Дегеминация
|
– сўз таркибидаги геминатсиянинг йўқолиши.
|
Дивергенция
|
– тил структурасидаги ўзгаришлар таъсирида бир фонеманинг икки фонемага бўлиниши. Масалан, "к"нинг "к"ва "қ"га ажралиши.
|
Диссимиляция
|
– сўз таркибидаги иккита бир хил (ёки ўхшаш) товушлардан бирининг ноўхшаш товушга кўчиши.
|
Конвергенция
|
– тарихий тараққиёт натижасида икки фонеманинг бир фонема ҳолига келиши: қадимги туркий ва эски ‘збек тилларида алоҳида-алоҳида фонемалар б‘лган "қ" ва "о" унлилари шу қонуният асосида ҳозирги ўзбек адабий тилида битта "о" фонемасига бирлашган.
|
Консонантизм
|
– ундош фонемалар тизими.
|
Консонантизм
|
– ундош фонемалар тизими.
|
Қиёсий фонетика
|
– қардош ёки ноқардош тилларнинг товуш тизимларини қиёслаб ўрганадиган фонетика.
|
Лабиал ундошлар
|
– лаб-лаб ва лаб-тиш ундошлари.
|
Лаблар иштироки
|
– унли товушнинг ҳосил қилинишида лабларнинг фаол ёки нофаол иштироки.
|
Лексик сатҳ
|
– тил иерархиясининг луғат бойлигидан иборат юқори поғонаси: сўзлар, иборалар, уларнинг турли қатламлари.
|
Метатеза
|
– сўз таркибидаги айрим товушларнинг ўрин алмашинуви.
|
Назализация
|
– унли товушларнинг сўз таркибидаги бурун сонантлари таъсирида резонатор тон билан айтилиши.
|
Орфограмма
|
– сўзларнинг ёки сўз таркибидаги фонема ва морфемаларнинг имло қоидаларига мувофиқ ёзилган адабий-орфографик шакли.
|
Орфография
|
(грек. orthos - "тўғри" + grapho - "ёзаман") – муайян тил ёзув системасининг тўғри ёзишни белгилайдиган қоидалари тизими. Тилшуносликнинг имло қоидалари хусусида баҳс юритувчи бўлими ҳам орфиграфия деб аталади.
|
|