Academic Research in Educational Sciences
VOLUME 2 | ISSUE 12 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-12-1318-1322
Google Scholar
Scientific Library of Uzbekistan
Academic Research, Uzbekistan 1318 www.ares.uz
ТИЛДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЛЕКСИКА ФАОЛИЯТИНИНГ
ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Бахтиёр Дилшатович Бекматов
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси
b.bekmatoff@yandex.com
АННОТАЦИЯ
Тилдаги ижтимоий-сиѐсий лексика фаолиятининг ўзига хослиги асосан
объектив воқеликнинг номинация қилинган ҳодисалари
билан кучли
экстралингвистик алоқалар билан белгиланади. Шунинг учун ҳам аниқланган
ижтимоий-сиѐсий луғатни тизимлаштириш ва кейинчалик ифодалашнинг энг
мақбул йўли уни ўзаро боғлиқ мавзули гуруҳлар шаклида тақдим этишдир.
Калит сўзлар: ижтимоий сиѐсий-лексика,
номинация, экстралингвистик
алоқалар, лексик бирликлар.
PECULIARITIES OF SOCIO-POLITICAL LEXICAL ACTIVITY IN
LANGUAGE
ABSTRACT
The specificity of socio-political lexical activity in language is largely
determined by strong extralinguistic connections with
the nominated events of
objective reality. Therefore, the best way to systematize the identified socio-political
dictionary and then express it is to present it in the form of interrelated thematic
groups.
Keywords: socio-political-lexicon, nomination,
extralinguistic relations,
lexical units.
КИРИШ
Тилдаги ижтимоий-сиѐсий лексика (ИСЛ) фаолиятининг ўзига хослиги
асосан объектив воқеликнинг номинация қилинган ҳодисалари билан кучли
экстралингвистик алоқалар билан белгиланади. Жамият сиѐсий ҳаѐтининг
кўринишларини номловчи лексемалар тилда алоҳида «мавжуд» эмас. Улар
тўғридан-тўғри боғланган, умумий денотатив мазмун тамойилига кўра
гуруҳланган.