Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


-§. Эшитиб ҳис этиш аспекти (перцептив аспект)


Download 0.98 Mb.
bet25/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

4-§. Эшитиб ҳис этиш аспекти (перцептив аспект)

Фонетиканинг бу аспекти фонетик бирликларнинг эшитиш аъзоларига таъсирини ҳис этиш орқали сўзнинг маъносини ёхуд гап ва нутқ мазмунини идрок қилиш қонуниятларини ўрганади.


Маълумки, инсон ташқи дунёни ўзининг сезги аъзолари орқали ҳис этади: кўради, эшитади, сезади. Фонетик бирликлар ҳам моддий-материал ҳодиса сифатида инсоннинг эшитиш аъзоларига таъсир қилади, аммо бу таъсир шунчаки моддий ҳодисанинг таъсиригина эмас, балки фонетик сўзнинг (маънога эга бўлган форманинг) ёхуд гапнинг таъсири бўлади. Шунинг учун, ҳар қандай сўзни, сўз шаклини ёки гапни эшитганимизда, онгимизда шу бирликларнинг маъноси ёки мазмуни, аниқроғи, маъно ёки мазмун образи гавдаланади. Бундай ҳис этиш, идрок қилишсиз тилнинг бирорта функцияси (номинатив функция, коммуникатив функция, эмотив функция ва ҳоказолар) амалга оширилмайди.
Перцептив фонетиканинг асосий вазифаси – она тилида сўзлашувчиларнинг нутқни идрок этиш жараёнида товуш бирликларининг акустик хусусиятларини тан олиш ва улардан фойдаланиш қобилиятини ўрганишдир. Идрок деганда тингловчи нутқнинг семантик томонига, контекстга таяниш имкониятидан маҳрум бўлган ва фақат акустик маълумотлардан – товуш ёки товушнинг қандайдир фазаси каби сегментлардан келиб чиқадиган вазиятни, асосан, экспериментал-лабораторияни тушунамиз. Рус тилида сўзлашувчилар фонема тилига қараганда кўпроқ товуш бирликларини ажратиб турадилар. Шундай қилиб, улапда 6 унли эмас (унли фонемалар сонига кўра) эмас, балки қаттиқ ёки юмшоқ ундошларга яқин бўлганлиги сабабли 18 та – комбинаториал аллофонлар тан олинади. Шу билан бирга, ундошдан унлига ўтиш турининг акустик хусусиятлари аниқланади, улар товуш бирликларини аниқлаш учун фойдалидир.
Маълум бўлишича, барча аллофоник хусусиятлар идентификация қилиш учун бир хил даражада фойдали эмас. Перцептив фонетика нисбатан ёш фан, аммо унинг илмий истиқболлари ва амалий фойдаланиш учун катта имкониятлари шубҳасиздир.


5-§. Лингвистик-функционал аспект

Фонетиканинг бу аспекти фонетик бирликларнинг тил механизмидаги ролини, демак, тилнинг ижтимоий моҳиятини белгилашдаги ахамиятини ўрганади. Тилшуносликда фонетиканинг бу аспекти фонология деб аталади.


Фонология – тилшуносликнинг бир бўлими бўлиб, у тилнинг товуш материяси тараққиётини ва шу материянинг фонологик системага уюшиш қонуниятларини ҳамда тилдаги вазифаларини тадқиқ қилади. Бу соҳанинг ўзига хос жиҳати шунда-ки, у ўз объектини семиотик аспектда (белгилар тизими сифатида) ўрганади. Тилшуносликда фонологиянинг фан сифатидаги мақоми хусусида икки хил фикр мавжуд.
Биринчи фикрга кўра, фонология фонетиканинг ўзи эмас, чунки фонетика нутқ товушларини, фонология эса тил товушларини ўрганади: нутқ товушлари ҳақидаги таълимот (фонетика) акниқ физик ҳодисаларни, тил товушлари ҳақидаги таълимот (фонология) эса шу товушларнинг лисоний-вазифавий хусусиятларини тадқиқ қилади, шунга кўра уларнинг тадқиқот методлари ҳам ҳар хил: фонетика табиий фанларнинг тадқиқот методларига, фонология эса лингвистик тадқиқот методларига асосланади.
Иккинчи фикрга кўра, фонологияни фонетикадан ажратиб бўлмайди, чунки муайян тининг фонемалар тизимини, бу тизимдаги ҳар бир фонеманинг “семантизациялашган” (фонологизациялашган) белгиларини шу тилнинг конкрет талаффуз хусусиятларини ўрганмасдан тадқиқ қилиб бўлмайди.
Демак, фонология аслида фонетиканинг ўзи, фақат унинг юқори босқичи, холос. Бинобарин, фонолог бир вақтнинг ўзида фонетист бўлмай иложи йўқ, айни вақтда фонетист ҳам доимо (шу жумладан, фонология пайдо бўлган давргача ҳам) маълум даражада фонолог бўлган, чунки у умуман товушни эмас, балки тил товушларини ўрганган.
Маълумки, фонетикада товуш ва бўғин сегмент бирликлар, урғу ва интанация (оҳанг) эса суперсегмент бирликлар тарзида тавсифланади. Фонологияда бу бирликлар лисоний-вазифавий хусусият тақозоси билан фонема (товуш), силлабема (бўғин), аксентема (урғу) ва интонема (интонация, оҳанг) деб номланади. Фонологиянинг ўзи эса сегментал фонология ва суперсегментал фонология каби турга ажратилади.
Сегментал фонологиянинг асосий предмети фонемадир, шунга кўра у фонематика, фонемика номлари билан ҳам аталади.
Сумерсегментал фонологиянинг предмети эса силабема, аксентема ва интонемадир, шунга кўра у просодика деб ҳам юритилади.
Фонологиянинг хулосалари фонетиканинг физик-аккустик, анотомик-физиологик ва персептив аспектларида тўпланган тажриба ва маълумотларга асосланади. Бу ҳол ҳам фонология билан аккустик фонетика, артикуляцион фонетика ва персептик фонетика ўртасида узвий алоқа борлигидан далолат беради.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling