Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


-§. "Ҳозирги ўзбек адабий тили" курсининг бўлимлари


Download 0.98 Mb.
bet12/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

6-§. "Ҳозирги ўзбек адабий тили" курсининг бўлимлари
1.Фонетика ва фонология. Бу бўлимларда ҳозирги ўзбек адабий тилининг фонетик-фонологик сатҳига оид тизимлар (вокализм, консонантизм), сегмент ва суперсегмент бирликлар (фонема, бўғин, урғу, интонатсия, фраза, такт), просодик элементлар (темп, тембр, ритм, мелодика, пауза ва б.лар), уларнинг тил ва нутқдаги роли ҳақида фикр юритилади.
2.Графика ва орфография. Бу бўлимларда ҳозирги ўзбек адабий тилининг ёзув тизимлари (кириллча ва лотинча ўзбек ёзувлари), уларнинг асосий компонентлари ва белгилари, орфография принциплари ва қоидалари хусусида баҳс юритилади.
3.Орфоэпия. Бу бўлимда ўзбек тилининг тўғри (адабий) талаффуз меъёрлари, уларни белгиловчи омиллар ҳақида маълумот берилади.
4.Лексикология ва фразеология. Бу бўлимларда ўзбек тилининг луғат бойлиги, унинг ривожланиш қонуниятлари, луғавий бирликларнинг қатламланиши, турлари, лексик-семантик ва тематик гуруҳлари, лексема ва фраземаларнинг семантик таркиби, қўлланиш хусусиятлари ўрганилади.
5.Лексикография. Бу бўлимда луғатчилик, луғат типлари ва турлари, луғатларнинг тузилиш принциплари, луғат мақолаларининг схемалари, луғатларнинг амалий аҳамияти хусусида баҳс юритилади.
6.Морфемика. Бу бўлимда сўз ёки сўзнинг грамматик шакллари таркибидаги маъноли қисмлар – морфемалар хусусида, морфемаларнинг функционал-семантик, структуравий ва позицион тавсифи ҳақида маълумот берилади.
7.Сўз ясалиши. Бу бўлимда ўзбек тилининг сўз ясаш усуллари, уларнинг сўз туркумлари бўйича тавсифи, тарихий ва ҳозирги сўз ясалиши каби масалалар ёритилади.
8.Морфология. Бу бўлим грамматиканинг бир қисми бўлиб, унда грамматик маъно ва грамматик шакллар, шулар орасидаги алоқадорлик асосида юзага келган грамматик категориялар, сўзларни туркумларга бирлаштириш принциплари, ҳар бир сўз туркумининг маъно турлари, морфологик белгилари, гапдаги функционал характеристикаси ҳақида фикр юритилади.
9.Синтаксис. Бу бўлим грамматиканинг иккинчи қисми бўлиб, унда сўз бирикмалари ва гап турлари, сўзларнинг грамматик муносабатга киришиш йўллари ўрганилади.
10.Пунктуация. Бу бўлимда ёзув системасининг учинчи компоненти(биринчи компоненти--графика, иккинчи компоненти-орфография) хусусида маълумот берилади. У синтаксис билан параллел равишда ўрганилади, чунки тиниш белгиларининг қўлланиши, асосан, гап ичида ва нутқда намоён бўлади.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling