Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet38/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

1) сонорларнинг барча турларида
а) ун пайчалари фаол қатнашади;
б) резонаторлар иштирок этади;
в) овоз шовқиндан устун бўлади;
г) сонорларда ҳатто бўғин ҳосил қилиш хусусияти ҳам бор. Масалан: za-yl (за-йил), ma-yl (ма-йил), sha-kl (ша-кил), ha-jm (ҳажим), ba-zm (ба-зим), va-zn (ва-зин), ze-hn (зе-ҳин), da-vr (да-вир), sa-yr (са-йир), sa-br (са-бир) каби. Демак, сонорларнинг бир жиҳати (бўғин ҳосил қила олиши) унлиларга, бошқа жиҳатлари эса ундошларга ўхшайди. Бу ҳолат уларни унлиларга ҳам, ундошларга ҳам зид қўйиш мумкин бўлган алоҳида гуруҳга бирлаштириш имконини беради. Бироқ бундай фикрга қўшилмайдиган тилшунослар ҳам бор. Чунончи, таниқли фонолог Н. С. Трубецкой бу ҳақда шундай дейди:
«Унли», «ундош»лар товушга оид бўлган акустик тушунчалардир. Уларни таърифлашда акустик ёки артикуляцион тушунчаларни ҳисобга олмаслик, албатта, муффақиятсизликка олиб келади.
Aдабиётларда ўзбек тилидаги сонор товушларнинг таркиби ҳам ҳар хил кўрсатилиб келинмоқда.
Хусусан, m, n, ng, l, r ундошларининг сонантлиги фонетика ва фонологияга оид адабиётларнинг деярли барчасида қайд этилган бўлса, “y” нинг сонантлиги айрим адабиётлардагина таъкидланган, таниқли турколог Е.В.Севортян эса ўзбек тили сонорлари қаторига v, g` ундошларини ҳам киритади. М Миртожиев саёз тил орқа “n” дан ташқари, чуқур тил орқа “n” нинг борлигини ҳам кўрсатади, аммо “y” ни сонорлар қаторига киритмайди.
2. Шовқинлиларда овоз шовқинга нисбатан кам бўлади ёки мутлақо қатнашмайди. Масалан, b, g, v, d, j, j (дж), z ундошларида овоз кам, шовқин кўп, аммо k, p, s, t, f, x, ts, ch, sh, q, h ундошларида овоз йўқ, бу ундошлар фақат шовқин ҳисобига таркиб топган.
Изоҳ: “g`” ундоши кўпчилик адабиётларда шовқинлиларга қўшилади, аммо уни сонант деб ҳисоблайдиган тилшунослар ҳам бор.
Ундошлар таснифи қуйидаги жадвал тарзида ифодаланиши мумкин:



Овоз билан шовқиннинг муносабатига кўра



Aртикуляция усулига кўра



Aртикуляция ўрнига кўра

Лабиал ундошлар

Тил ундошлари

Бўғиз ундошлари

Лаб-лаб

Лаб-тиш

Тил олди-тиш

Тил олди-танглай

Тил ўрта

Саёз тил-орқа

Чуқур тил орқа

Фарингал ундошлар

Шовқинлилар



Портловчи

b

P







d

T













g

k




q




Қоришиқ портловчи



















j
(дж)

ch






















Сирғалувчи

v







F

z

S

j

sh













g`

x

h

Сонорлар

Юмуқ фокусли бурун товушлари

m










n
















ng













Сирғалувчилар













L










y



















Титроқ



















r




























Жарангли

Жарангсиз

Жарангли

Жарангсиз

Жарангли

Жарангсиз

Жарангли

Жарангсиз

Жарангли

Жарангсиз

Жарангли

Жарангсиз

Жарангли

Жарангсиз

Жарангсиз

Ун пайчалари ишлирокига кўра



2-§. Ундош фонемалар таснифи ва тавсифи


Лабиал ундошлар тавсифи


1. «B» фонемаси — лаб-лаб. портловчи. жарангли, шовқинли ундош, “p”нинг жарангли жуфти. Сўз бошида (bodom), унли ёки жарангли ундош билан ёнма-ён қўлланганда (tabrik) жарангли бўлади, демак, бундай ўрин “b” ундоши учун кучли позиция ҳисобланади. Бу фонема сўз ўртасида жарангсиз ундошлар билан ёнма-ён қўлланганда ассимилацияга учраб, жарангсиз “p” тарзида талаффуз этилади: ibtidoiy > iptodoiy, obkash > opkash, jabha > japha каби. Бундай ўрин “b” фонемаси учун кучсиз позиция ҳисобланади. жарангсиз “p” эса жарангли “b” нинг комбинатор оттенкаси (вариацияси) саналади. чунки жарангсизланиш комбинатор омил таъсирида — ёнма-ён келган товушлар ассимилацияси туфайли содир бўлмоқда. Жарангли “b” ундоши сўз охирида ҳам жарангсизлашади: maktab > maktap, gʼazab > gʼazap, asab > asap, qassob > qassop каби. Демак, сўз охири ҳам “b” фонемаси учун кучсиз позициядир. Бундай ўринда жарангсиз “p” жарангли “b” нинг позицион оттенкаси (вариацияси) саналади, чунки жарангсизланиш ёндош жойлашган товушлар таъсирида эмас, “b” нинг сўз охирида келиши (позицион омил) туфайли содир бўлмоқда; “b” фонемаси икки унли орасида (интервокал позицияда) кўпинча сирғалувчи “v” га ўтади: chivin < chibin, qovoq < qoboq, tovoq < toboq каби. Бундай ўзгариш икки сўз бирикканда ҳам содир бўлади: boraver < bora ber, Joʼravoy < Joʼraboy, toshvaqa < toshbaqa каби. “b” фонемасининг кучли позициядаги кўриниши асосий оттенка ҳисобланади, чунки бу оттенка “b” фонемаси учун типикдир. Унинг кучсиз позициядаги кўринишлари ўзгарган оттенкалар (аллофонлар) саналади, демак, “b” фонемаси сўз таркибида асосий оттенка ва аллофонлар шаклида намоён бўлади.
2. «P» фонемаси – лаб-лаб, портловчи, жарангсиз, шовқинли ундош, “b” нинг жарангсиз жуфти. Бу ундош сўзнинг барча позицияларида — сўз бошида (paxta), ўртасида (opa), охирида (qop) келади. Деярли барча ҳолатларда асосий оттенкаси сақланади. Жарангли “b” нинг сўз охирида жарангсизланиши “b” ва “p” фонемаларининг мўтадиллашувига — нейтрализацияга олиб келади. Қиёс қилинг: kitob > kitop, kanob > kanop каби. Бундай пайтда иккала сўз охиридаги “p” b//p архифонемасининг ҳар икки аъзоси учун умумий бўлган “p” варианти саналади.
3. «V» фонемаси — лаб-лаб, сирғалувчи, жарангли, шовқинли ундош (Е.В. Севортян, С. Отамирзайева уни сонор товушлар сирасига киритишади). Сўз ўртасида (gavda, tovuq), охирида (ov, suv) ишлатилади. Ўзбек тилига тожик-форс ва араб тилларидан ўзлашган сўзларда ҳам қўлланади: navo (тож.), navodir (арабча); қадимги туркий тилда сўз бошида қўлланмаган. Ўзбек тилига араб ва рус тилларидан ўзлашган сўзларда лаб-тиш “v” ҳам учрайди. Бу товуш лаб-лаб “vº” нинг факултатив варианти саналади. У сўз бошида (vaqt, va’da, vagon), ўртасида (ovqat, aviatsiya) ва охирида (afv, ustav) қўлланиши, кучсиз позицияда жарангсизланиши (avtomat > aftomat, arxiv > arxif тарзида талаффуз қилиниши) ҳам мумкин.
4. «F» фонемаси — лаб-тиш, сирғалувчи, жарангсиз ундош. Бу ундош соф туркий сўзларда қўлланмайди, форс, араб, рус тилларидан ўзлашган сўзлардагина учрайди: farzand (тож.), farq (араб.), fabrika (рус.) каби. Лаблашган унлилар билан ёнма-ён қўлланганда лаб-тиш “f” нинг лаб-лаб оттенкаси юзага келади: fazl – fozil – fuzalo; faqir – fuqaro каби. Бундай ҳолат firma ва funksiya каби русча ўзлашмаларда ҳам учрайди. Жонли сўзлашувда лаб-тиш “f” нинг лаб-лаб, портловчи, жарангсиз “p” тарзида талаффуз қилиниш ҳолатлари учраб туради: faqat > paqat; qafas > qapas; ulfat > ulpat каби. Бундаги “p” ундоши сирғалувчи “f”нинг комбинатор ёки позицион оттенкаси эмас, услубий оттенкасидир, у туркий тил вакилларида “f” га хос артикулация базасининг (психо-физиологик кўникманинг) ўтмишда бўлмаганлиги таъсирида содир бўлади.
5. «M» фонемаси — лаб-лаб, сонор, бурун товуши. Сўзнинг барча қисмларида — сўз бошида (moy, mana), ўртасида (amaki, osmon), охирида (tom, xum) қўлланади. Қадимги туркий тилда сўз бошида “b” нинг факултатив оттенкаси сифатидагина учраган (ming < bing сўзида), сўз ўртаси ва охирида мустақил фонема сифатида қўлланган; qamug` (hamma) каби.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling