Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- –б(-иб
- –жон, -хон, -лар, -ча, -лоқ
4. Сўзлашув услуби. Бу услубнинг икки кўриниши мавжуд: а) адабий сўзлашув услуби. Бу услубда яратилган нутқда сўз танлаш, гап тузиш анча эркин бўлади, инверсия ҳолатлари ҳам учраб туради. аммо адабий тил меъёрларидан четга чиқилмайди; б) жонли сўзлашув услуби.Бу услубга асосланган нутқда ҳам эркинлик сақланади, аммо унда адабий сўзлашув услубидан фарқли равишда қуйидагиларга ҳам ўрин берилади:
а)салбий баҳо семаси бор бўлган, камситиш ёки ҳақорат маъноли сўзларга: энди тушуниб олгандирсан, ошқовоқ?(…). ‘ пандавақи, агар оғзингдан яна бир марта шунақа гап чиқса, тилингни суғуриб оламан, тушундингми? (…).Бомж экансан-ку. Ипирисқи, йўқол бу ердан (…); б) варваризм, экзотизмларга: приказ қилсангиз, далш кетамиз(…). Маскировка, ока, бир соатдан кейин кўчага чиқади, вообше танимайсиз (…); в) сўз, грамматик формалар, сўз бирикмалари таркибидаги айрим товушлар (баъзан бир неча товуш ёки бўғин) тушиб қолади: обор (олиб бор), айтвор (айтиб юбор), пасқам (пастқам), болла (болалар), машу (мана шу) каби.Баъзи товушларнинг ўз таркибидаги ўрни алмашади: турпоқ (тупроқ), терват (тебрат), тўрғамоқ (тўғрамоқ); бир товуш ўрнида бошқа товуш қўлланади: кегин (кейин), шойи (шоҳи), сўнгак (суяк), кўйнак (кўйлак), қалмоқ (қармоқ); сўз бошида, ўртасида ёки охирида товуш орттирилади: ўрис (рус), ишкоп (шкаф), тирактир (трактор), танка (танк); сўз таркибидаги баъзи унлилар чўзилади: ҳозир – ҳо:зир, катта- ка:тта, айта қол – айта қо:л, жоним- жо:ним каби; ундошлар қаватланади: маза- мазза, яша-яшша(бунда сўз урғусининг ўрни ўзгаради: мазá –мáзза, яшá –йáшша каби); г) киши номлари ёки айрим сўз ва сўз бирикмаларини қисқартириб талаффуз қилиш ҳоллари ҳам учрайди: Дилр (Дилором), Гули (Гулнора), Муқад (Муқаддас), Дилфуз (Дилфуза), кил (килограмм), автомат (телефон-автомат), маршрутка (маршрутли такси) каби; д) грамматик конструктив жиҳатдан қараганда жонли сўзлашув усулидаги нутқ кўпроқ диалогик характерда бўлиши, содда гапларнинг, айниқса, тўлиқсиз ва бир составли гапларнинг фаол қўлланиши билан ажралиб туради: Бошланди (“Мажлис бошланди”), Ана такси (“Ана, такси келяпти”), Хўш? (“Энди нима қилдик?”) каби, Қўшма, мураккаб гаплар нисбатан кам қўлланади, қўшма гап компонентлари кўпинча боғловчисиз бирикади: Кечикдим: автобус бузилиб қолди.(Бу гапнинг тўлиқ шакли: Ишга кечикдим, чунки йўлда автобус бузилиб қолди) каби; е) феълнинг –б(-иб) аффиксли равишдош шакли ҳамда –ган аффиксли сифатдош шакли эди тўлиқсиз феъли билан бирга келганда, ундаги аффикслар–увди, -овди, -ганди шаклларида қўлланади: айтувди (айтиб эди), борувди (бориб эди), ёзувди (ёзиб эди); айтганди (айтган эди), борганди (борган эди), ёзганди (ёзган эди) каби; ж) ҳурмат, камситиш, кесатиқ маъноларини ифодалаш учун хизмат қилувчи –жон, -хон, -лар, -ча, -лоқ қўшимчаларига ҳам кенг ўрин берилади: акажон, Лолахон, дадамла(дадамлар), ойимла (ойимлар), йигитча, қизалоқ каби. Эслатма: Жонли сўзлашув услубига асосланган нутқда, баъзан, новербал воситалар (имо-ишора, кўз, қўл ва бош ҳаракатлари) ҳам ёрдамчи воситалар сифатида иштирок этади. Жонли сўзлашув услуби кўпрпқ оғзаки нутққа хосдир, аммо унинг баъзи кўринишлари, элементлари ёзма нутқда, масалан, ўзаро яқин дугоналар, сирдош дўстларнинг бир-бирига ёзган хусусий хатларида ҳам учрайди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling