Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
5. Бадиий услуб. Бу услубда бадиий асар тили ва бадиий нутқ шакллантирилади.
Изоҳ: Адабий тил билан функционал услублар ўртасидаги муносабатлар қуйидагича: расмий иш услуби, илмий услуб, публитсистик услубнинг айрим кўринишлари (информатив ва агитатсион функсияларни бажарувчи кўринишлари) адабий тил меъёрларига таянади, демак, адабий тилга зид қўйилмайди; сўзлашув услубининг “а” кўриниши ҳам шундай: унда сўз танлаш, гап тузишда эркинлик сезилиб турса-да, адабий тил меъёрларига хилоф бўлган бирликлар ва элементлардан фойдаланилмайди; сўзлашув услубининг “б” кўринишида эса нутқнинг махсус тайёргарликсиз шакллантирилиши, эркин муомалага асосланиши билан бирга, адабий тил меъёрларидан чретга чиқиш ҳолатлари ҳам кузатилади (мавзунинг жонли сўзкашув услубига оид қисмига қаранг). Адабий тилга муносабат жиҳатидан бадиий услуб алоҳида баҳоланилади: у, одатда, бадиий асар тилини белгилайди, бадиий асар тилида эса адабий тил меъёрларидан четга чиқиш ҳоллари ҳам учраб туради: образ ва персонажлар нутқини типиклаштириш зарурати шуни тақозо қилади. Қуйидаги мисолларга эътибор берайлик: 1. Асадбек молодес! Висший класс!- деди у.-Аниқ топибди. Энди у билан хазиллашиб бўлмайди. (Т.М.). 2.У қизиғар машинасини Қорақамишга қараб учирди... (Т.М.) 3. Акамулло, акамулло, сизни йўқлошопти, идорага йўқлошопти. - Нима гап? - Ҳожар аяни бачаси саҳрода боркан экан... Бўронда қолган экан...Қайтиб келмопти... Сўғин Хўжаназар аконинг духтори бўронга қолип ўлипти... - Ҳошим югурганича чиқиб кетди. Маҳмуда билан Моҳидил бир-бирига ҳайрон қараб қолишди!(Ж.А.) 4. Шўрим қурсин, болам. Товни урса талқон қиладиган улларим туриб, мени талаб ташлашаяпти,-деди кампир ўзи билан олиб келган таёққа таяниб. (Н.Исмоилов.) Биринчи мисолдаги нутқий парчада грамматик-синтактик варваризм ("Асадбек молодес!", "Висший класс"), иккинчи гапда вулгаризм ("қизи‘ар"), учинчи мисолдаги диалогда эса ўзбек-тожик икки тиллилиги таъсирида б‘лган ўзбек шеваларининг с‘злари ("акамулло" "бача", "духтор", сўғин" каби лексик диалектизмлар), шу шевага хос грамматик формалар ("йўқлошопти", "келмопти" каби грамматик диалектизмлар), ака с‘зининг ак шаклидаги диалектал кўриниши (лексик-фонетик диалектизм) қўлланган. Бундай диалектизмлар (тов, улларим) тўртинчи гапда ҳам бор. Улар адабий тил меъёрига хилоф равишда бадиий услуб талабларидан келиб чиқиб бадиий матнга киритилган, натижада бадиий асарнинг ‘оявий-эстетик жиҳатларини таъсирли, ишонарли қилиб ифодалашга эришилган. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling