Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet22/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Товуш тембри – товушнинг асосий тон ва ёрдамчи тонлар (обертон, парсиал тонлар) қўшилмасидан таркиб топадиган сифати. Товуш тембрини ифодаловчи ва унинг бошқа товушлар тембридан фарқини кўрсатувчи частоталар формантлар дейилади. Товуш формантлари махсус экспериментал аппарат-спектограф ёрдамида аниқланади.
Товуш тембрининг турли хил формантларга эга бўлишида бўғиз бўшлиғи, ҳалқум, оғиз бўшлиғи ва бурун бўшлиғи махсус резонаторлик (акустик фильтрлик) вазифасини бажаради: бундай бўшлиқларнинг турли шаклга кириши, ҳажми, ундаги аъзоларнинг ҳаракати-ҳолати товушнинг бўёқдорлигини (сифат белгиларини) ўзгартириб туради, шу тариқа фонемаларнинг ўзаро фарқланиши таъминланади. Одатда, товуш тембри унли фонемаларда муҳим рол ўйнайди: ҳамма унли фонемаларда овоз бор, аммо улар бир-биридан тембри билан фарқ қилади. Aйни пайтда, товуш тембри айрим ундошларни, масалан, сонантларни фарқлашда ҳам қатнашади. Булардан ташқари, тембр нутқнинг суперсегмент бирлиги, овоз товланишлари тарзида ҳам намоён бўлади: қувноқ тембр, маюс тембр каби. Тембрнинг бу турлари нутқнинг экспресссив-эмоционал хусусиятларини таъминлайди.
Товуш чўзиқлиги – тебранишнинг оз ёки кўп вақт давом этиши. Товуш чўзиқлиги икки хил бўлади:
а) фонологик чўзиқлик (бирламчи чўзиқлик). Бундай чўзиқлик, одатда, маъно ажратиш учун хизмат қилади. Масалан, туркман тилида «йилқи» маъносидаги «от» сўзи билан «исм» маъносидаги «от» сўзининг маънолари шу сўзлар таркибидаги «о» унлисининг чўзиқлик даражаси билан фарқланади; от (ад – “йилқи”); о:т (а:д “исм”) каби;
б) фонетик чўзиқлик (иккиламчи чўзиқлик) – соф физик-акустик факторга асосланган (фонологик вазифа бажармайдиган) чўзиқлик.
Масалан, урғули бўғиндаги унли бир оз чўзилади, аммо у сўз маъносини фарқлаш учун хизмат қилмайди (атлас ва атлас каби айрим ҳолатлар бундан мустасно). Шунингдек, имон сўзи бошидаги «и» чўзиқроқ талаффуз этилганидан, унда бир «й» орттирилади ёки шаҳар, заҳар сўзларида «ҳ»нинг тушиб қолиши натижасида икки «а» ёнма-ён келиб, бир чўзиқ «а» тарзида талаффуз қилинади (ша:ар, за:ар каби), аммо бу ҳолат сўз маъноларини ўзгартирмайди.
Изоҳ: Нутқ товушларининг баландлиги, кучи (интенсивлиги) ва тембри уларнинг сифат белгилари саналади, товушнинг чўзиқлиги эса миқдор белгиси ҳисобланади.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling