Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


-§. Унли фонемалар таснифи ва тавсифи


Download 0.98 Mb.
bet33/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

2-§. Унли фонемалар таснифи ва тавсифи


Унли товушлар фақат овоздан иборат бўлиб, талаффузда ўпкадан чиқаётган ҳаво оқими тўсиққа учрамайди.
Фақат ун (овоз)дан иборат бўлган ва бўғин ҳосил қиладиган фонемаларга унли фонемалар дейилади. Ҳозирги ўзбек адабий тилида олтита унли фонема мавжуд: i, u, e, o`, о, а. Улар қуйидагича тасниф қилинади:
а) лабнинг иштирокига кўра; лабланган унлилар (u, o`); лабланмаган унлилар (e, а, i ). Бу жиҳатдан о унлиси оралиқ ҳолатда қолади.
б) оғизнинг очилиш даражасига кўра: уч даражага бўлинади:
- тор унлилар (тил ўртасининг танглайга томон юқори кўтарилиши натижасида ҳосил бўлади. Шунинг учун, юқори кўтарилиш ёки юқори тор ҳам дейилади: u, i;
- ўрта тор ёки ўрта кенг унлилар: o, o`;
- кенг унлилар (қуйи кўтарилиш ёки қуйи тор): а, о.
Унли товушларни ҳосил қилишда тил ва лаб энг фаол аъзолар бўлиб, бунда дастлаб тилнинг горизонтал ҳаракати ҳисобга олинади. Тилнинг горизонтал ҳаракатига кўра ўзбек тилидаги унлилар 2 га бўлинади:
а) олд қатор унлилар i, e, а;
б) орқа қатор унлилар u, o, o`.
Рус тилида эса унлилар уч гурухга бўлинади:
а) олд қатор унлилар: э,и;
б) ўрта қатор унлилар: а, ы;
в) орқа қатор унлилар: о, у.
Унлилар тилнинг вертикал ҳаракатига кўра ҳам тасниф қилинади. Бунда оғизнинг очилиш даражаси oисобга олинади. Ўзбек ва рус тилларида унлилар вертикал ҳолатга кўра уч турга бўлинади:
а) юқори (тор) унлилар: i, u (ўзбек тили); и, ы, у (рус тили);
б) ўрта кенг унлилар: e, o (ўзбек тили), э, о (рус тили);
в) қуйи (кенг) унлилар: а, о (ўзбек тили), а (рус тили).
Лабнинг иштирокига кўра унлилар лабланган ва лабланмаган бўлади. Масалан, ўзбек тилида олд қатор унлилар (а, e, i) лабланмаган ва ўрта қатор унлилар (о, o`, u) лабланган, рус тилида эса олд ва ўрта қатор унлилар (э, и; а, ы) лабланмаган, орқа қатор унлилар (о, у) лаблангандир.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling