Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet14/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Фонетиканинг вазифаси товушларнинг ҳосил бўлиш (артикуляция) ва акустик хусусиятларини, нутқ оқимидаги ўзгаришларини ўрганишдан иборат. Фонетика турли мақсадларда ва турли усуллар билан ўрганилиши мумкин. Бунга қараб умумий фонетика, тасвирий фонетика, қиёсий фонетика, тарихий фонетика, экспериментал фонетика фарқланади. Фонетика олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:

  • маълум бир тил тараққиётининг маълум давридаги товуш таркибини ўрнатиш;

  • уни статик ҳолатда ўрганиш ёки бу тил тарихининг бир қатор даврларидаги товуш томонининг эволюцияси ва ривожланишини ўрганиш;

  • нутқ товушларидаги кетма-кет ўзгаришларни аниқлаш ва бу ўзгаришларнинг сабабларини аниқлаш;

  • у ёки бу тилнинг фонетик ҳодисаларини бошқа қариндош тиллар фонетик ҳодисалари билан қиёслаб ўрганиш;

  • икки ёки ундан ортиқ тилларнинг товуш тузилмаларини уларда умумий ва ўзига хосликни топиш учун ўрганиш.

Бўлинишнинг охирги нуқтаси бўлган, бошқа майда бўлакларга бўлиш мумкин бўлмаган нутқ бўлаги (акустик-артикуляцион бирлик) товуш ҳисобланади ва у билан боғлиқ ҳодисалар тилшуносликнинг фонетика бўлимида ўрганилади.
Сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги ана шундай ахборот узатиш ва ахборотни қабул қилиш фаолияти нутқий фаолият саналади.
Нутқий фаолият ёзма равишда ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳам нутқий жараён қатнашчилари икки гуруҳга бўлинади. Хат йўлловчи шартли равишда сўзловчи, уни қабул қилувчи (ўқувчи) эса тингловчи ҳисобланади.
Нутқий фаолият муайян жамиятнинг алоқа воситаси ҳисобланувчи тил ёрдамида юзага чиқади. Ана шуни эътиборга олган ҳолда машҳур Швейсария олими Фердинанд де Соссюр нутқий фаолиятнинг тил ва нутқ зидланиши асосида амалга ошишини таъкидлайди ва тилшуносликда тил ва нутқ тушунчаларини фарқлайди. Нутқ фаоллашган, бевосита юзага чиққан тил саналади.
Ҳали воқеланмаган имконият тарзидаги, маълум жамият аъзо­лари учун баробар хизмат қилувчи ижтимоий-руҳий алоқа воситаси — тил, шу тилнинг муайян шахс нутқий фаолиятида бевосита намоён бўлиши, воқеланиши — нутқдир.
Тил ва нутқ умумийлик — хусусийлик, имконият — воқелик, моҳият — ҳодиса зидланишини ўзида намоён этиб, бир-бирига зидланади ва бундай зидланиш ҳар бир тил сатҳларига хос бирликларнинг номланишида ҳам ўз ифодасини топади.
Тилнинг фонологик (фонетик) сатҳининг бирлиги фонема бўлса, фонеманинг реал талаффуз қилинган, қулоқ билан эшитилган кўриниши фон (аллофон) ёки товуш ҳисобланади.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling