Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet31/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

2. Индивидуал оттенкалар айрим кишиларнинг талаффузидаги ўзига хосликлар (мас., эркак ва аёллардаги овоз тафовутлари) туфайли ёки нутқ аъзоларидаги нуқсонлар сабабли юзага келадиган товуш кўринишларидир. Бундай оттенкаларнинг лингвистик қиймати йўқ, шунга кўра улар тилшуносликда ўрганилмайди.
3. Факультатив оттенкалар фонеманинг бир хил фонетик позициядаги икки хил кўринишидир.
Чунончи, шоҳи сўзидаги ҳ шу позицияда (интервокал ҳолатда) й кўринишида ҳам, ҳ кўринишида ҳам намоён бўлади; шоҳишойи, Тоҳир Тойир каби. Шунингдек, сирғалувчи с фонемаси жонли сўзлашувда сўз бошида ч кўринишида ҳам қулланади, соч-чоч каби.


4-§. Транскрипция ва унинг турлари

Транскрипция фонемаларнинг нутқ оқимидаги турли оттенкаларини, шунингдек маҳаллий лаҳжа ва шеваларнинг фонетик хусусиятларини (товушларнинг чўзиқ-қисқалиги, ўзак ва морфемалар ўртасидаги уйғунлик каби ҳодисаларни) ёзувда аниқ ифодалаш учун қўлланадиган махсус график белгилар тизимидир. Бундай тизимдан халқ оғзаки ижоди намуналарини, Ўзга тил матнларини ёзиб олишда ҳам фойдаланилади.


Транскрипциянинг қуйидаги икки тури ўзаро фарқланади
1.Фонетик транскрипция. Транскрипциянинг бу тури фонетик прицип асосида тузиладифонеманинг талаффуздаги ҳар бир фонига алоҳида ҳарф белгиланади. Чунончи, адабий тилдаги ў (ўрта кенг, лабланган, орқа қатор унли) фонемаси қўл ва кўл сўзларида ҳар хил талаффуз қилинсада, адабий – орфографик ёзувда битта ў ҳарфи билан ифодаланади. Фонетик транскрипцияда эса бу икки ҳолат учун иккита ҳарф белгиланган. о (орқа қатор ў учун, масалан, қол), ў олд қатор «ө» учун, масалан, көл).
Aдабий тилдаги и фонемасининг транскрипцияда и, ъ ў, и: белгилари билан, унинг у ва й белгилари воситасида ифодаланиши ҳам шундан. Ўзбек диалектологиясида унли товушлар учун қуйидаги транскрипцион белгилар қабул қилинган.

Тилнинг кўтарилиш орнига кўра



Олдинги қатор (тил олди)

Индифферент (оралиқ) товушлар

Орқа қатор (тил орқа)

Лабнинг
иштирокига
кўра

Тилнинг


кўтарилиш
даражасига кўра



лабланмаган



лабланган



лабланмаган



лабланган



лабланмаган



лабланган






Юқори кўтарилиш

И

Γ

ъ, ь




ы

у




Ўрта
кўтарилиш

Юқори-ўрта
Кўтарилиш

E

Ѳ




ў




о




қуйи-ўрта
кўтарилиш

Э
ϵ



















қуйи кўтарилиш

ə







а (ↄ)










Демак, унлиларнинг турли вариантларини бериш учун транскрипцияда 15 та белги олинган. Бу белгилар орқали ўзбек диалект ва шеваларида учрайдиган унли фонемаларни ифодалаш мумкин.
Ундошлар учун рус графикасига асосланган ўзбек алфавитидаги е, ё, ю, я, графемаларидан бошқа барча ҳарфлар ишлатилади: е, ё, ю, я, лар эса транскрипцияда қуйидагича ифодаланади; е – йе, йэ; ё – йↄ; ю – йу, йү; я – йə, йа.
Транскрипцияда ундошларнинг юмшоқлиги ҳам алоҳида белги билан ифодаланади. Масалан, «л´» «(юмшоқ» «л») каби.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling