Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
1. Маълум муддат ўтгандан кейин қайтариш шарти билан берилган ѐки
олинган нарса (пул, буюм, тилла ва ш. к.). Қарз(га) олмоқ. Қарз кўтармоқ... 2. Ишлатганлик, фойдаланганлик учун тўланадиган нарса (асосан пул). Тўлов қарзлари. Солиқ қарзлари. 3. кўчма: Кимсанинг зиммасидаги вазифа, мажбурият, бурч. Ёшнинг ҳурмати – қарз, Қарининг ҳурмати – фарз. Мақол… 254 Кредит эса юридик ва жисмоний шахсларнинг бўш турган маблағларини кредит ресурсларига жалб этиш, уларни қайтариш ва фоизлар тўлаш шарти билан фойдаланувчиларга бериш билан боғлиқ бўлган ўзига хос молиявий муносабатлар мажмуидир. Кредит термини айни вақтда қарз 254 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. –Т. 3. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2002. – Б.78. 130 бўлиш билан бир қаторда қўшимча фоиз тўланишини тақозо этади. Қарз сўзида эса мазкур сема мавжуд эмас, шунингдек, қарз сўзи кўчма маънога ҳам эга. Шу боис қарз сўзи кредит терминининг ўрнида қўлланила олмайди. Қолаверса, кредит минимал элементи ѐрдамида кўплаб банк-молия терминлари ҳосил бўлганлиги маълум. Демак, бу сўзни мажбурий равишда ўзбекчалаштириш мақсадга мувофиқ эмас. Қолаверса, ушбу терминни тушуниш, ишлатиш борасида муаммолар мавжуд эмас. Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимизда фаолият кўрсатаѐтган банклар томонидан таклиф қилинаѐтган омонат турлари номларига эътибор қаратамиз: ниҳол, қалдирғоч, устоз, умид... Ушбу сўзлар семантикасида келажакдан умидворлик, эзгу келажак, мамлакат тараққиѐтига ҳисса қўша олиш каби ассоциациялар гавдаланади. Ўз-ўзидан шу ном остидаги омонат турлари билан танишган мижозда заҳирадаги ортиқча пулини омонатга қўйиш истаги пайдо бўлади. Назаримизда, бу каби миллий тилимизда мавжуд сўзларнинг омонат турлари сифатида банк амалиѐтида қўлланилиши ҳам лисоний нуқтаи назардан, ҳам банкнинг иқтисодий фойдаси нуқтаи назаридан ижобий ҳолат. Пул ўтказмалари номлари сифатида Золотая корона, Контакт, Westrn Yunion сингари сўзларни учратиш мумкин. Булар дунѐнинг кўплаб мамлакатлари ўртасида амалга ошириладиган пул ўтказмалари бўлганлиги боис улар халқаро шундай номлар билан аталади. Шунингдек, банк амалиѐтини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқарилаѐтган дастурларга clik, oson сингари номлар берилган бўлиб, бу каби атамалар кундалик турмушда жуда фаол қўлланмоқда. Албатта, мамлакатимиз кўп миллатли ва унда турли миллат ва элат вакиллари истеъқомат қилади. Шу нуқтаи назардан бу каби бошқа тиллардаги хизмат турлари номларининг мавжуд бўлиши табиий ҳолат. Аммо, миллий давлат тилимиз бўлган ўзбек тилидаги номланишларни қўллаш она тилимизнинг нуфузи ва мавқеини янада оширади. Биз ўз тилимизни эъзозлаш, тўғри ва ўринли ишлатиш орқали ўзлигимизни ҳурмат қилган бўламиз. Ўзини ҳурмат қилганни эса, табиийки, бошқалар ҳам ҳурмат 131 қилади. Шу ўринда бу каби терминлар сифатида ўзбек тилидаги ҳамѐн, чўнтак, бир зумда сингари сўз ва бирикмаларни қўллашни таклиф қиламиз. Пластик карта сўзининг ўрнига пластҳамѐн, пластѐн (хом ашѐси пластик деган металдан иборат бўлганлиги учун пластик сўзининг пласт қисми, карта сўзини ўрнига эса ҳамѐн сўзи таклиф қилинмоқда; пластѐн эса янада қисқароқ.), пластак (пластик+чўнтак=пластак, эътибор қиламиз, нутқда пластик карта термини пластик тарзида қўлланади, аммо пластак тарзида номласак, ўзбек адабий тили талаффуз меъѐрларига ҳам яқинлашади. Қиѐсланг: чўнтак, телпак, яктак, ғалтак... пластак). Тўғри, терминлар ҳам сўзлар каби мулоқотда фаол қўлланилиши, узуаллашиши ҳисобига умумадабий тил заҳирасидан ўрин эгаллайди. Аммо, сўзлардан фарқли ўлароқ, терминларда соҳавий сема, хусусийлик мавжуд бўлади. Шу боис уларнинг қўлланилишини лисоний жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилиш, тартибга солиш илмий-амалий аҳамиятга эга. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling