Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet135/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

2-топшириқ. Қуйидаги матн парчаларида қўлланган терминларни топинг, уларнинг ифода ва мазмун жиҳатларини, қайси соҳага ихтисослашганлигини тушунтиринг.
Бош, калла – тананинг бир бўлаги бўлиб, пастки чегараси одамда пастки жағнинг остки четидан бошланиб, юқорига кўтарилувчи тармоғи бўйлаб сўрғичсимон ўсимтанинг учидан ва ундан кейин энса дўмбоғидан ўтади. (“Русча-ўзбекча медицина луғати”дан.)
Бош, шингил(ботрйс). Тўпмеваларнинг бир хили. Масалан, узум шингили. (“Ботаникадан русча-ўзбекча энсиклопедик луғат”дан.)
Тоғнинг кўрки -тош билан, одам кўрки бош билан. (Мақол.)
Яхши йигит – давранинг боши. (Мақол.)


3-топшириқ. Aжратиб кўрсатилган сўзларнинг узуал ёки окказионал маъноларда қўлланганлигини тушунтиринг.
1. “бузоқ” сўзининг узуал маъносига бир мисол топиш керак.
2. Ҳм, деди Семён Едуардович, шу бузоқ (“бузоқ” - семантик калка эмасми? Демак, ҳар қандай семантик калка дастлабки қўлланиш пайтида окказионализм бўлаги – Ж. Ҳ.) билан сен бутун ёшлигингни исроф қилиб юбораётганингга ачинмайсанми?
– Иложим қанча, чидайман-да. Ора-сира сенга ўхшаганлар чиқиб қолади… (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. II китоб. Тошкент, 2009, 161-162-б.).
3. “Дазмолламоқ” сўзининг узуал маъносига бир мисол топиш керак.
4. Учувчи менга қилинган бояги нохуш муомалани “дазмоллагиси” келдими, таклиф қилиб қолди.
– Самолотнинг юқори қаватида бассейн бор. Юринг, мазза қилиб чўмилиб оласиз… ? (Ўткир Ҳошимов.Ғаройиб саёҳат // Сўққабош бевагина. 2008, 7-б.)
5. … Қизимизнинг бўйи етиб қолди, мундай одамларга ўхшаб бисот-мисот йиғаяпсанми, онаси, дейиш ўрнига Худонинг берган куни бўкиб ичса! Ичавериб, ичавериб, компютери синиб қолган бунинг!
Булар – хотинхўжа бисотидаги энг “ширин” сўзлар. Хоҳ ишонинг, Хоҳ ишонманг, ҳовлимиз ёз бўйи ари бозорига айланиб кетади! Ҳар қовоғариларки, учса, бомбардимончи самолот кепқолдими, дейсиз! Aммо улар бировни чақмайди. Aксинча, хотинхўжанинг тилидан “заправка” қилиш учун навбат кутиб туради! Хоҳлаган одамингиз билан бир эмас, икки яшик ароқдан гаров бойлашиб айтаманки, агар қарғиш бўйича мусобақа ўтказилса, бизнинг хотин Тошкентда эмас, бутун бошли Ўзбекистонда ҳам эмас, дунёда биричи ўринни олади!
Aна, ўзингиз эшитиб кўринг.
– Бир йил ювилмаган пайтавадек ғижимланиб кетган тусингни ел есин! Туллаган итнинг дунига охшаган мўйловинг узилиб тушсин! Бензовоз ҳиди анқиб турган оғзингга қўрғошин қўйилсин!.. (Ўткир Ҳошимов. “Aждар”нинг тавбаси // Сўққабош бевагина. 2008, 41-б.)




  1. Download 0.98 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling