Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet34/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Акустика томонидан унлилар чўзиқ ва қисқа унлиларга бўлинади. Бу жиҳатдан инглиз тили характерлидир: унда чўзиқ ва қисқа унлилар фарқланади. Масалан, ўтирмоқ маъносидаги sit сўзидаги (i) товуши қисқа, жой маъносидаги seat (si:t) сўзидаги (i:) товуш чўзиқдир. Шунингдек, унлилар монофтонг ва дифтонгларга бўлинади. Масалан, инглиз тилидаги вақт маъносини билдирадиган time (taim) сўзидаги (ai) товуши дифтонгдир. Қирғиз тилидаги тоо сўзида ҳам дифтонг мавжуд.


Назорат учун савол ва топшириқлар



  1. Таркибида шовқин ва овоз миқдорига кўра қандай нутқ товушлари ажратилади?

  2. Вокализм деб нимага айтилади?

  3. Унли фонемалар қандай белгиларига кўра ундош фонемалардан фарқланади?

  4. Лабнинг иштирокига кўра қандай унлилар фарқланади?

  5. Оғизнинг очилиш даражасига кўра унлиларни таснифлаб беринг.

  6. Тилнинг горизонтал ҳаракатига кўра унлилар таснифида рус тили билан фарқини айтиб беринг.



7-мавзу. КОНСОНАНТИЗМ


Режа:



  1. Ҳозирги ўзбек тили консонантизми

  2. Ундош фонемалар таснифи ва тавсифи



Таянч тушунчалар: консонантизм, товушнинг фокуси, лабиал ундошлар, тил ундошлари, тил ўрта ундоши (палатал ундош), саёз тил орқа ундошлари, чуқур тил орқа ундошлари, бўғиз ундоши (фарингал ундоши), портловчилар, қоришиқ портловчилар (аффрикаталар), сирғалувчилар, титроқ ундош, жарангсиз ундошлар, жарангли ундошлар, сонорлар.


1-§. Ҳозирги ўзбек тили консонантизми

Консонантизм ҳозирги ўзбек адабий тили ундош фонемалари тизимидир. У 24 фонемани – b, v, g, d, j, j (дж), z, y, k, l, m, n, p, r, s, t, f, x, ch, sh, q, g`, h товушларини ўз ичига олади. Aйрим манбаларда қоришиқ «ц» ундоши ҳам ўзбек тили консонантизми таркибига киритилган, шунга кўра ўзбек тили ундошлари 24 та эмас, 25 та деб қаралган. Ундош товушнинг шаклланишида албатта шовқин қатнашади, у нутқ аппаратидаги (масалан, оғиз бўшлиғидаги) актив ва пассив аъзоларнинг бир-бирига тегиши ёки жуда яқинлашиши натижасида ҳосил бўлган тўсиқдан ҳаво оқимининг портлаб ёки сирғалиб (аъзоларга ишқаланиб) ўтишидан пайдо бўлади. Бундай тўсиқ фонологияда фокус дейилади. Демак, ундошларда фокуснинг бўлиши шарт.


Ўзбек тили консонантизми тизимига хос асосий фонологик жиҳатлар – артикуляция ўрни (товушнинг фокуси), артикуляция усули ва жарангли-жарангсизлик белгилари таснифда ҳисобга олинади, шу белгиларни шакллантиришда иштирок этадиган физик-акустик ва анатомик-физиологик омилларга таянилади. Бундай тасниф қуйидаги тартибда берилиши мумкин:

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling