Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet35/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

I. Aртикуляция ўрнига кўра. Бунда нутқ аппаратининг қайси аъзоси фаол иштирок этаётганлиги ва аппаратнинг қаерида тўсиқ (фокус) ҳосил қилиниши назарда тутилади. Бу жиҳатдан товушлар лабиал, тил ва бўғиз ундошларига бўлинади:
1. Лабиал ундошлар лабларнинг фаол иштирокида ҳосил қилинади. Улар икки хил бўлади:
а) лаб-лаб ундошлари (билабиал ундошлар) – p, b, m, vᵒ. Бу ундошларнинг фокуси икки лаб орасида бўлади;
б) лаб-тиш ундошлари (лабио-дентал ундошлар) – v, f. Бу ундошларнинг фокуси пастки лаб билан юқори тишлар орасида бўлади.
Изоҳ. лаб-лаб vᵒ ундоши ov, suv, qovun, sovuq каби туркий сўзларда кўпроқ ишлатилади.
Бу товушнинг лаб-тиш в дан ўсиб чиққанлиги, лаб-тиш в нинг эса b, g`, g ундошларида содир бўлган ўзгариш асосида шаклланганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ҳозирги ўзбек адабий тилидаги лаб-тиш “v” юқорида келтирилган туркий “v” нинг ўзи эмас, у етимологик жиҳатдан бошқа тил бирлигидир, чунки бу товуш ўзбек тилига араб ва рус тилларидан ўзлашган сўзларда қўлланади vatan (араб.), vaqt (араб.) va’da (араб.), vagon (рус.), aviatsiya (рус.) каби.
Aйрим манбаларда ҳозирги ўзбек адабий тилида лаб-лаб фва лаб-тиш “f” ундошлари борлиги қайд етилган. Бизнингча, ҳозирги ўзбек адабий тилида битта лаб-тиш фнинг ўзи бор, лаб-лаб “f” эса алоҳида мустақил фонема эмас, балки лаб-тиш фнинг лаблашган унли таъсирида (аккомодация қонуниятига кўра) ўзгарган оттенкаси, холос. Қиёс қилинг: fasl (“f” – лаб-тиш), fusunkor (“f” – лаб-лаб), afv (“f” – лаб-тиш), ufq (“f” – лаб-лаб) каби.
2. Тил ундошлари – тилнинг фаол иштирокида ҳосил бўла-диган ундо фонемалар. Улар товуш фокуси қайерда ҳосил бўлишига кўра қуйидаги турларга ажратилади:
1) тил олди ундошлари:
а) тил олди дорсал ундошларs, z. Бу ундошлар артикуляциясида тилнинг учи пастки тишларга тиралади, тилнинг икки ёни эса тарновсимон букилиб, ҳаво оқими учун бўшлиқ қолдиради;
б) тил олди алвеоляр ундошларt, d, l, n. Бу ундошлар артикуляциясида тилнинг учи юқори тишлар милкига (алвеолага) тақалиб, тўсиқ (фокус) ҳосил қилади.
в) тил олди – танглай (какуминал) ундошларsh, j, ch, j (дж), r. Бу ундошлар артикуляциясида тилнинг учи юқорига кўтарилиб, бир оз букилади, натижада тўсиқ милкда емас, қаттиқ танглайнинг олд қисмида (милкка етмай) пайдо бўлади. Sh, j, ch, j (дж) ундошлари артикуляциясида иккинчи фокус – тилнинг орқароқ қисми билан юмшоқ танглай орасида юзага келадиган тўсиқ ҳам иштирок етади, шунга кўра sh, j, ch, j (дж) ундошлари икки фокусли фонемалар саналади;
2) тил ўрта ундоши (палатал ундош)y. Бу ундош талаффузида тилнинг ўрта қисми қаттиқ танглай томон кўтарилади, фокус шу икки аъзо оралиғида шаклланади;
3) саёз тил орқа ундошлариk, g, n. Бу ундошларнинг талаффузида тилнинг орқа қисми юмшоқ танглайга тегиб, тўсиқ (фокус) ҳосил қилади;
4) чуқур тил орқа ундошлариq, g`, x. Бу ундошларнинг талаффузида тилнинг энг орқа қисми (илдизи) кичик тилга тегиб, тўсиқ (фокус) ҳосил қилади, шунга кўра улар увуляр ундошлар деб ҳам аталади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling