Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Топшириқ: «в-ф», «г-к», «з-с», «б-п» товушлари ўртасидаги ўхшаш ва фарқли томонларини топинг. 2-§


Download 0.98 Mb.
bet29/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Топшириқ: «в-ф», «г-к», «з-с», «б-п» товушлари ўртасидаги ўхшаш ва фарқли томонларини топинг.


2-§. Товуш ва фонема

Тилшунослик фанида товуш ва фонема тушунчалари бир-биридан фарқ­ланади. Бу фарқланиш фан учун жуда муҳим бўлган хусусийлик ва уму­мийлик муносабатини акс эттиради. Биз бевосита кузатишда хусусийликларни сезги аъзоларимиз билан ҳис этамиз. Бир хусусийликни бошқа хусусийликка солиштирамиз. Солиштирилаётган хусусийликлар ўртасида қандай ўхшаш ва фарқли томонлар мавжуд эканлигини аниқлаймиз. Ўхшаш жиҳатлари асосида ҳар қайси хусусийликни маълум умумийликка — синфга бирлаштирамиз.


Худди шунингдек, биз нутқий жараёнда бевосита товушларни эшитамиз. Масалан, и товушини олайлик. У, аввало, ҳар бир шахснинг ўзига хос талаф­фузини ўзида намоён қилади. Шу билан бирга, сўзларнинг таркибида ёндош товушлар таъсирига берилади. Хуллас, нутқ жараёнида хилма-хил кўринишга эга бўлади. Шун­дай бўлишига қарамасдан, уларнинг ҳаммасида такрорланадиган умумий жиҳатлар бор. У ҳам бўлса, торлик белгиси ва лабланмаганлик белгиси. Шу белгилари билан а га, о га, и га, у га зидланади. Ана шу бирлаштирувчи белги­лар маълум хусусийликни умумийликларга бирлаштиришга ёрдам беради. Умумийлик сўзловчи ва тингловчилар хотирасида мавжуд бўлади. Шунинг учун ҳам бу умумийлик турлича талаффуз қилинишига қарамасдан, сўз­ловчи ва тингловчилар ўртасида бир хил тушунишга олиб келади.
Нутқ жараёнида реал талаффуз қилинган, қулоғимиз билан эшитган энг кичик ва бошқа майда бўлакка бўлинмайдиган нутқ парчаси товуш саналади.
Бевосита кузатишда бир нечта товушлар орқали талаффуз қилинув­чи сўз ва унинг маъноли бирликларини шакллантириш ва фарқлаш вази­фасини бажаришга хосланган, кетма-кетлик жиҳатдан бошқа май­да бў­лакка бўлинмайдиган энг кичик тил бирлиги фонемадир.
Масалан, тош-том сўзларини ш ва м фарқлайди. Демак, ш ва м алоҳида-алоҳида фонемалардир. Ёки тош-теш зидлигида о ва э; тош-қош зидлигида т ва қ маънони фарқлаш учун хизмат қилади, шунинг учун улар ҳам мустақил фонемалар саналади.
Кўринадики, бир фонема бир неча товушлар орқали рўёбга чиқади. Фонемалар икки ва ундан ортиқ маъноли бирликларни бир-бирига зидлаш орқали аниқланади.
Фонемалар сўзларнинг таркибида муайян тартибда келиб, уларни моддий томондан шакллантиради. Бунда сўз таркибидаги фонемаларнинг жойлашиш тартиби катта рол ўйнайди.
Сут, тус, уст сўзларининг товуш томони учта бир хил товушларнинг турлича кетма-кет жойлашувидан ташкил топган. Гарчи юқоридаги сўзларнинг товуш таркиби бир хил бўлса ҳам, лекин улар турли тартибда жойлашиб учта сўзнинг ифода томонини ҳосил қилади.
Кўринадики, сўзларнинг моддий томони учун унинг нечта фонема­дан ташкил топганигина эмас, балки уларнинг қандай тартибда жойлашуви ҳам катта аҳамиятга эга.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling