Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


-мавзу: ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ


Download 0.98 Mb.
bet2/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

1-мавзу: ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ


Режа:

1.Туркий тиллар ва ўзбек тили


2. Ўзбек тилининг тарихий тараққиёт босқичлари
3. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг оғзаки ва ёзма шакллари
4. Ҳозирги ўзбек адабий тили тараққиётини белгиловчи омиллар
5. Ҳозирги ўзбек тилининг функционал стиллари (вазифавий услублари)
6. "Ҳозирги ўзбек адабий тили" курсининг бўлимлари


1-§. Туркий тиллар ва ўзбек тили

Ҳозирги вақтда ер юзи аҳолиси 3000 дан ортиқ тилда гаплашади. Бу тилларнинг ривожланиш даражаси ва жамиятда тутган ўрни, уларда гаплашувчиларнинг сони турличадир. 100-200 кишидан ташкил топган қабиланинг тили ҳам, юз миллионли халқ гапирадиган тил ҳам алоҳида тил ҳисобланади.


Бир-бирига яқин, умумий жиҳатлари кўп бўлган тиллар қариндош, бир-биридан узоқ, умумий жиҳатлари бўлмаган тиллар эса қариндош бўлмаган тиллар ҳисобланади. Масалан, ўзбек, қирғиз, қозоқ, татар, уйғур, бошқирд, озарбайжон, қорачой-болқар каби тиллар қариндош тиллар саналади. Қариндош кишилар бир аждоддан тарқалгани каби, қариндош тиллар ҳам бир бобо тилдан келиб чиққандир. Шунинг учун ҳам дунё тиллари қариндошлигига кўра тил оилаларига бўлинади. Тил оилаларининг номлари бобо тил номи билан юритилади. Масалан, славян тиллари оиласи, герман тиллари оиласи, роман тиллари оиласи, эроний тиллар оиласи, сомий тиллари оиласи, туркий тиллар оиласи ва бошқалар.
Ўзбек тили дунё тиллари тизимида Олтой тилларининг туркий тиллар оиласига мансуб. Олтой тиллар оиласига кирувчи туркий тиллар гуруҳи 24 та тилни ўз ичига олади. Бу оилада 5 та туркий, мўғул, манжур, япон, корейс каби тил гуруҳлари мавжуд.Бу тил оилаларининг ҳар қайсиси ўз ичида яна кичик гуруҳларга бўлинади. Хусусан, туркий тиллар гуруҳи қипчоқ тиллари гуруҳи, ўғуз тиллари гуруҳи, қорлуқ тиллари гуруҳига бўлинади. Ўзбек ва уйғур тиллари қорлуқ гуруҳига; қозоқ, қорақалпоқ, қирғиз, татар, бошқирд, хакас, ёқут, чуваш каби тиллар қипчоқ гуруҳига; озарбайжон, туркман, усмонли турк тиллари эса ўғуз гуруҳига киради.
Ўзбек тили туркий тилларнинг қорлуқ гуруҳига мансубдир. Бугунги кунда ўзбек тилида 50 000 000 га яқин кишилар сўзлашадилар. Улар, асосан, Ўзбекистон, Жанубий Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистонда истиқомат қилишади.
Туркий тиллар оиласида 30 га яқин тил бор. Бу тилда сўзлашувчилар, асосан, Осиё, шунингдек, Европа, Америка, Австралия минтақаларида истиқомат қилишади.Туркий тиллар оиласига қуйидаги тиллар киради: ўзбек, уйғур, қирғиз, қозоқ, қорақалпоқ, турк, озарбайжон, туркман, гагауз, қрим-татар, қорачой-болқар, қўмиқ, нўғай, татар, бошқирд, олтой, шор, хакас, тува, ёқут, чуваш ва бошқалар.
Туркий тиллар агглютинатив тиллар саналади. Агглютинатив тиллар қуйидаги хусусиятлари билан флектив тиллардан ажралиб туради: 1) бу тилларда ҳар қандай грамматик маъно алоҳида қўшимча ёрдамида ифодаланади. Қўшимчалар асосан ўзакдан кейин қўшилади. Нечта грамматик маъно бўлса, уларни ифодаловчи шунча грамматик шакл қўлланилади. Масалан: лицей + дош + лар + им + га; ёз-ма-сай-ди-м;
2) грамматик шаклларнинг чегараси бир-биридан аниқ ажралиб туради; 3) грам­матик маънонинг кўпайиши билан, сўзнинг грамматик шакллари ҳам чапдан ўнгга қараб чўзилиб боради; 4) грамматик қўшим­чаларнинг қўшилиши асос қисмнинг фонетик тузилишини ўзгартирмайди.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling