Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


-§. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг оғзаки ва ёзма шакллари


Download 0.98 Mb.
bet6/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

3-§. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг оғзаки ва ёзма шакллари

Ҳозирги ўзбек адабий тилининг оғзаки ва ёзма шакллари бор, шу икки шакл воситасида у халққа хизмат қилади. Адабий тилнинг ёзма шакли адабий тилнинг орфографик, пунктуацион, стилистик қонун-қоиларига амал қилувчи график шаклидир. Ёзма шаклда нутқ бўлаклари, абзацлар, гаплар, уларнинг тартиби турли тиниш белгилари воситасида ажратиб кўрсатилади. Ёзма адабий тил қоидалари тил тараққиётининг кейинги босқичларида жорий қилинган бўлиб, адабий тилнинг аниқ меъёрлаштирилган шаклидир.


Адабий тилнинг оғзаки шакли тўғри талаффуз меъёрларига, эшитиш орқали идрок қилишга таянади. Бу шаклнинг моддий-материал асосини фонетик бирликлар (нутқ товушлари, урғу, оҳанг, мелодика, пауза, тембр, ритм, темп) ташкил этади; оғзаки шакл энг қадимий шакл бўлиб, унинг тарихий илдизлари халқ оғзаки ижоди намуналарида - достонлар, қўшиқлар, мақоллар, ҳикматли сўзлар, топишмоқлар, эртаклар негизида ривожланиб, оғиздан-оғизга ўтиб келган, шу жараёнда унинг ҳозирги миллий адабий тилга хос ягона талаффуз меъёрлари шаклланган. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг оғзаки шакли кўпроқ адабий сўзлашув услубида намоён бўлади, унинг фаолиятида имо-ишора, нутқ вазияти каби новербал воситалар ҳам муҳим рол ўйнайди;
Ёзма адабий тилнинг пайдо бўлиши маълум бир халқ ёзувининг, ёзма адабиётининг, маълум анъаналарга эга маданиятнинг мавжудлиги билан боғлиқдир. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг ёзма шакли, аввало, ёзув системасига ҳамда шу система бирликларини (графемаларни, орфограммаларни) кўриш ва ўқишга асосланади. Ёзув системаси, маълумки, графика, орфография ва пунктуация каби компонентлардан таркиб топади, демак, унинг моддий-материал асосини оптик-график воситалар ташкил қилади.
Адабий тилнинг ёзма шакли фаолиятида илмий услуб, расмий услуб, оммабоп (публицистик) услуб қолипларига хосланиш хусусиятлари борлиги ҳам кўзга ташланади.
4-§. Ҳозирги ўзбек адабий тили тараққиётини белгиловчи омиллар

Ҳозирги ўзбек адабий тили тараққиётини белгиловчи омиллар икки хилдир:



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling