Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Экстралингвистик (нолисоний) омиллар.
1. Лингвистик (лисоний) омиллар. Буларга муайян тилнинг структуравий ва системавий хусусиятлари - фонемалар тизими, луғат бойлиги, морфема типлари, сўз ясаш моделлари, грамматик қурилиши, лексик, грамматик бирликларнинг семантик ва функционал хусусиятлари, улар ўртасидаги алоқа ва муносабатларни белгиловчи қоида-қонуниятлар киради. Адабий тил тараққиёти, биринчи навбатда, ана шуларга таянади.
2. Экстралингвистик (нолисоний) омиллар. Буларга тилдан ташқарида мавжуд бўлган факторлар киради: ижтимоий тузум формалари, тарихий жараёнлар, халқлар ва миллатлар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий, маданий ва маърифий алоқалар, илм-фан ривожи, ишлаб чиқариш ва техника тараққиёти, ижтимоий тафаккур, инсон руҳияти, ҳис-туйғулари, тил ва ёзувга оид қонун ва фармонлар шулар жумласидандир. Масалан, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ва маънавий ҳаётида ҳам жиддий ўзгаришлар юз берди: бозор иқтисодига босқичма-босқич ўтиш жараёни бошланди, миллий қадриятларга эътибор кучайди, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг янги шакллари юзага келди. Буларнинг барчаси ўзбек тили лексикасига ҳам таъсир ўтказди: собиқ иттифоқдаги давлат тузумига хос айрим тушунча номлари (партком, райком, обком, совхоз, область каби сўзлар) истеъмолдан чиқиб, ўзбек тили луғат бойлигининг тарихий қатламига ўтиб қолди, уларнинг ўрнида ҳозирги мустақил Ўзбекистон ҳаёти тақозо қилган янги сўз ва атамалар (коллеж, лицей, гимназия, лицензия, рейтинг, тест, маркетинг, минимаркет, инвестиция кабилар) пайдо бўлди, ҳоким, ҳокимият, вилоят, туман каби лексемаларнинг мазмун мундарижасида ҳозирги тузум тушунчаларига мос равишда янгиланиш юз берди, натижада бундай сўзлар эски қатламдан замонавий қатламга ўтиб қолди. Келтирилган маълумотлардан шу нарса англашиладики, миллий тилнинг, шу жумладан, миллий адабий тилнинг тараққиётида лисоний ва нолисоний омиллар бирга қатнашади, уларнинг бири иккинчисига шароит яратади, ҳар иккаласи бир бутун механизм сифатида хизмат қилади; тил ва жамият, тил ва онг, тил ва тафаккур муносабатлари шуни тақозо қилади. Адабий тил икки манба асосида бойийди: ички манба ташқи манба. Ички манба асосида тилнинг бойишига: а) шева - диалектал сўзларни фаоллаштириш: менгзамоқ (Хоразм) «ўхшатмоқ», «тенглаштирмоқ», «қиёсламоқ» маъносида; б)ўзбек тили сўз ясаш имкониятлари асосида янги сўзларни ясаш усуллари киради: гулчи, китобхон, куюнчак, ўйингоҳ, ўтхўр, қўлқоп; c) илгари қўлланилиб, кейин истеъмолдан чиқиб кетган сўзлардан янги тушунчаларни ифодалаш учун фойдаланиш: вазир, ҳоким, вилоят, ширкат, ноиб, туман каби; Ташқи манба (имконият) асосида тилнинг бойиши деганда қардош бўлмаган тиллардан сўзларнинг ўзлашиши ва истеъмолга кириши назарда тутилади: факулътет, коллеж, стол, стул, менежер, брокер ва ҳ.к. Тил жамият тараққиёти билан биргаликда ривожланиб боради. Тилда энг кўп ўзгариш тилнинг лекcик сатҳида, яъни лекcикологияда юз беради. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling