10. «J(dj)» фонемаси – тил олди-танглай, қоришиқ портловчи (аффриката), жарангли, шовқинли ундош, “ch” нинг жарангли жуфти. Бу фонема сўзнинг бошида (joy, jiyda, joʼra), ўртасида (majlis, ojiz, ijozat) ва охирида (haj, avj, boj, toj, ilinj) кела олади. Сўз охирида бир қадар жарангсизлашиб, “ch” га яқин талаффуз этилади: lunj > lunch, vaj > vach, iloj > iloch, xiroj > xiroch, dilxiroj > dilxiroch каби. Сўз ичида жарангсиз ундош билан ёнма-ён бўлганда ҳам жарангсизлашади (ассимиляция қилинади): ijtimoiy > ishtimoiy (j > sh) каби. Демак, қоришиқ “j (dj)” ассимилатив ҳолатда ёки сўз охирида ўзининг асосий бўлмаган (нотипик) оттенкаси билан қатнашади. Қадимги туркий тилда бу товуш бўлмаган.
11. «Ch» фонемаси — тил олди-танглай, қоришиқ портловчи (аффриката), жарангсиз, шовқинли ундош, “j (dj)” нинг жарангли жуфти. Бу ундош сўзнинг бошида (choy, chegara), ўртасида (bechora, ko`cha) ва охирида (omoch, tilmoch, kech, soch) кела олади. Жарангсиз ундош таъсирида баъзан “sh” га ўтади: uchta > ushta (ch > sh) каби.
Тил ўрта “y” ундоши тавсифи
«Y» фонемаси — тил ўрта, сирғалувчи, сонор ундоши (оғиз сонанти). Бу ундош сўз бошида (yil, yo`q), ўртасида (bayram, vayrona) ва сўз охирида (boy, to`y) қўлланади, “i” унлисидан сўнг қўлланганда, шу унли билан сингишиб, фонетик дифтонг ҳосил қилади: vodiy > vodi:, dohiy > dohi: каби.
“Y” ундоши юмшоқ (палатал) товушдир, шунинг учун у билан ёндош қўлланган унлилар аккомодацияга учрайди – орқа қатор унлилар олд қатор (ингичка) оттенка билан талаффуз қилинади. Қиёс қилинг: qoʼl (qol) — yoʼl (yel), quvmoq (quvmoq) — yuvmoq (yiivmoq) каби.
Саёз тил орқа ундошлари тавсифи
1. «K» фонемаси — саёз тил орқа, портловчи, жарангсиз, шовқинли ундош, “g”нинг жарангсиз жуфти. Бу фонема сўз бошида (katta, kiyim), ўртасида (tikan) ва охирида (o`rdak, go`dak) кела олади. Кўп бўғинли сўзларга эгалик аффикси қўшилганда, асосдаги “k” жарангли “g” га ўтади: kovak > kovagi (k > g), telpak > telpagim (k > g), yurak > yuraging (k > g) каби. Бир бўгинли сўзларда ва айрим ўзлашма сўзларда бундай ўзгариш бўлмайди: yuk — yukim, yuking, yuki; ishtirok – ishtirokim, ishtiroking, ishtiroki; idrok — idroking, idroki каби. Демак, кўп бўғинли сўзларнинг баъзи грамматик шаклларида жарангсиз “k” нинг жаранглашган оттенкаси қатнашади. “K” дан сўнг унли товушларнинг фақат олд қатор оттенкалари қўлланади: ko`l (kѳl), kul (kγl), kitob (kъtↄp) каби.
2. «G» фонемаси — саёз тил орқа, портловчи, жарангли, шовқинли ундош, “k”нинг жарангли жуфти. Бу фонема сўз бошида (gul, go`zal), ўртасида (tegirmon, agar) ва охирида (barg, juvonmarg) кела олади. Қадимги туркий тилда сўз бошида қўлланмаган. Сўз охирида келиши кўпроқ ўзлашма сўзларда учрайди, бундай позицияда у жарангсиз “k” тарзида талаффуз этилади: barg > bark, pedagog > pedagok каби; “g” дан сўнг унли фонемаларнинг фақат олд қатор оттенкаси қатнашади: go`zal (гѳзəл), gul (гγл), gilam (гълəм) каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |