият 
мисолларнинг тобе қисми қаратқичли аниқловчилар, бир қанчаси эса 
сифатловчи аниқловчилардир. Кўп ҳолларда қаратқичли аниқловчи 
таркибидаги -нинг қаратқич келишиги қўшимча белгисиз қўлланган, айрим 
ҳолларда хослик, умумдан ажралганликни ифодалайди. Икки компонентли 
терминлар орасида тўлдирувчи ва тўлдирилмиш муносабатидаги 
терминларни ҳам учратиш мумкин. 
10. 
Уч 
компонентли 
банк-молия 
терминларининг 
тобе 
компонентлари иккитадан бўлиб, аксарият терминларда уларнинг бири 
қаратқичли аниқловчи, иккинчиси сифатловчи аниқловчидан иборат. Баъзи 
ҳолларда эса тобеланиш занжирли тарзда намоѐн бўлишини кузатиш мумкин. 
11. 
Тўрт ва ундан ортиқ компонентли банк-молия терминлари эса 
мураккаб тузилишга эга бўлиб, уларнинг ифода планида, аниқловчи 
аниқланмиш, тўлдирувчи ва тўлдирилмиш муносабатлари ҳам намоѐн бўлади. 
Айрим терминлар таркибида уюшиқ бўлаклар ҳамда улар ўртасида ва 
боғловчиси иштирок этади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling